Машғулотларнинг намунавий мавзу режаси.
Ҳафта
|
Машғулот рақами
|
Ажратилган вақт (соат)
|
1 ҳафта
|
1,2-машғулотлар
|
4 соат
|
Вазифалар: 1) машғулотларни ташкил этиш; 2) қуруқликда сафланиш, машқларни такомиллаштириш ҳамда такрорлаш; 3) сувга мослашиш (сув тубида ҳаракатланиш билан таништириш, сувда нафас олиш, сувга шўнғиш ва сувда сирпаниш ҳаракатларининг дастлабки ҳолати).
Аудиторияда сузишни ўргатишдан кўзда тутилган мақсад ҳақида суҳбат (15 дақ.); машғулотларни ташкиллаштириш ва унинг гигиенаси; бассейнда ҳаракатланиш қоидалари.
Қуруқликда (15 дақ.)
1. Тартибга мувофиқ сафланиш, дарс вазифаси билан таништириш (келгуси дарслар ҳам шу йўсинда ўтказилади).
2. Умумтакомиллашган машқлар: 1) зал бўйлаб диоганалига аввал саф бўлиб, кейин якка тартибда юриш ва югуриш ҳаракатлари, 2) ўнг ва чап ён билан югуриб, сафдагилар бир-бирининг қўлидан ушлаб олган кўйи зал бўйлаб айланишади («хоровод»); 3) спортча юриш, югуриш, икки оёқда сакраган ҳолда қўл билан турли ҳаракатларни қилиш (қўлларни баландга кўтариш, бир қўлни юқори кўтариб, иккинчисини пастга тушириш; икки қўлни танага маҳкам ёпиштириб туриш); 4) қўлларни ўтирган ва ярим ўтирган ҳолатда юқорига кўтариб тушириш (қўллар чапак чалса ҳам бўлади), қайд этилган мазкур ҳолатда қўлларни баланд ва пастга тушириб, қанот қоққан каби ҳаракатланиш мумкин.
3. Ўхшатиш машқлари: 1) бармоқларни маҳкам жуфтлаб, кафтни ёзган ҳолда панжалар ёрдамида қўлларни айлантирма ҳаракатлантириш, худди қайиқда эшкак эшаётгандек ҳаракатланиш; ўхшаш ҳаракатларни амалга ошириш, маълум масофа сақлаган ҳолда шеригининг елкасига ёки гимнастика нарвони таёқчаси устига кафтни теккизиш; сув тубида, худди эшкак эшаётгандек, ҳаракатланиш, («сувни ортга итариб, олдинга ҳаракатланиш», «сувни олдинга кафт ёрдамида итариб, орқага сузиш»); 2) тик турган ҳолда оғиздан лабларни ярим айлана шаклида очиб, тез-тез нафас чиқариш (кафтда турган бирор енгил жисмни пуфлаб учириб юборадиган даржада), кейин оғиз ёрдмида чуқур нафас олиш, олинган ҳавони кўкрак қафасида 3—4 сония ушлаб туриш, шу тариқа нафас олиш ва чиқариш давом этаверади ва бошқалар; 3) юқоридаги нафас олиш билан боғлиқ машқларни ўтириб-турган ҳолатда такрорлаш (бу пайтда ҳам худди сувда сузаётгандек кўкрак қафасида ҳавони маълум муддат сақлаб туришга ўрганиш лозим).
Сувда (50 ёки 60 дақиқа) — бассейн чуқурлиги 120 см, сув ҳарорати 27°.
1. Сувга тушишни ташкилаштириш; бассейн четини ушлаган ҳолда, бир-иккига санаб, жуфтликлар ҳосил қилиш.
2. Сувда тайёргарлик машқлари:
1) жуфтлашиб бассейн тубида диоганал ва айланма ҳаракатлар қилиш; яна сафдан чиқиб, алоҳида уларни такрорлаш;
2) сувда олдинга ва орқага югуриш, ён томонлама (ёнаки қадам ташлаб) гоҳ ўнг, гоҳ чап томонлама алмашлаб юриш; саф бўлиб, қўлларни қўлларга берган ҳолда айлана ҳосил қилиб юриш ва югуриш(«хоровод»);
3) ярим ўтирган ҳолда (ияк сувга тегиб туради) кетма-кет 12-15 марта нафас олиш (нафас олиш, чиқариш, кўкрак қафасида нодавомий тарзда нафасни ушлаб туриш);
4) эшкак эшаётган каби қўллар ёрдамида олдинга ва орқага юриш ва югуриш (кафтни маҳкам жуфтлаб ёзган ҳолатда), оёқлар ёрдамида олдинга сакраб, қўлларни эшкак эшгандек ортга ҳаракатлантириш;
5) тик турган ҳолда олдинга энгашиб (сув юзасига ияк тегиб туради), кетма-кет 15-20 бора нафас олиш (нафас олиш, чиқариш, кўкрак қафасида нодавомий тарзда нафасни ушлаб туриш), нафас чиқараётган пайтда воронка ёрдамида сувга пуфлаш;
6) тик турган ҳолда бошни сувга яқинлаштириб, юзни теккизиб турмоқ, кўз очиқ ҳолатда, сув тубига қараган ҳолда; юқорида кўрсатилган машқларни бирин-кетин бажариш (юзни сувдан кўтариб нафас олиш ва чиқариш пайтида ўқувчиларнинг қўлини юзига текказмаслигини назорат қилиш);
7) сувга кўзларни очиқ ҳолда бошни пишиб, бассейн тубидаги бирор жисмни излаш («водолазлар»);
8) саф бўлиб ҳаракатланаётганда биттадан обручь ёрдамида сувга шўнғиш, обручни бутунлай сувга ботириб ҳаракатланиш («поезд туннелдан ўтяпти»);
9) сувда ярим ўтирган ҳолатда юқорига сакраб-сакраб, нафас олиш ва чиқариш; мазкур ҳаракат 5 мартадан кам бўлмаган ҳолда амалга оширилади;
10) нафас олиш билан боғлиқ машқлар (келгуси нафас олиш амаллари галма-галдан қилинади, дастлабки 6 та дарслардаги нафас олиш билан боғлиқ машқларнинг учдан бир қисми сувда бажарилади);
11) худди 9-бандда кўрсатилган машқлардек амалга оширилади, фақатгина қўлнинг турли бошланғич ҳолатларида кўкрак қисмининг ён томонлари билан сувга чалқанчасига сакраш керак («қувноқ дельфинлар»);
12) қўл билан югуриш, қўллар кафти аввал юқорига кейин олдинга чўзилади; қўлларнинг бир-бирига ўхшаш ҳолатда тутиб сакраш; бир қўл юқорига кўтарилганда, биттаси пастга туширилади (якунда мазкур амалларни мусобақалашув тарзида амалга ошириш мумкин);
13) сузиш доскасини қўлларни тўғри тутган ҳолда ушлаб, олдинга югуриш; худди шу ҳаракатни сувга юзни теккизмасдан амалга оширилади (якунда мазкур машқларни мусобақалашув тарзида амалга ошириш мумкин);
14) бассейн тубини қўл билан ушлаб, оёқларни қимирлатиб кўкракда сирпаниш, олдинга силжиш (доскасиз ва доска ёрдамида);
3. Сувдаги ҳаракатли ўйинлар, бунда сув тагида ва сув юзасида маҳорат билан ҳаракатланиш тақазо этилади («Тангабалиқ ва зоғорабалиқ»; «Қурбақалар» ва бошқ.)
|
Do'stlaringiz bilan baham: |