Халқаро иқтисодий алоқаларни тартибга солишда халқаро ҳуқуқнинг ўрни. Ўзбекистон Республикаси ташқи
иқтисодий фаолиятининг ҳуқуқий асослари
Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини халқаро иқтисодий муносабатларга оид кўп томонлама ва икки томонлама шартномалар ҳамда миллий қонунлар асосида амалга оширади. Бу борада 1998 йил 14 майда «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги махсус қонун қабул қилинган. Ушбу қонуннинг янги таҳрири 2000
йил 26 майда қабул қилинди1. Бу қонун ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади. Қонуннинг асосий вазифалари ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг:
– иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш;
иқтисодий суверенитети ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш;
миллий иқтисодиётини ривожлантириш;
иқтисодиётини жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви учун шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.
Ташқи иқтисодий фаолият деганда, Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахсларининг хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек халқаро ташкилотлар билан ўзаро фойдали иқтисодий алоқаларни ўрнатиши ва ривожлантиришга қаратилган фаолияти тушунилади.
Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлган ва якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинган жисмоний шахслар ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишга ҳақлидирлар.
Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг эркинлиги ва иқтисодий мустақиллиги;
ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг тенглиги;
савдо ва иқтисодий муносабатларни амалга оширишдан ўзаро манфаатдорлик;
ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари давлат томонидан ҳимоя қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг асосий йўналишларига қуйидагилар киради:
халқаро иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик;
ташқи савдо фаолияти;
чет эл инвестицияларини жалб қилиш;
1 Ўзбекистон Республикасининг «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси. – 2000.
-№ 4-5. -148-м.
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги инвестиция фаолияти.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро иқтисодий ва молиявий ҳамкорлиги ишлаб чиқариш, молия, банк ва суғурта фаолияти, таълим ва кадрларни тайёрлаш, туризм, соғлиқни сақлаш, илмий- техникавий, маданий, экология, гуманитар ва бошқа соҳаларда ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек халқаро ташкилотлар билан ўзаро фойдали алоқаларни ўрнатиши ва кенгайтиришига қаратилган ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишдир.
Халқаро товарлар айирбошлаш соҳасидаги тадбиркорлик фао- лияти ташқи савдо фаолияти ҳисобланади. Ташқи савдо фаолияти товарларни экспорт ва импорт қилиш йўли билан амалга оширилади.
Товарларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига, уларни қайта олиб кириш мажбуриятини олмасдан, олиб чиқиб кетилиши, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоидалар бел- гиланмаган бўлса, экспорт деб эътироф этилади.
Товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига, уларни қайта олиб чиқиб кетиш мажбуриятини олмасдан, олиб кириш импорт, деб эътироф этилади.
Чет эллик инвесторлар томонидан тадбиркорлик фаолияти объектларига ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларига киритилаётган моддий ва номоддий неъматларнинг барча турлари ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар, шу жумладан интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар, шунингдек чет эл инвестиция- ларидан олинадиган ҳар қандай даромад Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл инвестициялари, деб эътироф этилади.
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги тадбиркорлик ва бошқа фаолият объектларига моддий ва номоддий неъматларни ҳамда уларга бўлган ҳуқуқларни қўйиш билан боғлиқ ташқи иқти- содий фаолият субъектлари ҳаракатларининг йиғиндиси Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги инвестиция фаолияти деб эътироф этилади.
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги инвестиция фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, қуйидаги йўллар билан амалга оширилиши мумкин:
юридик шахслар ташкил этиш ёки устав фондларида (капитал- ларда) улушбай асосда, шу жумладан мол-мулк ва акциялар сотиб олиш йўли билан қатнашиш;
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ваколатхоналар, филиаллар ва бошқа алоҳида бўлинмалар таъсис этиш;
қимматбаҳо қоғозларни, шу жумладан, хорижий давлатларнинг резидентлари тасдиқлаган қарз мажбуриятларини сотиб олиш;
консессияларни, шу жумладан, табиий ресурсларни қидириш, излаб топиш, қазиб олиш ёхуд уларда фойдаланишга мўлжалланган консессияларни қўлга киритиш;
мулк ҳуқуқини, шунингдек ерга ҳамда бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритиш.
