Уйга вазифа: 1) шахсий спорт кундалигини юритиш; 2) тонгги машқларни бажаргач, нафас олиш машқларини амалга ошириш (нафас олиш ва чиқариш, нодавомли тарзда нафасни ушлаб туриш) — 3 сериянинг ҳар бирида 15 марта нафас олиш; нафас олиш машқларини сув тўлдирилган тоғора ёки ваннада такрорлаб мустаҳкамлаш.
2 ҳафта
|
3,4-машғулотлар
|
4 соат
|
Вазифалар: 1)қуруқликда умумривожлантирувчи махсус жисмоний машқларни ўрганиш; имитация машқларини бажариш; 2) кўкракда сирпаниш ва қўлда оддий ҳаракатларни амалга ошириш; 3) нафас олиш лаёқатини мустаҳкамлаш ва сув тагига кўзни очган ҳолда шўнғиш.
Қуруқликда
1. Айланма йўналиш, зал диоганали бўйлаб, илон изи бўлиб юриш ва югуриш; қўлларни ҳаракатлантириб юриш.
2. 1-комплекс машқларни бажариш:
1) тиззаларни баланд кўтариб, кафтларни юқорига очган ҳолда(бош қўллар орасида бўлади) жойида туриб югуриш – 30 сонияда уч мартадан жойида юрган ҳолда машқи билан навбатма-навбат;
2) бир қўл юқорида, иккинчиси пастда, қўлларни олдинга айлантириш; худди шу машқни қўлларни тескари тарзда (бу ва кейинги машқлар 12-15 марта амалга оширилади) бажариш;
3)оёқларни жуфтламай, қўлларни юқори кўтариб, чап ва ўнгга эгилиш; олдинга ва орқага эгилиш;
4) таяниб ётган ҳолда, оёқларни ёйган ва бириктирган ҳолда жойидан ирғиб сакраш;
5) қўлни тираб, ўтирган ҳолда, оёқларни вақти-вақти билан тепага-пастга ҳаракатлантириш;
6) кафтлар очиқ ҳолда тепага қаратилган ва бармоқлар бириккан ҳолда(бош қўллар орасида) букилиш-туриш, қўллар ва гавда ҳолатини сақлаш.
3. Имитация машқлари: 1) кафтлар очиқ ҳолда тепага қаратилган(бош қўллар орасида), бармоқлар бириккан ҳолда бел билан нарвон(стенка)га тўлиқ ёпишиб туриш; ушлаган ҳолда бармоқларга қараган ҳолда тортилиш ва 3-4 сония мушакларни таранг ушлаш(сувдаги каби). Машқни мушакларга вақти-вақти билан дам бериб ва чуқур нафас олиб 5 марта такрорлаш; 2) букилиш ва сакрашга мос равишда аста нафас олиш.
Сувда
1. Сувга оёқларни пастга қаратган ҳолда паст-баландликдан (эгардан) қўлларга таянган ҳолда сакраш.
2. Сувда қадам ташлаш, югуриш ва сакраш(қўлларни ҳаракатлантириб)ни нафас олиш машқлари билан навбатма-навбат амалга ошириш.
3. Сув остига кўзлар очиқ ҳолда шўнғиш. Турли предметлар(лангарчўп, гардиш) ёрдамида ҳаракатланиш. (Бу ва кейинги машқларда нафасни ушлаш ва нафас олиш машқларини галма-гал бажарилади).
4. Сув туби ёки бассейн деворидан итарилиб кўкрак билан сирпаниш(қўлларни тўғрига қаратган ҳолда; бир қўл тортилган, иккинчиси белда, икки қўл ҳам белда); доскада кўкрак билан тўғрида олдинга сирпаниш (Зарурарт туғилганда шу билан боғлиқ машқларни мураббий ёрдамида амалга ошириш).
5. Қўл ва оёқларнинг оддий ҳаракатлари билан сирпаниш 1) кўкрак билан қўллар тўғрида сирпаниш; машқ охирида қўл билан белгача бўлган масофада сузиш ва яна олдинга интилиш; 2) шу машқни бошқа қўл билан бажариш; 3) шу машқни иккала қўл билан бир вақтнинг ўзида бажариш; 4) кўкрак билан қўллар тўғрида сирпаниш; охирида оёқларни ажратган ҳолда бирга ҳаракатлантириш ва олдинга интилиш.
6. Бел билан сирпаниш билан танишиш.
7. Оёқларни пастга қаратган ҳолда сувга сакраш.
8. Сувда сирпаниш ва предметлар остида сувга шўнғиш билан боғлиқ ҳаракатлантирувчи машқлар бажариш(“Сирпанувчи ўқлар”, “Сузиш доскаси остига ким биринчи беркинади?”, “Самбреро”).
Уйга вазифа: спорт кундалигини тўлдириш, унга қуруқликдаги 1-комплекс машқларни ёзиш; уни ҳар куни эрталаб нафас олиш машқлари билан биргаликда бажариш(сув тўла ваннада ҳам)
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |