Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги фарғона вилояти педагог кадрларни


МУНОЗАРАЛИ МАСАЛАЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШДА



Download 349,47 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana22.02.2022
Hajmi349,47 Kb.
#80567
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
matematika darslarida innovatsion va akt dan fojdalanish

МУНОЗАРАЛИ МАСАЛАЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШДА
«ФСМУ» ТЕХНОЛОГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ
 
«ФСМУ» сўзи фикр, сабаб, мисол, умумлаштириш сўзларининг 
биринчи ҳарфларидан қисқартириб олинган. Ушбу технология бир 
неча босқичда ўтказилади. 
Ўқитувчи дастлаб ўқувчилар билан бирга баҳс мавзусини ёки 
муҳокама этилиши керак бўлган муаммони белгилаб олади ва дарсда 
аввал ҳар бир ўқувчи якка тартибда ишлаши, кейин эса кичик 
гуруҳларда иш олиб борилиши ва ниҳоят дарс охирида жамоа бўлиб 
ишланиши ҳақида ўқувчиларга маълумот беради ҳамда дарс давомида 
ҳар бир ўқувчи ўз фикрини эркин ҳолда тўлиқ баён этиши 
мумкинлигини эслатиб ўтади (мисол учун 8-синф Геометрия курсидан 
«Трапеция» мавзусини олайлик). 
Шундан сўнг ҳар бир ўқувчига ФСМУ технологиясининг
4 босқичи ёзилган қуйидаги кўринишдаги қоғозлар тарқатилади ҳамда 
якка тартибда ушбу қоғозни ўз фикрларини ёзма баён этган ҳолда 
тўлдириш топшириғи берилади: 
«Трапецияда учта тўғри бурчак бўлиши мумкин эмас» 
Ф (фикрингизни баён этинг) 
С (фикрингиз баёнига сабаб кўрсатинг) 
М (кўрсатган сабабингизни исботлаб мисол(далил) келтиринг) 
У (фикрингизни умумлаштиринг) 



Ҳар бир ўқувчи юқорида берилган фикрга («Трапецияда учта 
тўғри бурчак бўлиши мумкин эмас») нисбатан ўз муносабатини 
билдирган ҳолда қоғозни тўлдириб бўлгач, ўқитувчи уларни кичик 
гуруҳларга бўлинишларини илтимос қилади ёки ўзи турли гуруҳларга 
бўлиш усулларидан фойдаланган ҳолда ўқувчиларни кичик гуруҳларга 
бўлиб юборади ва ҳар бир гуруҳга ФСМУ технологиясининг 
юқоридаги мазмундаги 4 босқичи ёзилган катта форматдаги 
қоғозларни тарқатади. Сўнгра ўқитувчи кичик гуруҳларга ҳар бирлари 
ёзган 
қоғозлардаги 
фикр 
ва 
далилларни 
катта 
форматда 
умумлаштирган ҳолда ёзилишини таклиф этади. 
Кичик гуруҳларда аввал ҳар бир ўқувчи ўзи ёзган ҳар бир 
босқичдаги фикрлари билан гуруҳ аъзоларини таништириб ўтади. 
Гуруҳ аъзоларининг барча фикрлари ўрганилгач, кичик гуруҳ аъзолари 
уларни умумлаштиришга киришади. Гуруҳ аъзолари ФСМУнинг 4 
босқичини ҳар бири бўйича умумлаштириб, уни ҳимоя қилишга 
тайёргарлик кўрадилар (Фикрларни умумлаштириш вақтида ҳар бир 
ўқувчи ўз фикрларини ҳимоя этиши, исботлаши мумкин). 
Сўнгра кичик гуруҳлар умумлаштирилган фикрларни ҳимоя 
қиладилар: гуруҳ вакили ҳар бир босқични алоҳида ўқийди (иложи 
борича изоҳ бермаган ҳолда). У баъзи бўлимларни исботлаши, яъни 
гуруҳнинг айнан нима учун шу фикрга келганини айтиб ўтиши 
мумкин. 
Ҳимоя тугагач ўқитувчи дарсга якун ясайди, билдирилган 
фикрларга ўз муносабатини билдиради, лозим бўлса уларни тўлдиради, 
йўл қўйилган камчиликларни изоҳлайди ҳамда ўқувчиларни ёки 
гуруҳларни баҳолайди.




Download 349,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish