Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги фарғона вилояти педагог кадрларни



Download 349,47 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana22.02.2022
Hajmi349,47 Kb.
#80567
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
matematika darslarida innovatsion va akt dan fojdalanish



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
 
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ 
ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ 
МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
О.Қодиров 
МАТЕМАТИКА ДАРСЛАРИДА ИННОВАЦИОН ВА 
 АХБОРОТ – КОММУНИКАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН 
ФОЙДАЛАНИШ 
 
МЕТОДИК ТАВСИЯНОМА 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Фарғона – 2014 



Ўқув жараёнида ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини шакллантириш 
жуда қийин. Бу вазифани амалга оширишда инновацион ва ахборот-
коммуникацион технологиялардан фойдаланиш муҳим ўрин тутади. 
Ҳозирги кунда ўқувчиларнинг математик билим даражаларини кўтариш 
жуда муҳим. Ўсиб келаётган ёш авлодни ўқитиш ва комил инсон қилиб вояга 
етказиш дарс ва синфдан ташқари ишлар самарадорлигини сезиларли даражада 
оширишни талаб этади. 
Мазкур методик тавсиянома ўқитувчиларга ўқувчиларнинг математик 
қобилиятларини ривожлантириш ва уларнинг фанга бўлган қизиқишини 
орттиришда яқиндан ёрдам беради. 
Ушбу тавсиянома математика ўқитувчилари, талабалар, малака ошириш 
курслари тингловчилари ва шу соҳага қизиқувчи мутахассислар учун 
мўлжалланган. 
Тузувчи: О.Қодиров – Фарғона ВПКҚТМОИ “Аниқ ва табиий фанлар таълими” 
кафедраси катта ўқитувчиси. 
Тақризчилар: 1. Фарғона давлат университети доценти, физика-математика 
фанлари номзоди Т.Тожиев. 
2. Фарғона вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва 
малакасини ошириш институти “Аниқ ва табиий фанлар 
таълими” кафедраси катта ўқитувчиси Ҳ.Ҳамроқулов. 
Фарғона вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини 
ошириш институти Илмий Кенгашининг 2014 йил “____” _____________ даги 
____–сонли қарори билан нашрга тавсия этилган. 
О.Қодиров. Математика дарсларида ахборот-коммуникацион ва инновацион 
технологиялардан фойдаланиш. Фарғона, 2014. 



КИРИШ
Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасида амалга оширилаётган 
ислоҳотлар, уларнинг самарадорлигини таъминлаш, комил инсонни тарбиялаб 
вояга етказиш малакали мутахассис-педагоглар фаолияти билан чамбарчас 
боғлиқдир. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида бегиланган устувор 
вазифаларлардан бири педагоглар касб маҳоратини такомиллаштириш, ўқитувчи 
фаолиятини лойиҳалаш, замонавий педагогик ва ахборот технологияларини 
таълим жараёнига киритишдан иборат.
Педагогларларнинг инновацион фаолиятга тайёргарлик ҳолати бўйича 
вилоятимиздаги мавжуд аҳвол ўрганилганда уларнинг аксарият қисми 
инновация, педагогик ва ахборот технологияларининг моҳиятидан хабардор 
эмасликлари ва ўз фаолиятларида улардан фойдаланиш усулларини 
билмасликлари, уларда тажриба – синов ишларини ташкил қилиш кўникма ва 
малакалари етарлича шаклланмаганлиги аниқланди. Шу сабабли педагогларни 
инновацион фаолиятга тайёрлаш ва йўналтириш борасидаги назарий ва амалий 
билимларни тарғиб этиш, уларнинг бу борадаги билим, кўникма ва малакаларини 
такомиллаштириш ҳозирги куннинг долзарб масаласига айланмоқда.
Биз ҳам педагогларга инновацион фаолият билан шуғулланиш бўйича ўз 
тавсияларимни айтиб ўтмоқчимиз. Педагоглар таълимда юқори самарадорликка 
эришиш учун қуйидаги асосий тамойилларга эътиборни қаратиш лозим, деб 
ҳисоблаймиз: 
- инновацион технология тушунчасини, унинг мазмун моҳиятини билиши; 
- инновацион технологияларнинг таълим мақсадини амалга оширишдаги 
ўрни ва ролини билиши; 
- инновацион технологояларни фанлар бўйича қўллаш принципларини 
билиши; 
- таълимий ва ишчанлик ўйинларини билиши; 
- муаммоли ривожлантирувчи таълим методларини билиши; 
- ўқувчиларнинг мустақил фаолиятларини ташкил қилиш ва таъминлаш 
йўлларини билиши; 
- ўқувчиларнинг ўз устида мустақил ишлаш маҳоратини ошириш 
усулларини эгаллаши; 
- кўргазмали ўқитиш усулларини билиши ва эгаллаши; 
- илғор педагогик технологияларни қўллаб, намунавий-имитация ўқув-
машғулотларини ўтиши; 
- таълим-тарбиянинг фаоллаштирувчи усулларини билиши ва эгаллаши 
керак.
Хулоса қилиб айтганда, ҳозирги замон педагог-мутахассислари инновацион 
усуллардан фойдалана билиш ва уларни амалга ошира олиш малакасига эга 
бўлсаларгина таълимни ривожлантиришга, унинг самарадорлигини оширишга 
эриша оладилар. 




Download 349,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish