Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги



Download 0,56 Mb.
bet54/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

Халқаро экологик ҳуқуқ принциплари. Халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари халқаро экология ҳуқуқининг умумий принциплари ҳисобланади. 1972 йилги декларацияда ўз ифодасини топган халқаро атроф-муҳит ҳуқуқининг махсус принциплари қуйидагилардан иборат:

  1. инсоннинг атроф-муҳитга нисбатан муносиб ва фаровон яшаш имконини берадиган даражадаги ҳуқуқи;

  2. атроф-муҳитни ҳозирги ва келгуси авлодлар фаровонлиги йўлида муҳофаза қилиш;

  3. табиат захираларидан экологик жиҳатдан асосланган ҳолда оқилона фойдаланиш.

Қуйидаги бир қатор табиат муҳофазасига қаратилган принциплар эса халқаро ҳуқуқнинг бошқа тармоқларидан ўрин олади:

  • денгиз муҳитини ифлослантиришни тақиқлаш;

  • атроф-муҳитнинг радиоактив заҳарланишига йўл қўймаслик;

  • табиий муҳитга таъсир этувчи воситалардан ҳарбий мақсад- ларда ёки бошқа ҳар қандай душманларча фойдаланишни тақиқлаш.

Буларнинг барчаси бир қадар умумий принцип – атроф-муҳитни муҳофаза қилиш принципининг шаклланишига хизмат қилади. Айни чоғда бошқа давлатларнинг табиатга зиён етказганлик учун жавоб- гарлик принципи шаклланаётир.
Атроф-муҳитнинг хилма-хил турларини муҳофаза қилиш.
Атроф-муҳитнинг алоҳида турлари халқаро ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади.
1. Денгиз муҳити халқаро ҳуқуқий муҳофазанинг дастлабки объектларидан биридир. БМТнинг 1982 йилги Денгиз ҳуқуқи бўйича конвенциясида денгизни кемалар ифлослантиришига барҳам бериш- нинг умумий принциплари ва табиий захираларни қазиб олиш бўйича йўл-йўриқлар, Жаҳон океанида давлатларнинг захира қазиб олиш
фаолиятига оид шартлар ҳамда уларнинг денгиз муҳитини муҳофаза этиш юзасидан ваколатлари белгиланган.
Айниқса, денгизни Нефть билан ифлослантиришга қарши курашга алоҳида эътибор берилган. Илк экологик универсал конвенция - 1954 йилдаги Денгизни Нефть билан ифлослантириш- нинг олдини олиш бўйича Лондон конвенцияси худди шу муаммога бағишланган. Унда кемалардан Нефть ва Нефть аралашмаларини тўкиш тақиқлаб қўйилган. Танкерлар билан боғлиқ бир қатор авариялардан кейин янги конвенциялар қабул қилинди, 1969 йилги Очиқ денгизда Нефть билан ифлослантиришга сабаб бўладиган аварияларга (фалокатларга) аралашиш тўғрисидаги Брюссел конвен- циясида қирғоқбўйи давлатларига ғоят катта ваколатлар берилган. Ҳатто улар қирғоқни ва қирғоқбўйи сувларини жиддий тарзда ифлослантириш хавфи юзага келган тақдирда кема ва юкни яксон қилиш ҳуқуқига эга. Конвенцияда худди шундай ҳолларда денгиз- нинг бошқа моддалар билан ҳам ифлослантирилишига қарши бир қатор қатъий чоралар белгиланган (1973 йилги протокол).
Табиийки, нефть билан ифлослантириш оқибатида етказилган зиённи қоплаш тўғрисидаги масала ҳам кун тартибидан ўрин олган. 1969 йилдаги Нефть билан ифлослантиришдан келиб чиқувчи зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Брюссел конвенцияси айнан шу масалага бағишлангандир. Унда кема эгаларининг мутлақ, яъни айбига боғлиқ бўлмаган ҳолдаги жавобгарлиги мустаҳкамланган ва шу билан бирга, унинг ҳажмлари юқори кўрсаткичларда бўлса-да чеклаб қўйилган. Нефть билан ифлослантириш оқибатларига қарши кураш давлатларнинг ҳамжиҳатликдаги ҳаракатларини тақозо этади. 1990 йилги Нефть билан ифлослантириш ҳолларига тайёрликни таъминлаш, у билан кураш ва ҳамкорлик бўйича конвенция худди шундай ҳаракатларни ташкиллаштиришга қаратилган.
Кемалардан ҳар қандай ишлатиб бўлинган чиқиндиларни таш- лашни ман этиш масалалари 1973 йилги Денгизни кемалар ифлослан- тиришининг олдини олиш бўйича конвенцияда кўзда тутилган. 1972 йилдаги Денгизни чиқиндилар ва бошқа материаллар билан ифлослантиришнинг олдини олиш бўйича конвенция эса экологик зарарли моддаларни денгизга кўмиш муаммоларига бағишланган.
Минтақавий даражада ҳам бир қатор битимлар тузилган. Бу борада 1976 йилги Ўрта Ер денгизини ифлосланишдан муҳофаза этиш тўғрисидаги конвенция илк кенг қамровли конвенция ҳисоб- ланади. 1992 йилги Қора денгизни ифлосланишдан муҳофаза этиш
тўғрисидаги конвенция ердаги ифлослантирувчи манбалар тўғриси- даги, фавқулодда вазиятларда Нефть ва бошқа зарарли моддалар билан ифлослантиришга қарши курашда ҳамкорлик ҳақидаги масала- ларга тааллуқлидир.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish