Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги тошкент вилоят давлат педагогика институти ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов



Download 7,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/144
Sana02.03.2022
Hajmi7,1 Mb.
#478042
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   144
Bog'liq
Pedagogika (J.Hasanboyeva, J.Sariboyev va b.)

XVIII БОБ. МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОНДА
ТАЪЛИМ ТИЗИМИ, УНИ БОШҚАРИШ ВА
РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ
§ 1. Таълим соҳасидаги давлат сиёсати мазмуни
Ўзбекистои Республикаси сиёсий мустақилликни қўлга кирит- 
ган дастлабки кунлардаёқ Республикада таълимни ташкил этиш 
соҳасида туб ислоҳотларни амалга ошириш, уни юксак даражада 
такомиллаштириш ва жаҳон таълими даражасига кўтариш каби 
масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Ана шу эътиборнинг 
ёрқин исботи таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий прин- 
циплари ҳамда таълимнииг Ўзбекистон Республикаси ижтимоий 
тараққиёти соҳасидаги устувор йўналиш деб эълон қилинганлиги 
билан белгиланади.
Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари 
қуйидагилардан иборат:
1. Таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик тавсифда 
эканлиги. Давлатимизда ташкил этилаётган таълим ва тарбия жа- 
раёнида шахс, ор-номуси, қадр-қиммати, маънавий ҳамда маъри- 
фий Қуқуқларини ҳурмат қилиш, унинг иқтидори ва қобилиятини 
намойиш этиш учун имконият яратиш, шунингдек, хоҳиш-истаги 
ва эҳтиёжларини инобатга олиш масалалари назарда тутилади.
2. Таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги. Таълим жараёнида 
дидактик характер касб этиб, ўқувчиларга берилаётган билим ва 
шакллантирилаётган кўникма ва малакаларнинг узлуксиз, доимий 
равишда шаклланишини таъминлайди. Узлуксиз ва изчиллик маъ- 
лумотлар, ҳодисалар ва фан асосларини ўрганишнинг тартибга 
солинишини, аввалги ва кейинги материаллар ўртасида кетма-кет- 
ликни таъминлашни англатади. Ҳар бир ўқув фани муайян маи- 
тиқий изчилликда ўқитилиши лозим. Мазкур принцип шу ҳолат- 
ни ифода этишга хизмат қилади.
3. Умумий ўрта, шунингдек, ўрта махсус касб-ҳунар таълими- 
нинг мажбурийлиги. Мазкур принцип Ўзбекистон Республикаси- 
да умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълимини олишнинг 
республика фуқаролари учун шартлигини ифодалайди. Респуб-
www.ziyouz.com kutubxonasi


лика ҳудудида умумий ўрта, шунингдек, ўрта махсус касб-ҳунар 
таълими бепул бўлиб, уларнинг фаолиятини ташкил этиш респуб- 
лика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари 
маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Ўрта махсус касб-ҳунар 
таълими муассасаларига ўқувчилар танлов асосида қабул қили- 
надилар.
4. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишини академик 
лицей ёки касб-ҳунар коллежида ўқишни танлашнинг ихтиёрий- 
лиги. Ушбу принцип ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўнали- 
шини ўқувчининг ўз қизиқиши, эҳтиёжи ҳамда лаёқатига мосини 
(муайян мутахассисликда ихтисослаштирилган академик лицей 
ёки маълум касб-ҳунар коллежида таҳсил олишни), эркин танлаш 
ҳуқуқига эгалигини ифода этади.
5. Таълим тизимининг дунёвий тавсифда эканлиги. Ушбу прин- 
цип республика ҳудудидаги мавжуд таълим муассасаларида 
ёшларга дунёвий тавсифдаги илмий билимларни беришни назар- 
да тутади. Таълим муассасаларида жангари, бузғунчилик шунинг- 
дек, миллий низолар ҳамда диний адоватларни келтириб чиқариш- 
га хизмат қилувчи ғояларнинг тарғиб этилиши, улар ёпшар онги- 
га сингдирилиши қонун йўли билан таъқиқланади. Ёшларга ди- 
ний билимларни бериш давлат аккредитациясидан ўтган (респуб- 
лика Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган) ҳамда диний 
таълим-тарбия бериш ҳуқуқига эга таълим муассасалари, шунинг- 
дек, махсус диний м^ьлумотларга эга ушбу фаолият билан шу- 
ғулланиш ҳуқуқини қўлга киритган шахслар томонидан амалга 
оширилади.
6. Давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг 
ҳамма учун очиқлиги республика фуқаролари исталган таълим 
муассасалари (таълим муассасаси Низомида кўзда тутилган та- 
лабларга мувофиқ) да Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳка- 
маси томонидан 1999 йил 16 августда қабул қилинган «Умумий 
ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғри- 
сида» ги Қарори, шунингдек, бу борада ўрта махсус, касб-ҳунар 
ва олий таълимнинг давлат таълим стандартлари тўғрисидаги РН 
асосида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳамда олий ва 
ўрта махсус таълим вазирликлари томонидан ишлаб чиқилган ДТС 
талабларига мувефиқ таълим олиш ҳуқуқига эгадирлар.
www.ziyouz.com kutubxonasi


7. Таълим дастурини танлашга ягона табақалаштирилган ёнда- 
шув. Улар таълим бўйича яратилган дастурлар орасидан ўқув дас- 
турини яратишга қўйиладиган талабларга мувофиқ яратилган 
ҳамда энг мақбул деб топилган дастурни танлаб олиш асосида 
таълим муассасаларида таълимни ташкил этиш мақсадга муво- 
фиқдир. Шунингдек, мутахассислик, касб-ҳунар таълими хусуси- 
ятларидан келиб чиққан ҳолда, муайян таълим муассасалари маъ- 
лум мутахассислик ва касб-ҳунар таълимининг ўзига хос жиҳат- 
ларини инобатга олиш асосида яратилган дастурлар таълим жа- 
раёнини ташкил этишлари мумкин.
8. Билимли бўлиш ва истеъдодни рағбатлантириш. Таълимни 
ташкил этишдан кўзланган мақсад ёш авлодга чуқур билим бе- 
риш, улардаги мавжуд лаёқат ва истеъдодларни ривожлантириш- 
дан иборатдир. Бугунги кунда жамиятимизда ёшлар орасидан 
билимли, иқтидорли ўқувчилар (талабаларни)ни аниқлаш ва улар- 
ни қўллаб-қувватлашга алоҳида эьтибор берилмоқда. Ушбу мақ- 
сад йўлида фаолият олиб борувчи қатор жамғармалар, чунончи, 
истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватловчи «Умид» ва «Улуғбек» 
жамғармалари ташкил этилди. Мазкур жамғармаларнинг ҳомий- 
лигида юзлаб ўқитувчи ва талабалар етакчи хорижий мамлакат- 
ларда таълим олиш ҳуқуқига эга бўлдилар.
9. Таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаш- 
тириш. Самарали таълимни ташкил этиш жамият тараққиётинн, 
миллат ва халқнинг порлоқ келажагини таъмиилайди. Шу боис, 
таълимни ташкил этиш нафақат давлатнинг, балки, умумхалқ 
ишидир. Таълим муассасаларида ташкил этилган ота-оналар қўми- 
таси, ўқувчилар ўз-ўзини бошқариш органларининг кучи ва им- 
кониятларидан, шунингдек оталиқ (ҳомий) ташкилотларнинг мо- 
лиявий, маънавий қўллаб-қувваатлашлари эвазига таълим сама- 
радорлигини ошириш мумкин. Ушбу принцип мана шу ғояни очиб 
беришга ҳаракат қилади.
10. Таълим тизими муайян жамиятда ижтимоий-тарихий жа- 
раёнда таркиб топган маълум талаблар асосида бошқариладиган 
ҳамда бир-бири билан боғланган барча типдаги ўқув-тарбия му- 
ассасаларининг йиғиндисидан иборат эканлиги. Таълим муасса- 
саси юридик шахс бўлиб, қонун ҳужжатларида белгиланган тар- 
тибда фаолият олиб боради.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Таълим тизими ижтимоий-тарихий характерга эга муайян жа- 
миятнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий тараққиёти даражасида 
ҳамда сиёсати мазмуни билан боғлиқ ҳолда таркиб топади. Ўзбе- 
кистон Республикаси Олий Мажлисининг ЕХ сессиясида (1997 йил 
29 август) қабул қилинган «Таълим тўғрисида» ги Қонунда кўрса- 
тиб ўтилганидек, республика таълим тизими қуйидагиларни ўзи- 
чига олади.
а) давлат таълим стандаргларига мувофиқ таълим дастурлари- 
ни амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасаларини;
б) таълим тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини 
таъминлаш учун зарур бўлган илмий тадқиқот ишларини бажа- 
рувчи илмий-педагогик муассасаларни;
в) таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари, шунингдек, 
уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни.
Ўзбекистон Республикасинииг таълим тизими ягона ва узлук- 
сиз бўлиб, мазкур тизим доирасида фаолият юритувчи муассаса- 
лар таълимни босқичма-босқич амалга ошириш учун хизмат қила- 
дилар.
Download 7,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish