3.
Россияда ижтимоий психологиянинг шаклланиши.
Собиқ иттифок жумҳуриятларида, биринчи навбатда Руссияда ижтимоий психология
20-йиллардан бошлаб ривожлана бошлади. Бу борада рус ижтимоий психологиясининг
асосчиси деб ҳақли равишда В. М. Бехтеревни кўрсатиш мумкин. У ўзининг рефлексология
назарияси доирасидан шахс хулқ-атворининг мотивлари тушунишга ўрганганлардан
биридир. Унинг фикрича, барча онгли ва онгсиз жараёнлар ташки хулқ-атворда,
ҳаракатларда ифодаланади, шунинг учун ҳам ташқи ҳаракатларни, қилиқларни, нутқни,
товушни ўрганиш, орқали шахснинг ўзини бу ҳаракатларнинг сабабларини ўрганиш,
мумкин. Бехтеревнинг хатоси шу эдики, у ўз қарашларида социологияни биология билан,
психологияни эса физиология билан аралаштириб юборди, шу орқали шахс ва жамият
тараққиётининг уни версал қонунларини топмоқчи бўлди.
Бехтеревдан кейинги олимлар, Ю. Василевнинг "биологик социологияси" ҳам, М.А.
Рейснернинг "оммавий психология" ҳам, Л.Н. Войтоловскийнинг "жамоа психологияси" ҳам
рефлекслар қонуни механик тарзда ижтимоий психологик жараёнларини тушунтиришга
кучириш бўлди, десак хато бўлмайди.
20-30 йилларда болалар ва ўсмирлар ижтимоий психологик тараққиётини ўрганишга
қаратилган икки йўналиш пайдо бўлдики, улар ҳам қатор камчиликлардан холи бўла
олмайдилар. Масалан, биологик ёки биогенетик назария тарафдорлари шахснинг
шаклланишида ирсий ва биологик наслий омиллар етакчи рол ўйнайди, деб ҳисоблашса (Э.
Аркин, И. Арямов, ва бошқалар), социологик ёки социогенетик назариётчилар бу борада
ижтимоий муҳит ролини ниҳоятда ортик эканлигини ҳимоя қилиб чиқдилар. (С. Моложавий,
А. Залкинд ва бошқалар).
30-йилларда А.С. Макаренко, А. Залужний, Л.С. Виготский, Н.К. Крупская ва бошқа
қатор олимлар ўз назарий қарашларини марксизм билан бевосита боғлаб, жамоа ва шахс
назариясини яратдилар. Улар шахснинг шаклланишида ижтимоий муҳитнинг, жамоанинг
ролини, таълим тарбиянинг аҳамиятини исботлашга уриндилар. Лекин, 40-60 йиллар
ижтимоий психология тараққиётида нисбатан сокинлик даври бўлди. Чунки психология
соҳасида олиб борилган тадқиқотлар ичида ижтимоий психологик тадқиқотлар йўк ҳисоб
эди. Бу фан Россияда ва бошқа Собиқ иттифокдош жумҳариятларда 70-йиллардан кейин
кескин ривожлана бошлади. Бунда Москвалик ва Ленинградлик (ҳозирги Санкт-Петурбург)
олимлар мактаби катта рол ўйнади. Агар Москва шахрида асосан ижтимоий психология
бўйича фундаментал назарий тадқиқотлар кўплаб ўтказилиб, унда ҳозирги замон ижтимоий
психологик тадқиқотларнинг эмпирик қонунлари асослари ишлаб чиқилган бўлса, Санкт-
Петурбургда кўпроқ тадбиқий илмий тадқиқот ишлар олиб борилдики, улар биргаликда
минглаб ёш ижтимоий психологлар авлодини тарбиялаб етиштирдилар. Улар эса ҳаётимизга
илғор фикрлар ва дадил тадқиқотлар билан кириб келиб, ҳозирги кун фанини дунё миқёсида
мисли кўрилмаган даражага кўтардилар. Лекин, юқорида айтиб ўтилганидек,
мамлакатимизда ижтимоий психологиянинг ривожланишида чет эл, айниқса АҚ Ш
психологиясининг таъсири анча сезиларлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |