Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги



Download 0,56 Mb.
bet52/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

Биринчи йўналиш - тарифларни камайтириш. Ривожланаётган мамлакатлар тараққий этган мамлакатлар саноат маҳсулотларининг
72 фоизи бўйича белгиланган тарифларнинг 38 фоизини бир томонлама тартибда ошириб юбормасликка рози бўлдилар. Ўз навбатида, саноати ривожланган мамлакатлар ривожланаётган мам- лакатлардан импорт қилинадиган саноат маҳсулотлари учун ўртача тарифни 37 фоизга камайтиришга кўндилар.
Иккинчи йўналиш - қишлоқ хўжалик маҳсулотлари савдосини либераллаштириш. Битимда барча тарифсиз тўсиқларни тарифлар билан алмаштириш кўзда тутилган.
Учинчи йўналиш - маҳсулотнинг келиб чиқишига доир қоидалар илк бор юридик мажбурий кучга эга шаклда ЖСТ битимида қайд этилган. Бу қоидалар савдо сиёсатида давлатлар зўравонлигини чеклаш ва маҳсулотлар келиб чиқиши тўғрисидаги миллий қоида- ларни протекцион тўсиқларга айлантиришга барҳам беришга қаратил- гандир.
Тўртинчи йўналиш огоҳлантирувчи чоралар тўғрисидаги битимларда, агар миллий саноат жиддий зарар кўраётган ёки импорт- нинг мислсиз даражада ортиб кетишидан зарар кўриши мумкин бўлса, аҳдлашаётган томонлар учун мажбуриятларни вақтинча тўх- татиб туриш ёки уларга ўзгартиришлар киритиш, шу жумладан, тарифлар бўйича ён бериш имкониятлари кўзда тутилган.
Бешинчи йўналиш - антидемпинг чоралари миллий саноатни унга нисбатан кучлироқ бўлган хорижий рақибдан, шунингдек, хорижий компаниялар ва ҳукуматларнинг ноҳалол савдо сиёсатидан ҳимоялаш мақсади кўзда тутилган.
Олтинчи йўналиш - субсидияларни чеклаш субсидияланадиган экспортга қарши чоралар кўришга тегишлидир.
Еттинчи йўналиш - савдодаги техник тўсиқлар товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш билан боғлиқ кўп сонли ва хилма-хил қоидалар, ишлаб чиқариш ва санитария стандартлари, синовлар ва бошқалардан иборат. Бундай тўсиқларга барҳам беришдан кўзлана- диган мақсад ҳуқуқий тартибга солишни интернационаллаштириш, савдо контрактлари шартларини соддалаштириш ва бу каби ҳолат- ларда юзага келадиган низоларни ҳал этишдир.
Саккизинчи йўналиш - савдони хизматлар кўмагида тартибга солиш тобора муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. Масалан, АҚШнинг умумий савдо ҳажмида хизматлар савдоси 30 фоизни таш- кил этади. Ҳозирча у кўп сонли миллий ҳужжатлар ҳисобига ушлаб турилибди ва юзага келаётган муаммолар мумкин қадар қулайлик бериш режимига мувофиқ равишда ўзаро ён беришлар йўли билан ҳал этилмоқда.
Тўққизинчи йўналиш - интеллектуал мулк ҳуқуқи. Шу пайтга қадар махсус конвенциялар билан тартибга солинар эди. Савдонинг
интеллектуал мулкка доир жиҳатлари бўйича ЖСТ битимлари мавжуд конвенцияларга нисбатан илғорлиги билан ажралиб туради.
Уларда ҳимоянинг нисбатан юқори стандартлари белгилангани бунинг мисолидир.
Халқаро молия ҳуқуқи. Халқаро молия ҳуқуқи - давлатлараро валюта-молия муносабатларини, яъни ҳисоб-китоб, кредит муно- сабатлари, савдо битимларини молиявий таъминлаш, валюта бо- зорини такомиллаштириш, халқаро валюта-кредит ташкилотларини тузиш ва уларнинг фаолиятига доир муносабатларни тартибга со- лувчи халқаро ҳуқуқий принциплар ва нормалар мажмуи.
Давлатлар ўртасидаги валюта-молия муносабатларини тартибга солиш икки томонлама шартномалар асосида амалга оширилади. Бу соҳага тааллуқли қоидалар, одатда, умумий мазмун касб этувчи иқти- содий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномаларда ўз ифодасини топади.
Валюта-молия муносабатлари ривожланиб ва мураккаблашиб боргани сари давлатлар ихтисослашган халқаро ташкилотлар тузишга кўпроқ эътибор бера бошлайдилар. Бундай ташкилотлар орасида 1945 йилда тузилган ва БМТнинг ихтисослашган муассасаси ҳисобланган Халқаро валюта фонди (ХВФ) марказий ўринни эгаллайди. Деярли барча давлатлар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ва МДҲнинг бошқа мамлакатлари ҳам ХВФ аъзосидир.
Халқаро валюта фондининг мақсади қуйидагилардан иборат:

  1. валюта сиёсати соҳасидаги ҳамкорликни рағбатлантириш;

  2. жаҳон савдосининг мувозанатли ривожига кўмаклашиш;

  3. валюталар барқарорлигини сақлаб туриш;

  4. рақобат нуқтаи назаридан келиб чиқиб валюталарнинг девальвация қилинишига қаршилик кўрсатиш;

  5. валютанинг эркин трансфертига кўмаклашиш;

  6. аъзо мамлакатлар тўлов балансларининг мувозанатсизлигига барҳам бериш учун маблағлар ажратиш.

Халқаро валюта фондига аъзо бўлиш чоғида ҳар бир давлат унга тегишли сармоянинг муайян улушига имзо чекади. Ана шу квота билан давлатга тегишли бўлган овоз сони, шунингдек, у олиши мумкин бўлган кўмак миқдори белгиланади.
Жаҳон банки жуда мураккаб халқаро тузилмалардан ҳисоб- ланади. Унинг тизимига Жаҳон банки Президентига бўйсунувчи қуйидаги тўртта мустақил муассаса киради:

  1. Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки (ХТТБ). Аксарият кўпчилик давлатлар, шу жумладан, Ўзбекистон ва МДҲ мамлакат- лари ҳам унинг иштирокчилари ҳисобланади. Банкнинг мақсади -

ишлаб чиқариш соҳаларига сармоя киритиш, шунингдек, хусусий ва хорижий инвестицияларни рағбатлантириш;

  1. Халқаро молия корпорацияси (ХМК) - БМТнинг ихтисос- лашган муассасаси бўлиб, мақсади - ривожланаётган мамлакат- ларнинг иқтисодий тараққиётига хусусий ишлаб чиқариш корхона- ларини рағбатлантириш йўли билан кўмаклашишдан иборат. Кўп- чилик давлатлар, шу жумладан, Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатлари ҳам унинг иштирокчиларидир;

  2. Халқаро тараққиёт ассоциацияси (ХТА) - ХТТБ оталиғидаги ташкилот, қашшоқ мамлакатларга фоизсиз қарзлар бериш билан шуғулланади;

  3. Инвестиция кафолатлари бўйича кўп томонлама агентлик (ИККА).

Шунингдек Лондон ва Париж клублари банк иттифоқлари ҳам мавжуд бўлиб, улар давлатларга хусусий бошқарувдаги банклардан тижорат шартлари асосида қарз олиб бериш билан шуғулланади.
Халқаро инвестиция ҳуқуқи. Халқаро инвестиция ҳуқуқи давлат- ларнинг сармоя киритиш борасидаги муносабатларини тартибга солувчи принциплар ва нормалар мажмуидир. Хорижий инвести- циялар - чет эл инвесторлари томонидан фойда (даромад) олиш мақсадида тадбиркорлик объектларига ва фаолиятнинг бошқа тур- ларига омонат қўйиладиган мулкий ҳамда интеллектуал бойлик- ларнинг барча турлари.
Национализация. Хорижий мулкни национализация қилиш инвестиция ҳуқуқи ва, умуман, халқаро ҳуқуқнинг асосий муам- моларидан бири ҳисобланади.
Хорижий мулкни национализация қилиш халқаро ҳуқуқда тан олинган бўлса-да, муайян шартлар ҳам кўзда тутилган. Масалан, ўзбошимчаликка асосланмаслиги; хусусий эмас, балки жамоа манфа- атлари йўлида амалга оширилиши ҳамда тезкор ва мувофиқ тарзда тегишли компенсациялар мавжуд бўлиши керак. Ўзбекистон қонун- чилигида национализация тўғрисидаги масала халқаро амалиётда тасдиғини топган қоидаларга мувофиқ ҳал этилади. Халқаро амалиёт компенсация учун асос национализациядан кейин юзага келади, аммо бунда национализацияни амалга ошириш нияти тўғрисида эълон қилиш натижасида етказилган зиён унинг ҳисобига киритилади, деган принципга амал қилади.

    1. Download 0,56 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish