Истиқлол машъали, тинчлик посбони,
Ҳақсевар она юрт, мангу бўл обод!
Нақорат:
Олтин бу водийлар-жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон.
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
Давлат мадҳияси каби унинг байроғи, герби (тамғаси) ҳам жа-
ҳон миқёсида мавжуд бўлган муайян давлатнинг ўз халқи, милла-
ти номидан фаолият юритиш имкониятига эга эканлигини англа-
тади. Шу боис, 1991 йил 15 февралда Ўзбекистон Республикаси
Олий Кенгашининг «Ўзбекистон Давлат рамзлари тўғрисида»ги
қарори қабул қилиниб, унга мувофиқ 1991 йил 15 октябрда рес-
публика байроғи, 1992 йил 21 июлда эса республика герби қабул
қилинди.
Мустақил Ўзбекистон Республикасининг байроғи уч хил ранг-
да бўлиб, кўк, оқ, яшил ранглардир. Оқ ранг қизил
ранг билан
ҳошияланган. Республика байроғида юрттарихи, ўзбек халқининг
миллий руҳи ва юрг табиати жамоли акс этгирилган. Байроғнинг
чап томони юқори қисмида я^иш ой ва 12 юлдуз тасвири туши-
рилган. Кўк ранг ва юлдузлар тасвири тиниқ, мовий осмон белги-
сидир. Ўргада оқ ранг эса ёруғ кун ва покиза, оқкўнгилли халқи-
мизнинг тилаги, қизил ҳошиялар эса томирларда ураётган қон каби
тириклик ва ҳаёт рамзидир. Яшил ранг эса қадим-қадимдан таби-
ат белгиси ой (янги ой) тасвирининг бернлиши мустақиллик ша-
роитида ҳаёт кечириш халқимиз учун ўзига хос янги давр эканли-
ги ифодасидир, юлдузлар сонининг 12 талиги йил ойларига, му-
чал ҳисобига нисбатидир. Умуман, юлдузлар қадимданоқ абади-
ят тимсоли сифатида қадрланиб келингаи, XVIII асрдан бошлаб
эса буюк интилиш ҳамда улуғ ғояларнинг ифодаси сифатида тал-
қин этила бошлаган.
Миллий байроғимизнинг ҳуқуқий мақоми- «Ўзбекистон Рес-
публикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги маълумотларни
ўқувчиларга етказиш синф соатларида, шунингдек, тарбиявийтад-
бирларни ўтказиш чоғида амалга оширилади.
Байроқ давлат мустақиллигининг белгисигина бўлмай, у рес-
публикамиз номини халқаро майдонда рамзий ифода этиш учун
www.ziyouz.com kutubxonasi
хизмат қилади. Давлат байроғи Президентлик аппарати, Респуб-
лика Олий мажлиси ва ҳукумати, Қорақалпоғистон Республикаси
Юқори Кенгаши ва ҳукумати, халқ депутатлари маҳаллий Кен-
гашлари, Ўзбекистоннинг доимий
ваколатхоналари биноларида
доим кўтарилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эллик меҳмонлар
Республика байроғини ҳурмат қилиши шарт. Давлат байроғига
нисбатан ҳурматсизлик қонун йўли билан жазоланади.
Давлат рамзларининг яна бири-бу давлат гербидир. Ўзбекис-
тон Республикаси давлат гербининг қабул қилиниши «Ўзбекистон
Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги қонун ғоялари ҳамда
халқимизнинг минг йиллик бой тажрибасига асосида амалга оши-
рилди.
Ўзбекистон Республнкаси давлат гербида тоғлар, дарёлар, буғ-
дой бошоқлари (чап томонда), очилган ғўза шохларининг (ўнг
томонда) гулчамбар ҳолидаги тасвири акс этгирилган. Герб ўрта-
сида серқуёш юрт рамзи бўлган қуёш ўзининг заррнн нурларини
сочиб турибди. Гербнинг юқори қисмнда республика мустақил-
лигининг рамзи сифатида саккиз бурчак тасвирланган бўлиб, унинг
ичида ярим ой (янги ой-янги тузум) ва юлдузлар (абадият тимсо-
ли) жойлапггирилган. Гербнннг марказида бахт ва эрксеварлик рам-
зи бўлган кумуш рангли Хумо қушн қанотларшни ёзиб турган ҳолда
тасвирланган. Хумо қуши инсонга бахт келтирувчи, уни турли офат-
лардан ҳимоя қилувчи, меҳрибон жонзод сифатида ўзбек халқ оғ-
заки ижодида кенг талқин этилиб келинган. Гербнинг пастки мар-
казий қисмнда давлат байроғи рангларидаги чамбар лента ўзагида
«Ўзбекистон» сўзи ёзилган. Гербда ифода этилган саккиз қирралн
бурчак ижтимоий ҳаётнинг барча жиҳатларини маълум бир ғоя, куч
бирлапггиради деган маънони англатишга хизмат қилади. Пахта ва
буғдой бошоқларининг тасвири ризқу рўзимиз нишонасидир.
Давлат гербининг ҳуқуқий мақоми ҳам махсус қонун билан
қўриқланади. Давлат гербидан фойдаланиш ҳуқуқи махсус
давлат
ҳокимияти ва бошқаруви идораларига берилган бўлиб,
уларга
Ўзбекистон Президенти Девони Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси, давлат ҳокимияти ва бошқарувнинг маҳаллий идора-
лари,
вазирликлар, давлат қўмиталари, барча тоифадаги судлар,
прокуратура, дипломатик ва консуллик ваколатхоналари киради.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Давлат герби тасвири туширилган муҳрлар, ҳужжатларнинг
бланкаларн, улардан фойдаланиш ва сақлаш, йўқотиш
тартиби
Республика Вазирлар Маҳкамасининг махсус ҳужжати асосида
тартибга солинади.
Давлат герби, шунингдек, фуқаролик паспортида, корхона, таш-
килот, муассасаларнинг иш қоғозлари, муҳрларида республика пул
бирлигида, қимматли қоғозларда ўз ифодасини топган. Инсон шахс
сифатида ўз шаъни, ор-номусини қанчалик муқаддас билса, фу-
қаро сифатида давлат рамзларини шу қадар муқаддас билиши, му-
ҳофаза қилиш учун ўзида масъуллик туйғусини қарор топтириши
лозим. Фуқаролик тарбиясини йўлга қўйиш жарённда давлат
рамзларидан ноқонуний ҳамда ахлоқсиз равишда фойдаланаёт-
ган кимсаларга нисбатан муросаснз бўлиш лозимлигини уқтириб
бориш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: