Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги



Download 0,56 Mb.
bet40/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

Парламент ташқи алоқалар билан шуғулланувчи муҳим органдир. Парламентнинг халқаро ишлардаги иштироки Ўзбекис- тоннинг халқаро мажбуриятларини ифодаловчи қонунлар чиқариши, шартномаларни ратификация қилишда қатнашиши билан белги- ланади. Ўзбекистон Конституциясида парламентнинг уруш ва тинч- лик масалаларига тааллуқли қонунлар қабул қилиш ваколатлари алоҳида кўзда тутилган. Ҳозирги кунда халқаро муносабатларда ҳам миллий парламентларнинг, ҳам халқаро парламентлараро ташкилот- ларнинг ўрни тобора ошиб бормоқда. Бу борада БМТ билан Парламентлараро Иттифоқнинг ўзаро ҳамкорлиги диққатга сазовордир.
Ташқи ишлар вазирлиги давлатнинг ташқи алоқаларини бош- қариш билан шуғулланувчи ижро органидир. Улар марказий девон, шунингдек чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколат-
хоналардан иборат. Ташқи ишлар вазирлигининг асосий вазифалари Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тўғрисидаги Низомда белгилаб берилган.
Давлатнинг хориждаги ташқи ишлар органларига қуйидагилар киради:

  1. дипломатик ваколатхоналар: элчихона ва миссиялар;

  2. консуллик ваколатхоналари;

  3. халқаро давлатлараро ташкилотлардаги ваколатхоналари;

  4. халқаро конференциялардаги делегациялар;

  5. махсус миссиялар.

Шундай қилиб, давлатнинг ташқи алоқаларни олиб борувчи орган- лари фаолияти, ҳуқуқий мақоми ва функцияларини тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар йиғиндиси дипломатик ва консуллик ҳуқуқи дейилади.
«Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи» тушунчаси ва манбалари.
Дипломатик ҳуқуқ асослари.
Дипломатик ҳуқуқ - давлатлар дипломатик ваколатхоналарининг ҳуқуқий мақоми ва фаолиятини тартибга солувчи нормалар мажмуи.
Дипломатик ҳуқуқ манбаига, аввало, одат нормалари киради. Кўп жиҳатдан ушбу нормаларни умум эътироф этган. Улар бир қатор универсал конвенцияларда - 1961 йилдаги Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясида, 1969 йилдаги Махсус миссиялар тўғрисидаги конвенцияда, 1973 йилдаги Халқаро ҳимоядан фойдаланувчи шахсларга, шу жумладан дипломатик агентларга қарши жиноятларнинг олдини олиш ва бундай жиноятларни жазолаш тўғрисидаги конвенцияда кодификацияланган ва тўлдирилган.
Дипломатик муносабатларни ўрнатиш ва ваколатхоналар таъсис этиш давлатлар ўртасидаги битимга мувофиқ амалга оширилади. Ўзаро дипломатия муносабатларининг ўрнатилиши ҳар доим ҳам ўз- ўзидан ваколатхона таъсис этишга олиб келавермайди.
Дипломатик вакилни тайинлаш ва қабул қилиш тартиби аккредитация қилиш, деб аталади. Ваколатхона бошлиғи тайин- ланишига қадар юборувчи давлат унинг шу лавозимга тайинланиши тўғрисида қабул қилувчи мамлакатнинг розилигини (агреман) олиши зарур. Қабул қилувчи мамлакат сабабини изоҳламаган ҳолда агреман беришга рози бўлмаслиги мумкин. Ваколатхона аъзолари принцип жиҳатидан аккредитация қилувчи давлатнинг фуқаролари бўлиши керак.
Агреман олганидан ва расмий равишда тайинланганидан кейин ваколатхона бошлиғига унинг ўзи мансуб давлат раҳбари имзолаган
ишонч ёрлиғи, яъни умумий мазмундаги ваколатнома берилади. Аккредитация қилиш ана шу ишонч ёрлиғини қабул қилувчи давлат раҳбарига топшириш билан ниҳоясига етади ва шундан кейин вакил ўз вазифасини адо этишга киришиши мумкин.
Дипломатик ваколатхоналарнинг турларига - элчихона ва ваколатхона, улардан қуйироқ даражада эса миссия киради. Ваколат- хона даражаси одатда тегишли давлатлар ўртасидаги муносабатлар ҳолати қандайлигига боғлиқ бўлади. Бунда фарқланишлар ҳуқуқий эмас, протокол жиҳатидангина аҳамият касб этади.
Вена конвенциясида ваколатхона бошлиқлари уч тоифадан иборат экани қайд этилган: қабул қилувчи давлат давлатлар раҳбар- лари ҳузурида аккредитация қилинган элчилар ва вакиллар; ташқи ишлар вазири ҳузурида аккредитация қилинган ишончли вакиллар.
Элчихонага фавқулодда ва мухтор элчи, миссияга эса вакил ёхуд ишончли вакил раҳбарлик қилади. Ишончли вакилни муваққат ишлар бўйича вакилдан фарқлаш жоиз, чунки муваққат ишлар бўйича вакил элчи йўқлигида элчихонани вақтинча бошқариб туриши мумкин.
Махсус миссия 1969 йилги Махсус миссиялар тўғрисидаги конвенцияда давлатнинг махсус масалаларни ҳал этувчи ёхуд махсус топшириқни бажарувчи муваққат ваколатхонаси сифатида белги- ланган.
Дипломатик ваколатхонанинг асосий вазифаси вакил қилиб юборувчи давлатнинг ваколатхона жойлашган давлатда вакиллик қилишидир. Шунинг асосида қуйидаги бошқа вазифалар келиб чиқади: қабул қилувчи мамлакат ҳукумати билан музокаралар олиб бориш, ўз фуқаролари ва юридик шахслари манфаатларини ҳимоя қилиш, қабул қилувчи мамлакатдаги шарт-шароитлар ва воқеа-ҳо- дисалар тўғрисида ўз ҳукуматига ахборот бериб бориш, иқтисодиёт, маданият, фан соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish