«Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи» тушунчаси ва манбалари
Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи. Кўп томонлама дипломатия. Ташқи сиёсат ва дипломатия. Кенг маънода олганда, сиёсат - негизи муайян ҳокимиятни халқаро муносабатларнинг у ёки бу соҳаси бўйича халқаро саҳнада (давлат ҳокимиятини ёки давлат ҳукмрон- лигини) қўлга киритиш, сақлаб туриш ва ундан фойдаланиш муам- мосидан иборат ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги муносабатлар билан боғлиқ фаолият соҳасидир. Ўз навбатида, давлат аҳолининг халқаро ҳамжамиятда иштирок этиши, вакиллигини тақдим этиши ва ўз манфаатларини ҳимоя қилиши учун зарур шакл касб этган жамият сиёсий ташкилоти сифатида намоён бўлади.
Давлатнинг ташқи сиёсий фаолияти ижтимоий фаолиятнинг ўзига хос мазмун касб этувчи шаклларидан биридир. У давлатнинг муайян органлари билан давлат сиёсий манфаатларини рўёбга чи- қариш бўйича, авваламбор, халқаро муносабатларнинг турли соҳа- ларида ҳукмронлигини қўлга киритиши, сақлаб туриш ва ундан фойдаланиш бўйича шунга вакил қилинган шахс ўртасидаги саъй- ҳаракатлар мужассамлигини ўзида намоён этади.
Айни чоғда, бундай фаолиятни эътироф этилган халқаро норма- ларга риоя қилмай туриб, амалга ошириб бўлмайди. Халқаро ҳуқуқ нормалари ва принциплари, дипломатия фаолияти жараёнида шакл- ланар экан, давлатларнинг барча асосий гуруҳлари учун мақбул бўлган компромисс – муроса кўринишида кўзга ташланади. Шу боис, улар аслида ҳам синфий мазмун касб этмайди. Давлатнинг ўз ташқи сиёсатини халқаро ҳуқуқда йўл қўйиладиган махсус дипломатик тадбирлар, усуллар ва услублар ёрдамида амалга ошириш назарияда дипломатия, деб аталади.
Кенг маънода, «дипломатия» тушунчаси давлатлар ўзаро муно- сабатларини ўрнатадиган ва сақлаб турадиган, бир-бирлари билан алоқаларни йўлга қўядиган ҳамда сиёсий ёки юридик келишувларни шу ишлар учун махсус вакиллар орқали рўёбга чиқарадиган барча воситаларни қамраб олади. Шу маънода, дипломатия бир-бири билан қуролли низо ҳолатида бўлган давлатлар ўртасида мавжуд бўлиши мумкин. Аммо бу тушунча иқтисодий ва ҳарбий низоларнинг моддий
жиҳатдан кўра, дўстона бўладими ёхуд душманлик мақсадидами, юзага келадиган муносабатларга кўпроқ тааллуқлидир.
Тор маънода олганда, дипломатия – халқаро музокаралар юри- тиш санъатидир. Дипломатия доираси ва шакли халқаро ҳуқуқда белгиланади. Шу билан бирга, дипломатия халқаро ҳуқуқ норма- ларини яратиш ва жорий этиш воситаси ҳам ҳисобланади. Ташқи сиёсат, дипломатия ва халқаро ҳуқуқнинг халқаро муносабатлар тизимидаги узвий бирлиги ҳамда ўзаро боғлиқлиги худди ана шунда намоён бўлади.
Одатда, дипломатия доимий дипломатия ваколатхоналари алма- шинуви билан боғлиқ ва бундай доимий (ёки ҳеч бўлмаганда, мунтазам) ваколатхона давлатларга БМТ ва бошқа йирик ҳукумат- лараро ташкилотларга ўз аъзолигини моддийлаштириши учун зарур. Бундан ташқари, махсус миссиялар (ёки ад ҳо дипломатияси) ҳамда давлатларнинг конференцияларида ад ҳо (яъни муайян муносабат билан) вакиллари мавжуд бўлади.
Дипломатия алоқаларини тартибга солувчи халқаро ҳуқуқ норма- лари давлатларнинг узоқ йиллик амалиёти натижасида ишлаб чиқилган ва нафақат ушбу амалиётнинг ўзи билан, балки миллий ҳуқуқнинг қонунчилик ҳужжатлари ва суд қарорлари билан ҳам тасдиғини топади. Ушбу соҳага оид ҳуқуқ эндиликда маълум даражада Дипломатик алоқалар тўғрисида Вена конвенцияси (1961 йил) билан кодификацияланган. Ушбу конвенция ўзининг қоида- ларида «тўғридан-тўғри кўзда тутилмаган» масалаларни тартибга соладиган халқаро одат ҳуқуқи нормаларини четлаб ўтади ва таби- ийки, давлатлар у ёки бу қоидани шартномавий тартибда ёхуд хулқ- атворга асосланган сукутли битим йўли билан ўзгартириш борасида эркиндир.
Ташқи алоқалар бўйича давлат органларининг мақоми ва функ- цияларига тааллуқли (бошқача қилиб айтганда, давлатлараро расмий муносабатларни ўрнатиш ва амалга ошириш тартибини меъёрга солиб турувчи) халқаро ҳуқуқий нормалар тизими халқаро ҳуқуқий амалиётда дипломатия ҳуқуқи, деб аталади.
Дипломатия ҳуқуқи нормаларига қуйидагилар киради:
Do'stlaringiz bilan baham: |