Иккинчидан, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш тамойили ҳозирги халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларидан бири сифатида бошқа тамойилларга қарши турмайди, балки улар билан уйғунликда бўлади. Шу боис инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш зарурлигига бирон-бир баҳона келтириш давлат суверенитетини ҳурмат қилиш, давлатлар томонидан бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик, халқаро муносабатларда куч билан таҳдид қилишни ёки куч ишлатишни тақиқлаш каби тамойилларни бузишга уринишларни оқламайди. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тинчлик ва хавфсизликка, мус- тақилликка ва давлатларнинг тенг ҳуқуқлигигига, яъни халқаро
ҳамкорлик ғояларининг ўзи таянадиган асосларга тажовуз қилиш воситаси сифатида фойдаланилмаслиги лозим.
Учинчидан, давлатларнинг суверенитетидан келиб чиқадики, унинг ўз аҳолиси билан муносабатларининг барча соҳаси миллий ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мавжуд амалиёти асосида ҳосил бўлган тасаввурга кўра, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш тамойилини бузиш деганда, аввало давлатдаги асосий инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг оммавий равишда ва қўпол бузилиши, масалан, апартеид, ирқчилик, мустамла- качилик, хорижий оккупация натижасида давлатнинг ўз мажбурият- ларига риоя қилмаётганлигини тасдиқловчи умумий сиёсий ва ҳуқуқий вазият тушунилади.
Узоқ вақт давомида муайян шахс ҳуқуқининг бузилиши (якка ҳолат)да одатда давлатнинг ички ваколатига тааллуқли ва шу боис, БМТда ёки бошқа халқаро ташкилотларда кўрилмайди, деб ҳисоб- ланган. Давлат ўз аҳолиси билан ўзаро муносабатларини мустақил юридик тартибга солиши ҳолати унинг ўзбошимчалик қилишга
«ҳуқуқи» борлигини англатмайди. Бундай тартибга солиш жараёнида халқаро мажбуриятлар, аввало, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш тамойиллари ҳисобга олиниши лозим.
Давлатларга ўз ихтиёри билан халқаро органлар муҳокамасига алоҳида шахсларнинг ҳуқуқлари бузилишига тааллуқли масалалар- нинг киритишига ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди. Бу, одатда, халқаро шартномалар асосида амалга оширилади. Тегишли қоидалар 1966 йилдаги Сиёсий ва фуқаролик ҳуқуқлари тўғрисидаги Халқаро пактга биринчи Факультатив протоколда, 1950 йилдаги Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Европа конвен- циясида, 1969 йилдаги Инсон ҳуқуқлари Америка конвенциясида ўз аксини топган. Ушбу барча шартномалар шахсларнинг хусусий шикоятларни халқаро органларда кўриб чиқиш имкониятларини на- зарда тутади.
Бугунги кунда айрим индивидуал ҳолатлар халқаро даражада, шартнома асосида эмас ва ҳатто манфаатдор давлатнинг иштирокисиз ҳам кўрилиши мумкинлиги эътироф этилмоқда. Бироқ бундай ҳолат- ларни кўришнинг аниқ мезонлари ишлаб чиқилмаган.
Халқаро ҳамжамиятни алоҳида мамлакатларда инсон ҳуқуқ- ларининг турли жиҳатларига риоя қилинишини кўриб чиқиш бора- сидаги ҳуқуқларининг кенгайиш тенденцияси кузатилмоқда. Бу,
асосан, умумевропа жараёни доирасида кўзга ташланади. Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, хусусан, 1991 йилда Москвада бўлиб ўтган Инсон мезони тўғрисидаги Конференция ҳужжатларида:
«инсон ҳуқуқлари, асосий эркинликлари, демократия ва қонун устуворлиги халқаро характерга эга, чунки ушбу ҳуқуқ ва эркин- ликларга риоя қилиш халқаро ҳуқуқий тартибот асосларидан бирини ташкил қилади», - деб таъкидланади. Шу ҳужжатнинг ўзида иштирокчи давлатлар «улар томонидан ЕХҲТ инсон мезони бўйича қабул қилинган мажбуриятлар ҳар бир иштирокчи давлат учун бево- сита ва қонуний манфаатга эга бўлган масала ҳисобланади ва тегишли давлатнинг мутлақ ички ваколатлари сирасига кирмайди».
Тўртинчидан, аввало, инсон ҳуқуқлари бўйича давлатлараро ҳамкорлик соҳаси мафкурадан ва сиёсатдан ҳоли бўлиши лозим. Бу инсон ҳуқуқлари бўйича масалалар давлатлараро расмий алоқалар даражасида мафкуравий хусусиятдаги мунозаралар (баҳслар)ни четлаб ўтиш зарурлиги, муҳокамадаги масалалардан фақат тарғибот мақсадларида фойдаланиш мумкин эмаслигини англатади. Бундан ташқари, давлатлар мазкур масалаларни муҳокама қилишда фақат сиёсий манфаатлардан келиб чиқмай, имкон қадар объективликка интилиши лозим (масалан, иттифоқдош давлатларда инсон ҳуқуқ- ларининг бузилиш миқёсини пасайтириб кўрсатиш ёки улар тўғри- сида гапирмай, аксинча, бирон-бир сабабга кўра ўзаро муносабат- ларга совуқлик тушган давлатдаги ҳолатларни бўрттириб кўрсатиш). Давлатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ҳамкорлиги – давлатлараро ҳамкорликнинг бир қисми, айнан шу боис у сиёсий хусусият касб этиши мумкин эмас, у мафкурадан ҳоли бўлмоғи зарур.
Инсон ҳуқуқлари соҳасида давлатлараро ҳамкорлик концеп- циясини ривожлантиришда 1993 йил 25-июнда Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон конференциясининг Вена декларацияси ва ҳаракат дастури алоҳида аҳамиятга эга. Декларацияда инсон ҳуқуқлари масаласини кўришда универсаллик ва объективликни таъминлашнинг муҳимлиги тасдиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |