Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги



Download 0,56 Mb.
bet42/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

Халқаро шартнома дипломатик ҳуқуқнинг асосий манбаидир ва унинг қуйидаги турлари мавжуд:

  1. универсал халқаро шартномалар. Масалан, 1961 йилги Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги конвенция замонавий дип- ломатик ҳуқуқнинг ядроси бўлиб, универсал кодификацияланган ҳужжатдир;

  2. давлатлар ўртасидаги икки томонлама халқаро шартномалар;

  3. давлатлар ва халқаро ташкилотлар ўртасидаги халқаро шартномалар;

  4. халқаро ташкилотлар ўртасидаги халқаро шартномалар.

Консуллик ҳуқуқи асослари. Бу борадаги универсал битим 1963 йилги Консуллик алоқалари тўғрисидаги Вена конвенциясидир. Бундан ташқари, Ўзбекистон кўплаб икки томонлама консуллик конвенцияларига ҳам эга.
Консуллик муносабатлари муайян давлатнинг бошқа давлат ҳудудидаги жисмоний ва юридик шахсларининг ҳуқуқ ва манфа-
атларини ҳимоялашга қаратилган халқаро маъмурий-ҳуқуқий муноса- батлар йиғиндисидан иборатдир.
Консуллик муносабатларининг ўрнатилиши ва консулликларнинг таъсис этилиши давлатлар ўртасидаги битимлар бўйича амалга ошир- илади. Бу муносабатлар дипломатик алоқалар мавжуд бўлмаган, масалан, давлат ёки ҳукумат де-факто тан олинган ҳолларда ҳам, ўрнатилиши мумкин. Бундай шароитда консуллик айрим дипломатик вазифаларни ҳам бажаради.
Консуллик муносабатлари истисноли ҳолларда, мисол учун уруш бошланган тақдирда, тўхтатилади.
Консуллик муассасаларининг тўрт тури мавжуд:

  1. бош консуллик;

  2. консуллик;

  3. витсе-консуллик;

  4. консуллик агентлиги.



    1. Дипломатик ва консуллик ваколатхоналарнинг вазифалари ва тартиби


Уларни тегишли тартибда бош консул, консул, витсе-консул ёхуд консуллик агенти бошқаради.


Консуллар давлатнинг мансабдор шахсларидир. Амалиётда, шунингдек штатсиз ёки фахрий консуллар ҳам маълум. Фахрий консул- лар ўзларини тайинлайдиган давлатнинг фуқароси ҳисобланмаслиги ва мазкур давлат хизматида бўлмаслиги мумкин. Улар фақат консуллик вазифасини бажарганлиги учунгина моддий рағбатлантирилади.
Ҳар қайси консуллик муассасаси консуллик округи - ўз давлати билан қабул қилувчи давлат ўртасидаги битимга мувофиқ белгилаб берилган ҳудуд доирасида фаолият юритади.
Консулни тайинлашда муайян шахс юзасидан қабул қилувчи давлатнинг олдиндан розилиги талаб этилмайди. Юборувчи давлат унга консуллик патенти беради. Қабул қилувчи давлат эса консуллик экзекватураси - ўз округида консуллик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни топширади.
Консуллик муассасалари қуйидаги учта асосий вазифани бажаради:
биринчиси - ўз давлати ва унинг фуқаролари, шунингдек юридик шахсларининг манфаатларини ҳимоя қилиш;
иккинчиси - ўзаро дўстона муносабатлар ривожига кўмаклашиш;
учинчиси - консуллик фаолияти соҳасига доир ахборот бериб бориш, шу жумладан манфаатдор фуқаролар ва юридик шахсларга тегишли маълумотлар тақдим этиш.
Консуллар қуйидаги вазифаларни бажарадилар:

  1. консуллик округи ҳудудида жойлашган ватандошларига қабул қилувчи мамлакат қонунлари ва урф-одатлари ҳақида маълумотлар беради;

  2. ўз фуқароларига паспортлар ва йўл чипталари, шунингдек консул вакил бўлиб турган давлатга боришни хоҳловчиларга визалар беришни амалга оширади;

  3. ўз округи ҳудудида жойлашган ватандошларининг ҳисоб рўйхатини юритади;

  4. муайян юрисдикция, хусусан, нотариал ҳаракатларни ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишни амалга оширади;

  5. консуллик легализацияси, яъни қабул қилувчи давлат ҳукумати чиқарадиган ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини ҳамда ана шу ҳужжатларнинг шу давлат қонун-қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлаш билан шуғулланади;

  6. фуқаролар вафот этган тақдирда, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилади;

  7. вояга етмаганлар ва муомалага тўлиқ лаёқатли бўлмаган бошқа фуқароларининг манфаатларини ҳимоя қилади;

  8. қабул қилувчи давлат судлари ва бошқа муассасаларида ўз давлати фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида кўрсатма олиш мақ- садида, фуқароларнинг ўзлари бунга эриша олмаган ҳолларда, те- гишли равишда вакиллик қилади ёки вакилликни таъминлайди;

  9. ўз давлати тергов ёки судлов органлари топшириқларини бажаради.

Консуллар ўз давлати байроғи остида сузаётган кемаларга, шунингдек мазкур давлатда рўйхатга олинган самолётларга ва улар- нинг экипажларига нисбатан назорат ва инспекция ишларини амалга оширади. Консуллар бундай кемалар ва самолётларга ёрдам кўрсатади, уларни кўздан кечиради ва кема ҳужжатларини расмий- лаштиради, йўлда содир бўлган ҳар қандай воқеа-ҳодисани ўрганиб чиқади, капитан билан экипаж ўртасида юзага келган низоларни ҳал этади.
Консуллик иммунитети тўлиғича мазкур муассасага ва унинг ходимларига тегишлидир. Муассаса иммунитети хизмат бино- ларининг дахлсизлигидан иборат. Маҳаллий маъмурлар бу ерга консул ёки дипломатик ваколатхонанинг рухсати билан кириши мумкин. Бундай рухсатнинг берилиши ёнғин ёки табиий офат юз берган ҳолларда кўзда тутилади. Консулликка қарашли барча бино- лар, шунингдек мол-мулк, шу жумладан транспорт воситалари жамоатчилик эҳтиёжи учун реквизиция қилинишдан холидир. Консуллик архивлари ҳам дипломатик архивлар сингари дахлсиз ҳисобланади. Аммо қабул қилувчи давлат ҳокимияти органлари консуллик вализлари (почталари)ни, агар унда олиб кетиш учун рухсат берилган нарсалардан ёки консуллик ёзишмаларидан ташқари бошқа нарса мавжудлигига гумон қилинса, очиб кўришни талаб қилиши мумкин.
Консуллик ўз давлат байроғи ва гербидан фойдаланиши мумкин. Консуллик бинолари ва консулхона бошлиғининг қароргоҳи барча солиқлардан озод этилади. Консуллик ходимлари қабул қилувчи мамлакатнинг барча ҳудудларида эркин ҳаракатланиши мумкин. Кон- суллик муассасалари барча алоқа воситалари, шу жумладан курь- ерлар ва шифрли маълумотлардан фойдаланган ҳолда, эркин расмий алоқаларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Консуллик ўз фуқаролари билан, ушбу фуқаролар эса консулхона билан эркин алоқада бўлади. Қабул қилувчи давлатнинг тегишли органлари консулхонага у вакили бўлган давлатга мансуб фуқаро- ларнинг қамоққа олиниши ёки ушлаб турилиши билан боғлиқ барча ҳолатлар ҳақида зудлик билан маълум қилади. Консуллар қамоқдаги ўз фуқароларини, агар улар бунга қарши бўлмаса, бориб кўриши мумкин.
Қабул қилувчи мамлакат маъмурлари консулликка у вакили бўлган давлат фуқароларининг ўлими ва уларга нисбатан васийлик ўрнати- лиши, шунингдек мазкур давлатда рўйхатга олинган кемалар ва самолёт- ларнинг ҳалокатга учраши каби барча ҳолатлар ҳақида хабар беради.
Консуллик ўз ваколатига кирувчи актларни амалга оширганлиги учун консуллик йиғимини ундириш ҳуқуқига эга.
Консулхона ходимларининг иммунитети функционал принципга асосланади. Иммунитетни белгилаш мақсадида консулхона ходимлари учта тоифага ажратилади:

  1. консулликнинг мансабдор шахслари - консуллик вазифасини бажарувчи шахслар;

  2. консуллик ходимлари - маъмурий ёки техник вазифаларни бажарувчи шахслар;

  3. хизмат кўрсатувчи ходимлар.

Консулликнинг мансабдор шахслари шахсий дахлсизликдан фойдаланади, улар қамоққа олиниши ёки дастлабки терговда қамоқда ушлаб турилиши мумкин эмас. Оғир жиноят содир этиш ҳоллари бундан мустаснодир. Лекин бундай ҳолларда ҳам кучга кирган суд қарори асо- сидагина уларнинг шахсий эркинлиги чекланиши мумкин. Консул- ликнинг мансабдор шахсига қарши жиноий иш қўзғатилган тақдирда, у тегишли ваколатли органларга бориши зарур. Бундай ҳолларда ва мансабдор шахс қўлга олинган тақдирда қабул қилувчи давлат маъ- мурлари консулликни зудлик билан хабардор этади.
Мансабдор шахс ва ходимлар хизмат вазифасини бажариш вақтида содир этган ҳаракатларига нисбатан маҳаллий юрисдикциядан иммуни- тетга эгадир. Ушбу қоида учинчи томон транспорт воситаси билан етказилган зарар учун қўзғатган фуқаролик даъвосига нисбатан қўл- ланилмайди.
Консулхонанинг хизмат кўрсатувчи ходимлари гувоҳлик кўрсат малари бериш учун судга чақирилиши мумкин. Консуллик
ходимлари ва хизмат кўрсатувчи ходимлар судда кўрсатма беришдан бош тортиши мумкин эмас. Агар консулликнинг мансабдор шахси судда кўрсатма беришдан бош тортса, унга нисбатан ҳеч қандай мажбурлаш чоралари қўлланилмайди.
Консулликнинг мансабдор шахслари ва ходимлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари барча солиқ ва йиғимлардан озод этилади. Хизмат кўрсатувчи ходимлар иш ҳақига солинадиган солиқлардан озод этилади. Консулликнинг мансабдор шахслари божхона тўловлари ва кўригидан озод этилади. Мансабдор шахсларнинг юклари орасида олиб кириш ёки олиб чиқиш тақиқланган нарсалар борлиги юзасидан жиддий асослар мавжуд бўлган ҳолатларда кўздан кечирилиши мумкин. Бундай ҳолларда юкни кўздан кечириш консуллик мансабдор шахси ҳузурида амалга оширилиши шарт.
Давлат консуллик хизматчисининг иммунитетидан воз кечиши мумкин. Консуллик хизматчисининг суддаги фуқаролик даъвоси уни қарши даъвога нисбатан иммунитетига мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум этади. Судлов иммунитетидан воз кечиш суд қарори бўйича ижро ҳаракатларига нисбатан иммунитетдан воз кечиш, дегани эмас.
Ўзбекистонда консуллик муносабатларига оид барча масалалар 1996- йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг консуллик устави билан тартибга солинади.

    1. Download 0,56 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish