Сиёсий жараёнларни моделлаштириш ва таҳлил



Download 262 Kb.
bet1/18
Sana28.01.2023
Hajmi262 Kb.
#904385
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
01 маъруза Модел ва мод ш тушун, мет си Ҳайитов У 2021



СИЁСИЙ ЖАРАЁНЛАРНИ МОДЕЛЛАШТИРИШ ВА ТАҲЛИЛ” ЎҚУВ КУРСИ БЎЙИЧА МАЪРУЗА МАТЕРИАЛЛАРИ


1-МАВЗУ. Замонавий сиёсий фанларда “модель” ва “моделлаштириш” тушунчалари, методологияси ва хусусиятлари
Маъруза режаси:
1. Кириш. Сиёсий жараёнлар тушунчаси ва уни моделлаштириш муаммолари.
2. Замонавий сиёсий фанларда сиёсий жараёнларни моделлаштириш методологиясининг ишлаб чиқилиши, ривожланиши ва моҳияти.
3. Моделларнинг илмий тушунчаси, моделлаштиришнинг назарий ва амалий асослари
4. Моделлаштиришда фойдаланиладиган усул ва иборалар ва сиёсий фанларда моделлаштиришнинг хусусиятлари.


1. Кириш. Сиёсий жараёнлар тушунчаси ва уни моделлаштириш муаммолари.
XX аср охири - XXI аср бошларида дунёдаги ижтимоий-сиёсий воқеа ва жараёнлар тобора чуқурлашиб, шиддат билан кечмоқда. Бу ҳолат қайси ҳудудга жойлашганлигидан қатъи назар у ёки бу давлат ички ва ташқи сиёсатига ўз таъсирини ўтказмоқда, уларнинг жаҳон сиёсий ҳаётига интеграциялашувига сабаб бўлмоқда.
Сизлар 1-курсда “Сиёсатшунослик” фанида сиёсий жараёнлар мавзуси ўқитилган, шунинг учун биз айнан “сиёсий жараён” тушунчасига ортиқча тўхталиб ўтирмаймиз, балки сиёсий жараёнларнинг бугунги мавзу билан боғлиқ бўлган асосий хусусиятларига эътибор қаратамиз.
Профессор Муқимжон Қирғизбоевнинг “Сиёсатшунослик” китобида сиёсий жараёнлар ҳақида билдирган қуйидаги фикрларига яна бир бор эътибор қаратамиз: Сиёсий жараённинг муҳим ўзига хос хусусияти шундаки, у етакчиларнинг назарий тасаввурлари асосида ёки фанда кўрсатилган йўл-йўриқларга мувофиқ равишда эмас, балки мавжуд воқеликни ифодалашга қаратилган бўлиб, бу жараёнда ҳокимият институтлари фаолияти, фуқаролар ва гуруҳлар сиёсий хулқининг турли турлари уйғунлашуви содир бўлиб, уларнинг бир йиғиндига тўпланиш ҳодисаси юз беради. Шунингдек, сиёсий жараён ўз ичига муттасил равишда ҳодисалар оқимига янгидан-янги, бетакрор, бир-бирини инкор этувчи анъаналар ва кўплаб яна бошқа омилларни қўшиб туради.
Сиёсий жараёнда давлат билан муносабатларга киришиб турувчи, баъзан эса ўз аҳамиятли сиёсий манфаатларини негадир инкор этувчи тирик инсонлар ўзларини олдиндан қолипга тушиб қолган сифатларини сақлаган ҳолда ҳаракатда бўлади. Шунинг учун ҳам сиёсий жараён ҳодисаларнинг ривожланиш силсиласида ўзини олдиндан маълум қилмайди.
Сиёсий жараён сиёсатнинг мазмунини унинг субъектлари функциялари ижросининг турли шакллари воситасида очиб беради. Бунда ролларни амалга ошириш сиёсий тизимнинг баъзи унсурларини такроран намоён бўлиб туришини, бошқаларининг бузилиб кетишини, сиёсий тизимнинг яна бир қисми унсурларини ривожлантиришни ёки янгисини яратишни ўзида намойиш этади. Шу тарзда, сиёсий жараён сиёсий тизимнинг ташқи ёки ички ўзгаришларини очиб беради, унинг бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтишини ўзида характерлайди. Шунинг учун сиёсий жараён, умуман олганда, сиёсий тизимнинг ҳаракати, ўзгариш суръати ва эволюциясидир. Шу билан бирга, у сиёсий тизимнинг маконда ва замондаги ўзгариш ҳолатларини ҳам очиб беради.
Сиёсий жараён – жамият сиёсий тизимини ўзгартиришга, ривожлантиришга (ёки инқирозга) олиб борувчи, ҳокимият доирасида институтлашган ва институтлашмаган субъектларнинг ўзига хос функцияларини амалга оширишга доир хатти-ҳаракатлар мажмуасининг ифодаланишидир. Албатта, сиёсий жараённи тадқиқ этишда унинг турлича талқинларини эътиборга олиш лозим. Сиёсий жараён қандай мамлакатда кечмоқда, у қайси даврда таҳлил этилмоқда, уни қайси мактаб вакиллари тадқиқ этмоқда каби саволларга жавоб бериш натижасида бу тушунчани турли талқинларда ифодалаш сабабини тушуниш мумкин.
Сиёсатшунос олим Ю.В.Ирхиннинг келтиришича, сиёсий жараён жамиятда сиёсий ҳокимиятни эгаллаш, ундан фойдаланиш ва уни мустаҳкамлашга қаратилган сиёсий ҳодисалар ва воқеликларнинг изчил равишда ўзаро ички боғланган занжири, шунингдек, турли сиёсат субъектларининг изчил хатти-ҳаракатлари жамланмасидир.

Download 262 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish