Машғулот учун анжом ва ускуна
Бассейн хонасида керакли мосламалар бўлиши шарт, улар сув ҳаво намлик хароратини назорат қилишини ва шу хароратни ушлаб туриш санитар - гигиена талабларига жавоб бериши керак.
Машғулотлар болалар соғлиғига ва хаётига хавфсиз бўлиши учун қуйидаги анжом ва ускуналар керак бўлади: «шест» (2-2,5м) хавфсизликни таьминлаш учун ; қутқарувчи (резина ) круглар; пўкаклар катта бассейнларда йўлакчалар қилиш учун тўсиқлар, рангли пўкаклар, очиқ сув ҳавзаларида чўмилиш жойини тўсиш учун байроқчалар.
Бошқа ёрдамчи воситалар машғулотларни самарали ташкил қилиш ва турли ўйин ва машқларни ўрганиш учун мўлжалланган. Булар: пенапласт, шиширилган резина копток, круглар ва бошқалар
Ёрдамчи воситаларни мақсадга йўналтирилган ва методик тўғри бўлган ҳоллардагина ишлатиш керак, акс ҳолда ижобий натижа бермайди. Масалан, резина круглардан фойдаланганда сузаётган одамнинг танаси кўпинча нотўғри ҳолатда туради, бу эса қўл ва оёқ ҳаракатларини тўғри ўзлаштиришни қийинлаштиради. Шу билан бирга кўкрак билан сузишда пенопласт тахтасидан фойдаланганда сирпанишга ёрдам беради. Сузиш тахталари ва бошқа спорт анжомларининг методик тўғри қўлланмаси ҳаракат жараёнини ўзлаштиришни тезлаштиради. Бунда сузувчининг танаси горизонтал ҳолатда бўлиши лозим.
Очиқ ҳавзаларда машғулотларнинг хавфсизлигини таьминлаш
Бахтсиз воқеаларнинг ва травмаларнинг олдини олиш учун машғулотларда қуйидаги талаб ва қоидаларга риоя қилиш керак:
- машғулотларни барча хавфсизлик ва гигиена талабларга жавоб берадиган жойларда албатта тўсилган бўлиши ва болаларга бу тўсиқлардан сузиб ўтиш қатъиян ман этилиши керак;
- машғулотларда қатъий интизомни ушлаб туриш;
- назоратсиз чўмилиш, сузиш, мустақил сувга сакраш ва шўнғишга йўл қўймаслик;
- болаларга бир – бирини туртишга, бошини сувга тиқишга, бир – бирининг устига ўтиришга, оёғидан ёки қўлидан тортишга, бир – бирига қараб шўнғишга, қаттиқ қичқиришга, керак бўлмаганда ёрдам чақиришга рухсат бермаслик;
- тренер – йўриқчилар сузишни билишлари, техник хавфсизлигани билишлари ва биричи ёрдам кўрсата олишлари шарт;
- болаларни сузиш машғулотларида фақатгина шифокорнинг рухсати билан ўтириши;
- болаларни сувдан зарурат бўйича фақатгина ўқитувчилар рухсати билан чиқишга ўргатиш;
- машғулот ўтадиган жойларда қутқариш анжомлари бўлиши ва болаларга қутқариш воситаларидан фойдаланишни ўргатиш;
- болаларни сувга тушаётганида ва чиқаётганида номма –ном чақириш;
- сувдаги болаларни диққат билан кузатиш, бутун гуруҳни ва ҳар бир сузаётган болани кузатиш, керак бўлса зарур ёрдамни беришга тайёр туриш;
- машғулотларда ҳамшира ёки шифокор иштирокини таьминлаб бериш;
- агар совуқ қотиш аломатлари пайдо бўлса (“ўрдак бадан”, қалтираш лаб кўкариши) болани сувдан чиқариб қизишига ёрдам бериш керак. (тез ҳаракатланиши, иссиқ душ, артиниш)
- овқатлангандан кейин 40-60 дақиқа ўтмасдан олдин машғулотларни бошламаслик;
- ўргатишнинг методик жиҳатдан тўғри кетма – кетлигига риоя қилиш.
- болаларнинг асосан характерини ва ҳар бирининг хулқини, одатини жисмоний ривожланишининг индивидуал кўрсаткичларини, соғлиғини ва махсус сузишга тайёрлигини билиш;
- болаларга мустақил равишда фақатгина қирғоққа қараб сузишга ёки қирғоқ бўйлаб сузишга рухсат бериш;
- боланинг имкониятини суистеъмол қилмаслик, толиқишга олиб келадиган машқларни қўлламаслик, сузиш масофасини узайтирмаслик;
- сувга сакрашга фақатгина сув устида сатҳида туришни мукаммал ўрганган болаларга рухсат берилади, чуқурлиги текшириб кўрилган сув ҳавзаларида;
- болаларнинг хавфсизлик талабларига онгли ёндашишига эришиш, бу қоидаларни ота–оналарга ҳам тушунтириш, уларни машғулотларга жалб қилиш, сузиш маҳоратларини болалар билан биргаликда бир вақтда ўзлаштиришга кўмаклашиш;
- болалар ва катталарни кўмаклашувчи воситалардан фойдаланишга ўргатиш. (қутқарувчи круглар ва доскалар билан)
- болаларда ўзини бошқара билиш, хавфсизлик масаларига маъсулият туйғусини сингдириш;
- Сузаётганда ва машғулотлар пайтида мана шу қоидаларга риоя қилинса бахтсиз ҳодисаларнинг олди олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |