“Миллий тикланишдан, миллий юксалиш”га қадам қўйган Ўзбекистон илк бор БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо бўлди
Зоҳиджон Ҳайитматов
АнДУ катта ўқитувчиси
Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик даврида ривожланган давлатларга хос бўлган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг янги туб бурилиш даври 2016 йилнинг сўнгги чорагида бошланди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари сифатида иш бошлаган дастлабки кунларданоқ, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳатларнинг асосида инсон ва унинг фаровонлиги ётишлигига асосий эътиборни қаратди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралда қабул қилган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги -4947 сон Фармонида ҳозирги глобаллашув даврида аҳоли фаровонлигини таминлаш, уларни ижтимоий химоя қилиш, ҳуқуқ ва эркинликларини таминлаш мақсадида “аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш; хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга йўналтирилган давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш.”1 вазифасини қўйди. Бу вазифаларни амалга оширилиши натижасида Ўзбекистон тарихда биринчи маротаба 2021 йил 1 январдан бошлаб уч йиллик муддатга БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши аъзолигига сайланди.
БМТ Бош ассамблеяси органи ҳисобланган Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга 47 та давлат аъзо ҳисобланади ва Кенгаш аъзолари уч йиллик муддатга яширин овоз бериш йўли билан сайланади. Бинобарин, мамлакатимиз бугунги кунда инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан ортиқ халқаро ҳужжатларга, шу қаторда, БМТнинг 6 та асосий шартномаси ва 4 та факультатив протоколига қўшилган. Мамлакатда инсон ҳуқуқлари соҳасини янада ривожлантириш мақсадида президент фармони билан шу йилнинг 22 июнь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича Йўл харитаси ҳам тасдиқланганди2.
Жорий йилнинг 22 феврал куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида иштирок этиб, нутқ сўзлаган президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатда демократик янгиланишларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш доирасидаги ишларнинг асосий вазифаларига тўхталиб ўтиб, еттита устувор вазифани санаб ўтди.
Do'stlaringiz bilan baham: |