Дипломатик ва консуллик ваколатхоналарининг имтиёзлари вадахлсизликлари. Ўзбекистон Республикасида дипломатик хизматнингҳуқуқий асослари. Авваламбор, дипломатик хизматга оид энг муҳим масалалар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси билан тартибга соли- нади. Конституция:
биринчидан, Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий принципларини мустаҳкамлаган (17-модда);
иккинчидан, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этган принциплари ва нормалари миллий қонунчиликдан устунлигини эътироф этган (Муқаддима);
учинчидан, Ўзбекистоннинг ташқи алоқалар олиб борувчи орган- лари тизимини ўрнатган.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда ташқи сиёсат ва дипломатик ҳу- қуққа оид бир қатор махсус қонунлар қабул қилинган. Булар қуйида- гилар: «Дипломатик даражалар ва мартабаларни ўрнатиш тўғри- сида»ги (1992 й.) ва «Ўзбекистон Республикасининг чет давлатларда дипломатик ваколатхона бошлиқларини тайинлаш ва чақириб олиш тўғрисида»ги (1992 й.) қонунлари.
Ушбу қонунлар ичида «Ўзбекистон Республикасининг чет дав- латлардаги дипломатия ваколатхоналари бошлиқларини тайинлаш ҳамда чақириб олиш тартиби тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Респуб- ликасининг дипломатия ходимлари учун дипломатия даража ва мартабалари белгилаш тўғрисида»ги қонунлар Ўзбекистонда дипло- матик хизматни ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларини ташкил этади. Агар биринчи қонун Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ваколатхоналари бошлиқларини тайинлаш ҳамда чақириб олиш тар- тибини «Дипломатик муносабатлар тўғрисида»ги 1961 йилдаги Вена конвенциясига ҳамда бошқа умум эътироф этган халқаро ҳуқуқий нормалар ва қоидаларга мувофиқ белгилаб берса, иккинчи қонун эса, Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ходимлари учун дипло-
матия даражалари ва мартабаларини белгилаб берган.
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатдаги дипломатия ваколатхонасининг бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти- нинг фармони билан тайинланади ва чақириб олинади. Бу лавозим
номзодлигига доир таклифни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тегишли идоралар билан келишган ҳолда киритади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти маъқуллаган дипломатия ваколатхонаси бошлиғининг номзодини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ваколатхона жойлашган мамлакат Ташқи ишлар вазир- лигига (ёзма) тақдим этиб, унинг розилигини (агреман) сўрайди.
Ўзбекистон Республикаси дипломатия ваколатхонасининг бош- лиғини тайинлаш ваколатхона жойлашган мамлакатнинг расмий розилиги олинганидан кейин амалга оширилади. Ваколатхона жой- лашган мамлакатдан жавоб олингунга қадар дипломатия ваколат- хонасининг бошлиғи лавозимига номзод хусусидаги маълумотлар махфий ҳисобланади.
Фавқулодда ва мухтор элчи ёки фавқулодда ва мухтор вакил тайинланган мамлакатга жўнаб кетгунга қадар Ўзбекистон Респуб- ликаси Ташқи ишлар вазирлиги унга борадиган давлатининг раҳбарига топшириши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти имзолаган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазири имзоси билан тасдиқлаган ишонч ёрлиғини тайёрлайди.
Ўзбекистон Республикасининг ишончли вакилига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг қабул қилувчи мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги номига ёзилган мактуби берилади.
ЎзбекистонРеспубликасидипломатияваколатхонасинингбошлиғи қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президенти-нингфармони биланчақириболинади: дипломатия ваколатхонасининг бошлиғи алмаштирилганда;
дипломатия ваколатхонасининг бошлиғи номақбул шахс (персона нон грата) деб эълон қилинганда;
давлат халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида йўқолганда.
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатия ваколатхоналарининг бошқа аъзолари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг буйруқлари билан тайинланадилар ва ча- қириб олинадилар.