Ижтимоий психология фанининг предмети.
Мақсад:
Талабаларга ижтимоий психологиянинг тарихи, предмети ва вазифалари,
ижтимоий психологиянинг бошқа фанлар билан алоқаси,
ижтимоий психологиянинг
бўлимлари ҳақида маълумот бериш.
Режа:
1.
Ижтимоий психологиянинг тарихи ҳақида.
2.
Ижтимоий психологиянинг предмети ва вазифалари.
3.
Ижтимоий психологиянинг бошқа фанлар билан алоқаси.
4.
Ижтимоий психологиянинг бўлимлари.
Одамлар ҳамкорликда меҳнат қилиш ва яшаш эҳтиёжини
сезган даврдан бошлаб
инсоният жамияти бунёд бўлиб уларда ижтимоий психологик тафаккур, ижтимоий руҳ
пайдо
бўлган. Бундай руҳ қонуниятларини ўрганиш, унинг
сирли томонларини шархлашга
инсониятнинг энг илғор вакиллари ҳаракат қилганлар. Лекин ижтимоий руҳ қанчалик
қадимий бўлса, унинтг сирларини ўрганувчи фан – ижтимоий
психология шунчалик
навқирондир.