Ўзбекистон Республикасида хорижий давлатларнинг савдо ва иқтисодий масалалар бўйича ваколатхоналари Ўзбекистон Республика- сининг тегишли хорижий давлатлар билан тузадиган халқаро шартно- малари асосида таъсис этилади.
Ажнабий юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ вако- латхоналар очишга ҳақлидирлар.
Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
ташқи иқтисодий фаолиятнинг қонунчилик негизини шакл- лантириш ва такомиллаштириш;
валюта билан тартибга солиш;
солиқ билан тартибга солиш;
тариф ва нотариф тартибга солиш;
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига риоя этилиши учун ҳимоя, компенсация ва демпингга қарши чораларни қўллаш;
ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилаш, шу жумладан, миқдорий чекловлар ўрнатиш ҳамда товар- ларнинг айрим турлари экспорт ва импорт қилиниши устидан давлат монополиясини ўрнатиш;
қурол-яроғлар, ҳарбий техника, икки хил мақсадда ишла- тилиши мумкин бўлган товарлар ва технологияларга нисбатан экспорт назоратини ўрнатиш;
олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган товарларни сертификатлаш;
техникавий, фармакология, санитария, ветеринария, фито- санитария, экология стандартлари ва талабларини белгилаш;
ташқи иқтисодий фаолият субъектлари учун преференция ва имтиёзлар бериш.
Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишда қуйидаги ваколатларга эга:
ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий хавфсизлигини, иқтисодий мустақиллиги ва иқтисодий манфаатлари ҳимоя қилини- шини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги халқаро шартномаларини тузади;
Ўзбекистон Республикасининг тўлов балансини ишлаб чиқади;
чет элдан олинадиган кредитлар учун Ўзбекистон Респуб- ликаси ҳукуматининг кафолатларини беради;
Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги мулкига эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади.
Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий алоқалар агент- лиги ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишда ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги:
ташқи иқтисодий фаолиятда давлат сиёсати олиб борилишини, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда Ўзбекистон Респуб- ликасининг иқтисодий манфаатлари ҳимоя қилинишини таъмин- лайди;
ташқи иқтисодий фаолиятнинг қонунчилик негизини такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқади;
қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлари доирасида ташқи иқтисодий фаолият субъектлари фаолиятини мувофиқлаш- тиради ва тартибга солиб туради;
ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишда давлат бошқарув органлари ишини мувофиқлаштиради.
Ўзбекистон Республикасида қонун ҳужжатлари билан товарлар экспорти, импортини тақиқлаш ҳамда чеклаш белгиланиши мумкин ва улар қуйидаги мақсадларни кўзлайди:
миллий хавфсизликни таъминлаш;
фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
ижтимоий ахлоқ-одобга ва ҳуқуқ-тартиботга риоя этиш;
Ўзбекистон Республикаси халқининг маданий меросини сақлаш;
маданий бойликларни ноқонуний олиб чиқиш, олиб кириш ва уларга бўлган мулк ҳуқуқларини бошқаларга ўтказишдан ҳимоя қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг тўлов балансини сақлаб туриш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш;
тиклаб бўлмайдиган табиий ресурслар тугатилишининг олдини олиш;
Ўзбекистон Республикасининг бошқа манфаатларини ҳимоя қилиш.
Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги шартномани амалга ошириш натижасида юзага келадиган низолар шартномада назарда тутилган тартибда ҳал қилинади. Шартномада низоларни ҳал қилишни тартибга солувчи қоидалар бўлмаган тақдирда, қўлланила- диган ҳуқуқ ва ҳал қилинадиган жой халқаро хусусий ҳуқуқнинг умум эътироф этган нормаларига мувофиқ белгиланади.
Ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан низолари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.
Ўзбекистон Республикаси божхона божлари, солиқлар ва уларга тенг кучга эга бўлган йиғимларни бекор қилишга, товарларни экспорт ва импорт қилишнинг миқдорий чекловларига, товарларнинг эркин ҳаракат қилиши йўлидаги бошқа тўсиқларни бекор қилишга қаратил- ган эркин савдо тўғрисида хорижий давлатлар билан халқаро шартно- малар тузиши мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |