Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги



Download 0,56 Mb.
bet49/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

Клиринг битимлари ташқи савдода, чет эл валютасини кўчирмаган ҳолда, юзага келадиган муқобил талаб ва мажбурият- ларни ҳисобга олиш йўли билан ўзаро ҳисоб-китоблар тартибини белгилайди. Бундан мақсад ўзаро тўловларни мувозанатлаштиришдан иборатдир. Ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган валюта курси ўзгариб туришини назарда тутган ҳолда, бундай битимларга

«валютавий изоҳ» киритиладики, унга кўра, валюта курси ўзгарганда, кредит ҳисоб рақамларидаги маблағ тўғридан-тўғри қайта ҳисоблаб чиқилади.

  1. Иқтисодий, илмий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар сирасига, одатда, шу соҳалардаги ҳамкорликнинг узоқ муддатли дастурлари киради. Уларда кўпинча ижро механизмларини ташкил этиш кўзда тутилган бўлади.

  2. Кредит битимларида томонлар кредитлашнинг асосий шартларини белгилайдилар. Бунда банклар ва фирмалар кредитлаш субъектлари ҳисобланади. Бу гуруҳга хусусий мулкни давлат мулкига айлантиришдан (национализациядан) кафолатловчи инвестиция режими тўғрисидаги битимлар ҳам киради.

  3. Солиқ битимларининг боби одатда икки томонлама солиққа тортишга барҳам беришдан иборат бўлади.

Универсал халқаро ташкилотларнинг актлари резолюциялар ва декларациялар шаклида бўлади. Улар юридик ҳужжат ҳисобланмаса-да, ижросидан бўйин товлаш мумкин бўлмаган ўзига хос умумий норматив фон яратади.
Халқаро иқтисодий ташкилотларнинг актлари бир неча турдан иборатдир:

  1. конвенциялар - аъзо давлатлар томонидан имзоланади ёки бошқача тарзда барча халқаро шартномалар каби қабул қилинади;

  2. резолюциялар ва декларациялар - мажбурий мазмунга эга бўлмаган ва умумий фикрни ифодаловчи ҳужжатлар;

  3. тавсиялар – расман мажбурий мазмунга эга бўлмаса-да, аксарият ҳолларда аъзо давлатлар мажбурий ҳужжатлар сифатида қа- бул қилади. Уларнинг бажарилмаслиги аъзо-давлатларнинг ўз манфа- атларига зиён етказиши мумкин;

  4. асосий йўналишлар (умумий тавсиялар, раҳбарий кўрсатмалар)

  • улар ўзининг юридик аҳамияти жиҳатидан тавсияларга яқин ту- ради. Уларнинг асосий мазмуни аъзоларнинг тегишли соҳа ҳуқуқий ривожидаги тенденциялар тўғрисидаги фикрларидан иборатдир;

  1. муомала кодекслари ХХ асрнинг 70 йилларидан эътиборан давлатлараро муносабатлар амалиётига кириб келди. Бу алоҳида тоифадаги субъектлар ёки иқтисодий фаолиятнинг муайян соҳаси (технологиялар юбориш, чекланган хизмат амалиёти устидан назорат) бўйича муомала қоидалари мажмуидир. Расман тавсиявий мазмунга эга бўлса-да, уларнинг аҳамияти миллий қонунчиликни ишлаб чиқиш учун ўзига хос модел бўлиб хизмат қилишда кўринади. Мисол тариқасида Тармоқ конференциялари муомаласи кодексини оладиган бўлсак, алоҳида кема қатнови тармоқларида ишлайдиган кема қат- нови компаниялари гуруҳлари ушбу қоидалар мажмуи бўйича фао- лият юритади. Муомала кодекси ушбу қоидаларни озми-кўпми универсаллаштиради, яъни бу қоидаларнинг дунё миқёсида уйғун- лашуви йўлида хизмат қилади.

БМТ тизимида халқаро иқтисодий муносабатлар билан бир қатор органлар шуғулланадилар. Булар жумласига қуйидагилар киради:

  1. БМТ Бош Ассамблеяси;

  2. БМТнинг Иқтисодий ва Ижтимоий кенгаши (ЭКОСОС);

  3. ЮНКТАД – БМТнинг савдо ва тараққиёт бўйича комиссияси;

  4. ЮНИДО – БМТнинг саноат тараққиёти бўйича конферен- цияси;

  5. ЮНСИТРАЛ – БМТ Бош Ассамблеясининг халқаро савдо ҳуқуқи бўйича комиссияси;

  6. ЭКОСОСнинг бешта минтақавий - иқтисодий комиссияси (Европада - ЭКЕ; Осиё ва Тинч океани минтақасида - ЭСКАТО; Ло- тин Америкасида - ЭКЛА; Африкада - ЭКА; Ғарбий Осиёда - ЭКЗА).

Халқаро иқтисодий ташкилотлар турли минтақаларда ҳам кўплаб тузилган.
Умуман олганда, халқаро иқтисодий ташкилотлар барча халқаро ташкилотларга хос бўлган мақомга эгадир (юридик табиати, ваколат- лари кўлами, халқаро ҳуқуқий субъектлилиги таъсис ҳужжати қоида- ларида белгиланади). Аммо халқаро иқтисодий ташкилотлар кўпинча носиёсий ҳисобланганлиги туфайли, давлат уларга иложи борича кенгроқ ваколатлар беришга интилади. Аксарият халқаро иқтисодий ташкилотлар ўзининг асосий вазифасини ҳуқуқ ижодкорлиги роли билан боғлайдилар. Бошқалари эса асосан бошқарув функциясини бажара бориб, аъзо-давлатлар ҳудудида амал қиладиган бошқарув ҳужжатларини ишлаб чиқади.
Трансмиллий корпорациялар. БМТнинг Халқаро савдо ҳуқуқи бўйича комиссияси (ЮНСИТРАЛ) томонидан изоҳланишича, «кўп миллатли компания» атамаси кенг маънода қўлланилганда, бўлим- лари, филиаллари ёки бошқа ташкилотлари орқали тегишли даражада тижорат ёхуд бошқа хил иқтисодий фаолият билан шуғулланадиган компанияларни қамраб олади.
Ривожланаётган мамлакатлар таъсири натижаси ўлароқ, БМТ амалиётида қуйидаги иккита тушунча пайдо бўлган:
биринчиси, кўп миллатли компаниялар бўлиб, давлатга мансуб бўлган ёки давлат назоратидаги компаниялардан иборатдир. Улар кейинги тур компанияларга нисбатан мумкин қадар кўпроқ қулайлик бериш режимидан фойдаланадилар;
иккинчиси, хусусий шахсларнинг мулки ҳисобланадиган
трансмиллий компаниялардир.
Трансмиллий корпорациялар (ТМК) халқаро иқтисодий алоқа- ларда тобора аҳамиятли субъектларга айланиб бормоқда. Жаҳон савдосининг учдан бир қисми ТМК билан муносабатлар тизимидаги ички фирма савдоси ҳиссасига тўғри келмоқда. Технология етказиб бериш бўйича барча тўловларнинг учдан икки қисмидан кўпроғини ТМК амалга оширмоқдалар. Жаҳон иқтисодиётининг аксарият маса- лалари давлатлар эмас, айни ана шу корпорациялар томонидан ҳал этиляпти.
ТМК ҳуқуқий мақомининг ўзига хослиги ўз корхоналарини бир неча мамлакатларда ташкил этиши натижасида унинг давлатларга нисбатан кўпроқ мустақил эканида намоён бўлмоқда. ТМК иқтисодий ночор давлат билан яккама-якка беллашадиган бўлса, унинг қўли баланд келиши табиийдир.
ТМК муаммоси Ўзбекистон учун ҳам долзарбдир. Биринчидан, кўплаб ТМК бизнинг ҳам бозоримизга интилаётир. Иккинчидан, ТМКнинг ҳуқуқий жиҳатлари фаолияти бевосита кечадиган давлатлар, шунингдек, учинчи мамлакатлар бозорлари билан боғлиқ бўлган қўшма корхоналарга тааллуқлидир. МДҲ Иқтисодий иттифо- қини тузиш тўғрисидаги шартномада томонларнинг «қўшма корхона- лар, трансмиллий ишлаб чиқариш бирлашмалари тузиш»га кўмак- лашиш юзасидан мажбуриятлари қайд этилган. Бу қоида ривожлан- тирила бориб, бир қатор шартномалар имзоланган ҳамда давлат иштирокидаги ва иштирокисиз кўплаб қўшма корхоналар ташкил этилган.
Халқаро иқтисодий ҳуқуқда жавобгарлик. Давлат хусусий шахслар ҳамда трансмиллий компанияларнинг иқтисодий фаолияти учун жавобгар ҳисобланмайди. Шунингдек, бундай компаниялар ҳам мустақил юридик шахс сифатида ўзи мансуб давлатнинг ҳаракатлари учун жавобгар эмас.
Ядро энергияси, космосдаги фаолият, кимёвий моддалар билан боғлиқ бўлган ва «хатарли» деб ҳисобланган ишлаб чиқариш туфайли баъзи ҳолларда юзага келадиган вазиятга кўра, муайян давлат ушбу ишлаб чиқаришдан фойда олса, шу давлатнинг бундай фаолияти ғайриҳуқуқий эмаслигига қарамай, бошқа давлатларга ундан зиён етади. Кейинги йилларда шу каби ҳолатларда давлатларнинг фуқа- ролик-ҳуқуқий жавобгарлигини белгилайдиган бир қатор ҳужжатлар қабул қилинди.
Бир қанча танкерлар аварияга учраганидан сўнг, 1969 йилда Денгизни Нефть билан ифлослантиришдан етказилган зиён учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги конвенция қабул қилинди. Ядровий ишлаб чиқаришдан зиён етказилган ҳоллар учун давлатлар зиммасига анчагина жавобгарлик юкланганлигини Ядровий кемалар операторларининг жавобгарлиги тўғрисидаги 1962 йил конвенцияси мисолида кўриш мумкин.
Халқаро шартномалар ва давлатлар миллий қонунчилигида кўриб чиқилаётган ҳолатлар бўйича жавобгарликдан озод қилиш имконият- лари ҳам кўзда тутилади. Халқаро шартномалардаги озод қилиш учун асос, одатда, миллий қонунчиликда кўзда тутилган қоидаларнинг ўзидан иборат бўлади. Бундай халқаро шартномаларда компен- сациялар чегараси белгилаб қўйилганлиги уларнинг муҳим жиҳати ҳисобланади.



    1. Download 0,56 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish