2.3- расм.
Бу оқимлар ичида ҳам ижтимоий хулқ-атворни кичик гуруҳларлар доирасида ўрганиш
тенденсияси пайдо бўлди.
Бунда асосий диққат кичик гуруҳларга ва
уларда турлича экспрементлар ўтказишга
қаратилган эди. Бундай ҳолатнинг
пайдо бўлганлиги ижтимоий психологиянинг
фан сифатида шаклланишида ниҳоятда катта
рол ўйнади. Гешталт психология йўналиши
негизида махсус ижтимоий психологик
йўналишларнинг – интерационизм ва
когнитивизмнинг пайдо бўлганлиги эса бу фаннинг экспериментал эканлигини яна бир бор
исбот қилди.
Бихевиоризм йўналишлари доирасида ўтказилган ижтимоий психологик тадқиқотлар
аввало америкалик олимлар К. Холл ва В. Скеннерлар номи билан боғлик. Улар ва уларнинг
издошлари ҳисобланган К. Миллер, Д. Доллард, Дж. Тибо, Г. Келли ва бошқа диада - икки
киши ўртасидаги муносабатларнинг хилма-хил экспериментал кўринишларини тадқиқ
қилиб, уларда математик ўйин назарияси элементларини қўлладилар.
Диада шароитида лабораторияларда
ўтказилган тадқиқотларда асосан мустаҳ-
камлаш ғоясини исбот қилишга уринилди.
Классик бихеовиризмдан фарқли ўлароқ ижтимоий
психологик бихевиористлар
ҳайвонлар ўрнига лабораторияга нақд пулга одамларни таклиф эта бошладилар, шунинг учун
ҳам уларнинг ғоясида биологизм ва механизм тарзда илгариги ҳайвонларда тўпланган
далиллар моделини инсонларда қўллаш ҳоллари кузатилди.
Психоанализ доирасида эса ижтимоий психологик тадқиқотлар Э. Фромм ва Дж.
Салливен ишлари билан боглиқ. Бихевиористлардан фарқли ўлароқ бу ерда экспериментлар
икки киши эмас, балки кўпчилик иштирокида ўтказила бошлади. Уларнинг издошлари (В.
Баён, В. Беннис, Г. Шепарде, В. Шутс) ўтказган тадқиқотлар туфайли ҳозирги кунда ҳам
катта қизиқиш билан ўрганилаётган Т-Гуруҳлар психологияси яратилди.
Унда гуруҳ шароитида бир одамнинг
бошқаларга таъсири, гуруҳнинг
айрим
индивидлар фикрларига таъсири каби
масалалар ишлаб чиқилди ва ижтимоий
психологик тренинглар ўтказишга асос солинди.
Когнитивизм К. Левин назарияси асосида пайдо бўлган психологик йўналиш бўлиб,
ундаги ўрганиш объэкти муносабатлар тизимидаги кишилар, уларнинг билиш жараёнлари,
онг тизимига тааллуқли бўлган когнитив ҳолатлар бўлди. Когнитивизм доирасида шундай
мукаммал назария яратилдики, улар ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ.
Масалан, Ф. Хайдернинг баланслаштирилган
тизимлар назарияси, Т. Нюкомнинг
коммуникатив актлар назарияси, Фетингернинг когнитив диссонанслар назарияси ва
бошқалар шулар жумласига киради. Улардаги асосий гоя шундан иборатки, шахс ўзига
ўхшашга шахслар билан мулоқотга
киришар экан, доимо муносабатларда рухий
мутаносиблик, тенглик бўлишига, шу туфайли зиддиятлардан чикишига ҳаракат қилади.
Мақсад-турли ижтимоий шароитларда шахс хулқ-атворининг психологик сабабларини
тушунтириш ва зиддиятларнинг олидини олиш йўл-йўриқлар ишлаб чикишдан иборат.
Ҳозирги даврда ҳам таниқли ижтимоий психологлар Олпорт, Маслоу, К. Роджерс ва
уларнинг сафдошлари гуманистик психология доирасида бу
ишларни фаол давом
эттирмокдалар.
Ниҳоят, туртинчи назария интерационизм бўлиб, бу аслида социологик назария бўлиб
ҳисобланади. Унинг асосчиси Гербарт Мид бўлиб, унинг қарашлари таъсирида Т.
Geshtalt psixologiya – nemischa
(shakl) degan ma’noni bildiradi.
Asoschilari Vertiimer, V. Keler
shakl
fenomen,
idrok
va
murakkab psixik hodisalarni
yaxlit holda o’rganadi
.
Bixoviorizm – xulq-atvorni
o’rganuvchi oqim.
Psixoanaliz – XX asrda
paydo
bo’lgan. Predmeti instinktiv mayllar
ongning rolini inkor etadi
.
Сарбиннинг роллар назарияси, Г. Хаймен ва Р. Мертонларнинг референт гуруҳлар
назарияси, Ф. Гоффманининг ижтимоий драматургия назариялари шаклланади. Улар турли
ижтимоий шароитлардаги хулқ-атворларни тушунтириш орқали шахс ижтимоий психологик
сифатларининг сабабларини топишга ҳаракат қилади. Ҳар бир шахс доимо ижтимоий ўзаро
таъсир тизимида, мавжуд бўладики, унда у тугри ҳаракат қилиш учун ўзгаларни тушунишга
ҳаракат қилиши, ўзгалар роилини қабул қилишга тайёр бўлиши лозим. Лекин ўзгалар ролини
тугри қабул қилиш учун унда "умумлаштирилган ўзга" образи бўлиши лозимки, бу образ
шахслараро мулоқот жараёнида, ҳар бир шахс учун ибратли бўлган кишилар гуруҳи билан
мулоқотда бўлиш жараёнида шаклланади. Яъни шахс фаоллиги тан олинади, бу
эса фан
тарихида ўта прогрессив ҳол эди.
Do'stlaringiz bilan baham: