Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги



Download 0,56 Mb.
bet46/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

Ушбу соҳада консул қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  1. ҳаво кемасининг аэропортга учиб келиши, ундан учиб кетиши ва аэропортда туришига кўмаклашиш;

  2. ҳаво кемасида юз берган ҳодисаларнинг ҳолатларини аниқлаш, ҳаво кемасининг командири, экипаж аъзолари ва йўловчилардан сўраб-суриштириш;

  3. ҳаво кемаси, ундаги юк ва рейсга доир маълумотлар олиш;

  4. зарур ҳолларда ҳаво кемаси экипажи аъзолари ва йўлов- чиларининг даволаниши ҳамда Ўзбекистон Республикасига жўнати- лишини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;

  5. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, почта ва юкларни Ўзбекистон Республикасининг аэропортларига борадиган Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемаларида жўнатиб юбориш;

  6. ҳаво кемаларига тааллуқли, Ўзбекистон Республикаси иштирокчи бўлган халқаро шартномаларда ёки Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган декларация ёки бошқа ҳужжатни олиш, тузиш ёки тасдиқлаш.

Ҳаво кемаси ҳалокатга учраган, қўнишга мажбур бўлган ёки бошқа ҳодиса содир бўлган тақдирда, консул ўзининг консуллик
округи доирасида экипаж ва йўловчиларга зарур ёрдам кўрсатади. Консул ҳалокатга учраган ёки қўнишга мажбур бўлган ҳаво кема- сини, ҳодиса хусусиятидан шоҳидлик берувчи ундаги юклар ва ашёвий далилларни қўриқлаш чораларини кўради ҳамда учиш вақ- тида юз берган ҳодисанинг сабабларини аниқлашда Ўзбекистон Республикаси мутахассисларига кўмаклашади.
Ҳаво кемасининг бортида жиноят содир этилган тақдирда, консул Ўзбекистон Республикаси иштирокчи бўлган халқаро шартнома- лардан ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларидан келиб чиқадиган вазифаларни бажаришда ҳаво кемасининг командирига кўмаклашади.
Агар консулликнинг мансабдор шахсида мавжуд бўлган маъ- лумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемасининг муайян аэропортга кириши бехатар бўлмаса, консулликнинг мансабдор шахси ҳаво кемаси капитанини бундан огоҳлантириши шарт.
Чет элда кема сотиб олинган тақдирда консул Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи остида сузиб юриш ҳуқуқини берадиган муваққат гувоҳнома беради.
Нотариал ҳаракатлар Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасида бажарилади. Консул қуйидаги нотариал ҳаракатларни бажаради:

  1. битимларни (шартномалар, васиятномалар, ишончномалар ва ҳоказо) тасдиқлайди. Ўзбекистон Республикасидаги уй-жойларни бошқа шахсга ўтказиш ва гаровга қўйиш тўғрисидаги шартномалар бундан мустасно;

  2. мерос қилиб қолдирилган мулкнинг қўриқланишига доир чора- тадбирларни кўради;

  3. мерос ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани беради;

  4. эр-хотиннинг умумий мулкидаги улушга эгалик ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома беради;

  5. ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирма- ларнинг тўғрилигини шаҳодатлайди;

  6. ҳужжатдаги имзоларнинг ҳақиқийлигини шаҳодатлайди;

  7. ҳужжатларнинг бир тилдан бошқасига тўғри таржима қилин- ганлигини шаҳодатлайди;

  8. шахснинг тирик эканлиги фактини тасдиқлайди;

  9. фуқаронинг муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлайди;

  10. фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлигини тасдиқлайди;

  11. ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлайди;

  12. пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиб олади;

  13. ижро хатларини ёзади;

  14. сақлаш учун ҳужжатларни қабул қилиб олади;

  15. қонунда назарда тутилган бошқа нотариал ҳаракатларни бажаради.

Нотариал ҳаракатларни бажараётган консул ушбу нотариал ҳаракатларга оид сирни сақлаши шарт. Бажарилган нотариал ҳаракат- лар тўғрисидаги маълумотномалар ва ҳужжатлар Ўзбекистон Респуб- ликасининг нотариат тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ берилади.
Нотариал тартибда тасдиқланадиган битимлар, шунингдек ариза ва бошқа ҳужжатлар нотариал ҳаракатларни бажараётган консул ҳузурида имзоланади. Агар битим, ариза ёки бошқа ҳужжат консул йўқлигида имзоланган бўлса, имзо чеккан ҳужжатни ўзи имзола- ганлигини шахсан тасдиқлаши лозим. Консул нотариал ҳаракатларни бажараётган вақтда Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига улар- нинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши, бажараётган нотариал ҳаракатларининг оқибатлари тўғрисида огоҳлантириши шарт. Консул ўз номига ва унинг номидан хотинининг (эрининг) ва ўзининг яқин қарин- дошлари номига ва уларнинг номидан нотариал ҳаракатлар бажариши мумкин эмас.
Консуллик муассасасида нотариал иш юритиш Ўзбекистон Респуб- ликасининг давлат тилида амалга оширилади. Агар нотариал ҳаракатни бажариш илтимоси билан мурожаат қилган шахс иш юритилаётган тилни билмаса, нотариал ҳаракатни бажараётган консул ёки консул танийдиган таржимон расмийлаштирилаётган ҳужжатларнинг матн- ларини унга таржима қилиб бериши лозим.
Агар Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси фойдасига мерос очилганлиги маълум бўлиб қолса, консул мерос ва эҳтимол тутилган меросхўрлар тўғрисида ўзи билган барча маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига дарҳол хабар қилиши шарт.
Агар нотариал ҳаракатни бажариш Ўзбекистон Республика- сининг қонун ҳужжатларига зид бўлса, консул бундай ҳаракатларни бажаришни рад этади. Агар ҳужжатлар Ўзбекистон Республика- сининг қонун ҳужжатлари талабларига мос келмаса ёки ўз мазмунига
кўра Ўзбекистон Республикасининг давлат манфаатларига зид бўлса ёхуд фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи маъ- лумотларга эга бўлса, консул бундай ҳужжатларни нотариал ҳаракат- ларни бажариш учун қабул қилмайди. Нотариал ҳаракатни бажариш тўғрисидаги шахснинг илтимосига биноан, унга рад этишнинг сабаблари баён қилиниши ва унинг шикоят қилиш тартиби тушун- тириб берилиши лозим.
Консул ўз консуллик округидаги маҳаллий маъмурлар вакиллари- нинг иштирокида тузилган ёки ана шу маъмурлардан келган ҳужжатлар ва актларни қонунлаштиради. Ўзбекистон Республикасининг органлари ана шундай ҳужжатлар ва актларни, агар Ўзбекистон Республика- сининг қонун ҳужжатларида ёки Ўзбекистон Республикаси ва консулхона жойлашган давлат иштирокчи бўлган халқаро шартнома- ларда ўзгача ҳол кўзда тутилган бўлмаса, консул қонунлаш- тирганидан кейингина қараб чиқиш учун қабул қилади. Консулнинг ҳужжатларни қонунлаштиришининг моҳияти ана шу ҳужжатлар ва актлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини ва ҳужжатлар билан актларнинг консулхона жойлашган давлат қонунларига мувофиқ- игини аниқлаш ҳамда шаҳодатлашдан иборатдир. Консулнинг ҳужжатларни қонунлаштириш тартибини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги белгилайди.




  1. боб. ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ ВА ЭКОЛОГИК ҲУҚУҚ




    1. Download 0,56 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish