АДАБИЁТЛАР
1. Каримов И. А. Ўзбекистон ХХИ аср бусагасида: хавфсизликка тахдид, баркарорлик
шартлари ва тараққиет кафолатлари. Тошкент: Ўзбекистон 1997 йил.
2. Каримов И. А. Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. Тошкент,
1997 йил.
3. Агаронян А. С. Култура повседневной жизни: Социално-практические аспекти.
Ташкент: Ўзбекистан, 1982
4. Андреева Г. М. Актуалние проблеми социалной психологии. М: Изд-во МГУ 1998
Ижтимоий психологиянинг методлари
Режа:
1.Ижтимоий-психологик тадқиқотларни ўтказиш шароитлари ва техникаси.
2. Ижтимоий психологик тадқиқот ўтказиш босқичлари.
3. Ижтимоий психологик тадқиқотларнинг асосий методлари:
А) Кузатиш ва унинг турлари;
Б) Ҳужжатларни таҳлил қилиш методи;
В) Сўров методлари ва уларнинг турлари;
Г) Ижтимоий психологик эксперимент ва унинг моҳияти;
Д) Ижтимоий психологик тадқиқотларда тест методи;
Э) Проектив методлар.
4. Ижтимоий психологик ахборотни статистик қайта ишлаш методлари.
Ҳар бир алоҳида бўлгани сингари ижтимоий психологиянинг ўз методлари ва уларни
қўллаш воситалари мавжуд. Тўғри, уларнинг аксарияти психология ва социология фаларида
қўлланиладиган усулларга яқин, лекин фаннинг предметидаги ўзига хосликни ҳисобга олган
ҳолда уларни ишлатиш йўллари ва мълумотларни илмий жиҳатдан таҳлил қилишда фарқлар
мавжуд.
Ҳар қандай фаннинг ютуғи маълум даражада унинг методик аппарати ривожи билан
белгиланади. Фаннинг методик аппарати янги маълумотларни қўлга киритиш ва унинг
асосида назарий хулосалар чиқариш имконини беради. Шунинг учун ижтимоий психология
методларини ишлаб чиқиш доимо тадқиқотчиларнинг диққат марказида бўлиб келган.
Ижтимоий психология аниқ методларни ишлаб чиқиш шу фан томонидан илгари
суриладиган назарий ҳолатлар ва методологик тамойилларга асосланади. Тадқиқотчи
томонидан танлаб олинган ёки лойиҳалаштирилган метод у ёки бу назарияни акс эттириб,
тадқиқот объэктини танлашни, қўлга киритилгаи натижаларни таҳлил қилиш усулларини
белгилайди.
ЪИжтимоий-психологик тадқиқотларда конкрет методларни қўллаш аввалом бор шу
тадқиқот мақсадларидан ва ўрганилаётган объэктнинг хусусиятларидан келиб чиқади. Бунда
ижтимоий психология методларининт ким томонидан қўлланилиши ҳам жуда муҳим
ҳисобланади
3.1- расм.
Ижтимоий психологик тадқиқотдан олинган ахборотнинг ишончлилиги қайта текшириш
ўтказилганда ҳам бир хил маълумотлар тўпланиши, турли тадқиқотчилар томонидан бир хил
натижаларни қўлга киритиш.
Ijtimoiy-psixologik tadqiqot o’tkazish
natijasida qo’lga kiritilgan axborot quyidagi
talablarga javob berishi kerak:
Do'stlaringiz bilan baham: