Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги тошкент вилоят давлат педагогика институти ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов


§ 3. М уаммоли та ъ л и м в а унинг



Download 7,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/144
Sana02.03.2022
Hajmi7,1 Mb.
#478042
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   144
Bog'liq
Pedagogika (J.Hasanboyeva, J.Sariboyev va b.)


§ 3. М уаммоли та ъ л и м в а унинг 
мақсади
Таьлимдаги оғзаки, кўрсатмали ёки амалий методларнинг ҳар бири 
бола онгида муаммоли вазият яратиш билан боғланиши мумкин. Шу 
муносабат билан педагогикада муаммоли таълим ҳақида сўзланади.
Таълимда муаммоли ёндашиш ўқув дастурларида ҳам, ўқув- 
чиларнинг мустақил иши ва бошқаларда ҳам ўзининг ифодасини 
топшириши лозим. М.Н.Скатин муаммоли таълимнинг қуйидаги 
учта асосий турини алоқида ифодалаган:
1. Билимларни муаммоли баён қилиш;
2. Баённинг айрим босқичларида ўқувчиларни изланишга жалб 
этиш;
3. Таълимнинг тадқиқий методи.
Муаммоли таълимиинг учта турини бирлаштирадиган уму- 
мийлик муаммони қал қнлиш воситасида ўқитиш бўлиб, улар- 
нинг фарқи ўқитувчилар мустақил изланиш фаолиятининг дара- 
жасидир.
Муаммоли таълим деганда ўқув материалини ўқувчилар онги- 
га илмий изланишга ўхшаш билиш вазифалари ва муаммоларини 
вужудга келтирадиган йўсинда ўрганиш тушунилади.
Ўқувчи (талаба)нинг фикрлаш фаолиятида муаммоли вазият- 
лар вужудга келади ва улар талаба (ўқувчи)ни объектив равишда 
изланишга ва мантиқан тўғри илмий хулосалар чиқаришни ўрга- 
нишга даъват этади.
Ўқувчи-ёшларнинг фикрлаш фаолиятида муаммали вазият- 
ларнинг шаклланиши уларнинг шахсида қизиқувчанлик, ўткир
www.ziyouz.com kutubxonasi


зеҳнлилик мустақиллик, ўқишга қизиқиш ва ижодга интилиш 
каби фазилатларни тарбиялайди.
Ўқитишнинг ҳар қандай методи боланинг онгида муаммоли ва- 
зиягларни шакллантириш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шундай 
ҳоллардагина педагогика ва муаммоли таълим ҳақида гап боради. 
Аслида ҳар қандай таълим ўқитувчи учун ҳам, ўқувчи учун ҳам, 
ва жамият учун ҳам муаммолидир.
Муаммоли таълим-илмий билишни ривожлантириш зарурли- 
гини ифодалашнинг субъектив шаклидир. У муаммоли вақтнинг, 
яъни жамият ривожланиши жараённда билиш ва билмаслик ўрта- 
сида объектив равишда вужудга келадиган вазият.
Муаммоли вазият ўқувчининг маълум руҳий (психнк) ҳолати- 
дир. Бундай ҳолат маълум топшириқни бажариш (масала ечиш, 
саволга жавоб топиш) жараёнида зиддиятни англаш туфайли ву- 
жудга келади. Ана шу зиддиятни англаш ўқувчиларда предмет 
тўғрисидаги, ншни бажаришнинг усули ёки шартлари тўғрисида- 
ги янги билимларни излаш эҳтиёжини уйғотади.
Ўқувчиларда билишга ҳавас, излаш-қидиришга ундайдиган, 
масалани ҳал қилиш жараёни билан боғлиқ интеллектуал ҳис- 
лар ва руҳий кечинмалар ҳосил қиладиган муаммоли вазият яра- 
тиш мумкин. Шунда у ўқув материалини ўқиш, яхши баҳолар 
олиш ва ўқитувчиларнннг талабларини бажариш зарур бўлгани 
учунгина эмас, балки излаш-қидиришга ва қўйилган муаммони 
ҳал қилишга шахсан қизиққани ва интилгани учун ҳам ўэлашти- 
рилади.
Илмий кашфиётлар тарихини ва улар муносабати билан олим- 
лар ҳаётида содир бўлган ҳодисаларни қизиқарли баён қилиш ҳар 
нарсани билишга кучли ҳавас уйғотиш учун катта аҳамиятга эга 
ва у муаммолн вазиятларни яратиш учун негиз бўла олади.
Лекин ўқитувчи шуни эсда тутиши керакки, ўқувчиларнинг 
ўқув материалини ўзлаштиришлари учун фақат муаммоли вази- 
ятларнинг ўзи кифоя қилмайди. Муаммо ва вазифалар қўйиш би- 
лан олишда фаолликни ва қизиқишни оширади, аммо муаммони 
ҳал қила билиш зарур. Фақат муаммони ҳал қилиш билан ўқувчи- 
лар ўзларининг илмий қоида ва назарияларни ўрганиш усуллари- 
ни ярата олмайдилар, балки инсоният босиб ўтган ва фанда аниқ 
белгилаб қўйилган йўл билан бора оладилар, холос. Шунинг учун
www.ziyouz.com kutubxonasi


муаммоли таълим ўқув материалини ўрганишнинг анъанавий, 
тушунтириш-намойиш этиш усулларига асосланган.
Муаммоли вазнятлар яратиш ўқувчнларнинг фикрий фаолия- 
тини ташкил этиш йўлларидан бири бўлиб, бошқа ўқитиш метод- 
лари билан биргаликда ўқув материалини анча муваффақиятли ва 
мақсадга мувофиқ ҳолда ўрганишга ёрдам беради.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 7,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish