Ҳужжатларни ўрганиш методи
социология фанидан кириб келган. Бу методнинг
қатор афзалликлари бор. Улардан муҳимлари шундан иборатки, у фаолиятнинг маҳсулини
текширишга имкон беради ҳамда ўпланган маълумотларнинг ишончлилиги, математик қайта
ишлаш имкониятининг борлиги билан ажралиб туради.
Kontent
analiz-
hujjatlarni
o’rganish
Ma’naviy ifat,
miqdor jihatdan
analiz
Sotsiologiya
dan kirib kelgan
Faoliyat maxsulini
tekshirishga imokn
bo’ladi
Ma’lumotlar
ishonchliligi
Matematik qayta
ishlash imkoniyati
bor
A) Iboralar, suzlar.
B)kutarilgan mavzu
V) tanikli allomalar
D)Ijtimoiy xodisa
Hodisalarni ilmiy asosda bilib
olish uchun quyidagi
talablarga amal qilinadi
Tekshiriladigan hodisaga
boshqa hodisalar boglangan
deb qaraladi
Har bir hodisaning vujudga
kelishi, taraqqiy etishi,
o’zgarish jarayonini ko’zdan
kechirish (antogenez)
Miqdor o’zgarishlarning sifat
o’zgarishlarga o’tishlari
.
Ҳужжат-
нутй
матнлари,
ёзма, расимй
ҳхужжатлар,
газеталар,
журналлар,
мақолалар,
хатлар, сиёсий,
бадиий
адабиётлар.
Амеракалик социолог
Лаусел ва Берелсонлар
Ҳужжат
деганда
оғзаки
(сўзланган
нутқ матнлари,
суҳбатларнинг
ёзиб
олган
қисмлари, бевосита
мулоқот) ёки ёзма (расмий
ҳужжатлар,
газеталар,
журналлардаги мақолалар, хатлар
сиёсий
ёки
бадиий
адабиёт
материаллари) ҳолда тавсия этилган
маълумотлар назарда тутилади. Ана шу
материалларни маънавий жиҳатдан ҳам сифат, ҳам миқдорий анализ қилиниш усули
ижтимоий психологияда контент - анализ деб аталади. Контент-анализнинг илмий моҳияти
шуки, унинг ёрдамида бирор матнда маълум фикр, гоя ёки тушунчаларнинг неча марта
қайтарилиши қайд этилади, яъни маълум мазмун миқдор кўринишига келтирилади. Бу
методнинг асосчилари америкалик социологлар Х. Лассуелл ва Б. Берелсонлар бўлиб, улар
бу усулни биринчи марта иккинчи жаҳон уруши йилларида бир сиёсий газетанинг
мазмунини, ғоявий йўналишини аниқлаш мақсадида қўллаган эдилар. Улар "Ҳақиқий
америкалик" номли газетанинг кундалик чикишларини контент-анализ қилиб, уларни
фашистик йўналишдаги газета эканлигини исбот қилишган ва унинг чикишини таъкиклашга
эришган эдилар.
Контент-анализни кўллашда тадқиқотчи олдида турган асосий муаммо бу текширув
бирликлари-категорияларини аниқлашдир. Чунки, бундай бирликлар тадқиқотнинг мақсади
ва тадқиқотчининг этиқоди ва дунёқарашига кўра ҳар хил бўлиши мумкин. Масалан, ўша
контент-анализнинг асосчилари Лассуелл ва Берелсонлар бундай бирлик-рамзий бирлик ёки
символлар бўлиши мумкин, деб ҳисоблашган бўлсалар, бошқа америкалик тадқиқотчи Л.
Ловентал бундай бирлик яхлит мавзу бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Рус социологлари ва
тадқиқотчилари эса ижтимоий ғоя ёки аҳамиятли мавзу бўлиши керак, деган фикр
тарафдорлари.
Аслида, манавий бирликлар контент-анализда илмий тахмин ва тадқиқотчининг
методологик асослари билан белгиланиши керак. Шунинг учун ҳам кўпгина тадқиқотларни
умумлаштириб, анализ учун бирликлар қуйидагилар бўлиши мумкин деб ҳисоблаймиз:
а) Алоҳида иборалар ёки сўзларда билдирилган тушунчалар (масалан, демократия,
фаоллик, ташаббус, ҳамкорлик ва ҳоказо);
б) Яхлит абзатслар, матнлар, мақолалар ва шунга ўхшашларда кўтарилган мавзулар
(масалан, миллатлараро муносабатлар мавзуси, инсонлардаги миллий қадриятлар мавзуси ва
ҳоказо) ;
в) Тарихий алломалар, сиесатшунослар, таникли шахсларнинг номлари;
г) Ижтимоий ҳодиса, расмий ҳужжат, бирор аниқ факт, асар (масалан, оилавий
можаролар, Ўзбекистон Конститусияси муҳокамаси, янги ёзилган асарга ўқувчиларнинг
муносабати ва шунга ўхшаш).
Танлаб олинган анализ бирликлари бошқа турдош ёки ўнгача бирликка нисбатан
ҳисобланиши мумкин (масалан, у ёки бу фактга қанча "Тарафдору, қанча одам қарши"
маносида), ёки бу категория текширилаетган массивда неча марта қайд этилгани абсолют
равишда ҳисоблаб чиқилади. Масалан, ҳозирги замон аёлининг меҳнатга муносабатини
аниқлаш учун "Саодат" журналининг маълум даврдаги барча сонлардаги ишлаётган аёллар
фикри "ижобий" ёки "салбий" моддалар жиҳатидан анализ қилиш йўли билан аниқланади.
Базан кўтарилган мавзу ёки ўрганилаётган фактнинг ижтимоий аҳамиятини аниқлаш
мақсадида матннинг жисмоний майдони: қаторлар сони, абзатслар сони, унга ажратилган
варақлар, радио бўлса, унга ажратилган вақт, телевидениеда эса неча марта
қайтарилаётганлиги, эфир вақти ва ҳоказолар ҳисобга олинади.
Яхши ўтказилган контент-анализ аслида ижтимоий психологик тадқиқотларда жуда
катта аҳамиятга эга. Лекин олинган малумотларнинг ишончлилигини шу борада илгари
ишлаган шахслар-экспертлар баҳоси, айни шу фактни текшириш учун бошқа методларни
ҳам қўллаш ва малумотларни солиштириш ва айни объэкт ва айни вазиятда қайта анализ
қилиш йўллари билан эришилди. Тўплаган миқдорий малумотлар яхшигина математик қайта
ишловдан ўтказилмоги лозим. Контент-анализ тадқиқотчидан каттагина ўқувни талаб
қилади, чунки бир томондан, у ёки бу матнни тушуниш маҳорати бўлиши керак, иккинчи
томондан, тадқиқод сўнгида қўлга кирилган миқкдорий бирликларни яна қайта сифат
формасига келтириш лозим, яни тушунтириб бериш керак.
Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар.
1.
Ижтимоий психологик ахборотнинг ишончлилиги ва валидлиги нима?
2.
Ижтимоий психологик тадкиқот натижаларига таъсир этувчи омиллар.
3.
Тайёргарлик босқичида амалга ошириладиган вазифалар.
4.
Тадқиқот методи, методикаси ҳақида тушунча.
5.
Пилотаж текширув нима?
6.
Репрезентатив текширилувчилар.
7.
Ижтимоий психологик тадқиқот ўтказиш босқичлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |