Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet201/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Христиан Вольф (1679–1754 й.)
Тажриба психологиясининг пайдо бўлиши билан аввалги рационалистик психология дарҳол ўз кучнни йўқотмади. Рационалистик психология ўрта аср идеялари ҳамда рационалистик метод ҳақидаги Декарт таълимотининг таъсирида, руҳ, ҳақидаги таълимот сифатида, эмпирик психология билан биргаликда яшашни давом эттирди. Шунинг учун ҳам немис философа X.Вольф икки психология фанининг –«рационалистик» ва «эмпирик» психологиянинг биргаликда яшаши қонунийлиги ҳақидаги фикрни илгари сурди. У ўзининг «Рационалистик психология» ва «Эмпирик психология» деган иккита катта асарида бу икки оқимни асослаб беради. Рационалистик психологиянинг предмети руҳ ва унинг моҳиятидан иборат. Унинг методи эса ақлий-рационалистик методдир. Рационалистик психология философия фанлари системасига кириши керак. Эмпирик психологиянинг предмети руҳ ҳодисаларини, яъни ички тажриба фактларини кузатиш ва тажрибага суя-ниб ўрганишдан иборат. Вольф таълимотига кўра, эмпирик психология табиат фанлари системасига тааллуқлидир.
Умуман, шуни айтиш керакки, XVIII асрда Европанинг барча мамлакатларида, айниқса Англияда эмпирик психоло­гия ягона ҳукмрон психология системаси бўлиб қолди.
Метафизик рационалистик психологиянинг масалалари баъзи бир философлар (Лейбниц, Кант ва бошқалар) томонидан бахс қилинадиган бўлиб қолди ва ўшалар орқалигина идеалистик психология намояндаларига ўз таъсирини ўтказди.
XVII–XVIII АСРЛАР ПСИХОЛОГИЯСИДАГИ МАТЕРИАЛИЗМ
Фандаги, шу жумладан, психологиядаги янги йўналиш, яъни тажрибага асосланиш материалистик психологиянинг тараққиётига йўл очди.
Юқорида айтилганидек, инглиз материалисти Гоббс психик ҳаётни материалистик тушунишни асослашга уринди. Локк психологик таълимотининг негизида ҳам материалистик тенденциялар ётади. Декарт руҳий ҳаётга нисбатан механистик-материалистик қарашларни асослашга интилди.
XVIII аср француз материалистлари
XVIII аср француз материалистлари Кондильяк (1715– 1780 й.), Кабанис (1757–1808 й.), Ламетри (1709–1751 й.), Гельвеции (1715–1771 й.), Гольбах (1723–1789 й.) психика ҳақида изчил материалистик таълимот яратдилар.
XVIII аср француз материалистлари бирдан-бир асос – материя деб таълим бердилар. Улар материя тушунчасини қадимги грек материалистларидан олган эдилар, яъни материя атомлардан ташкил топган бош негиздир деб фикрладилар, Табиатдаги ҳар хил нарсалар фақат битта материянинг кўринишидир деб қарадилар. Инсон, табиатнинг бир қисми си­фатида, ўзининг ҳам жисмоний, ҳам психик моҳиятига кўра моддийдир деб тушунилди. Бу материалистлар руҳнинг мустақил ҳолда мавжуд бўлишини инкор қилдилар ва психик жараёнларнинг моҳиятини физиологик жараёнларга тенглаштириб қўйдилар. Француз материалистларининг қоидаси пси­хика миянинг физиологик жараёни, у моддий процессдир деган фикрдан иборат. Бу қоида спиритуализм ва умуман идеализмга, унинг моддий бўлмаган психика ва ички тажриба ҳақидаги таълимотига қарама-қарши қўйилган эди. Ламетри (врач) аниқ материалларга, айниқса патология соҳасидан олинган маълумотларга асосланиб ўзининг «Инсон – машина» деган машҳур китобини ёзди. Асарда у шундай деб ёзади: «Руҳнинг барча қобилиятлари миянинг ва бутун гавданинг тузилишига боғлиқ бўлганлиги учун равшанки, улар шу тузилишнинг ўзидан иборатдир».
Психикани физиологик жараёнлар билан бундай тенглаштириш Кабанис томонидан унинг «Инсоннинг жисмоний ва аҳлоқий табиати ўртасида муносабат» номли асосий асарида кескин қўйилади. Буни Кабанис қуйидагича ифодалайди: «Фикрни келтириб чиқарадиган жараёнлар ҳақида аниқ, тушунча ҳосил қилиш учун ошқозон ва ичаклар овқат ҳазм қилгандай, жигар ўт ажратиб чиқаргандай, қулоқ олди, жаг ости ва тил ости безлари сўлак ажратгандай бош мияни ҳам фақат фикр ишлаб чиқаришга тайинланган алоҳида орган деб қарамоқ керак». Биз, бош мия маълум маънода таъсиротларни қайтадан ишлайди, у органик ҳолда фикр ажратиб чиқаради, деб ҳисоблаймиз».
Биз бундай фикрларни XVIII асрнинг бошқа материалистларида ҳам учратамиз. Бунда, XVIII аср материалистлари психик ҳаётнинг барча ҳодиса ва жараёнлари, барча табиат жараёнлари ва ҳодисалари сингари, механика қонунлари билан тушунтирилади. Энгельс XVIII аср французларининг камчиликлари ҳақидаги мулоҳазаларида шундай дейди: «Ўсимлик ва ҳайвон организми жуда кам текширилган эди, унинг ишлари соф механистик сабаблар билан тушунтирилар эди. Декартнинг назарида одам ҳайвон бўлгани синга­ри, XVIII аср материалистларининг назарида одам машина бўлган. Психик ҳаётни механистик тушунишнинг сабаби шундаки, XVIII асрда бошқа фанлар орасида энг тараққий қилгани механика эди. Француз материалистлари одамда рўй берган ҳамма ҳодисаларни шу механика қонунлари асосида тушунтиришга уриндилар. Физика, химия, биология фанлари ўша вақтларда эндигина бош кўтара бошлади. Ф.Энгельс француз материалистларининг_ механистик қарашлари асоссиз деб кўрсатади.
XVII ва XVIII асрларда психология (фалсафанинг қисми сифатида) Киев-Могилян академиясида (1632–1815 й.) ва Москвадаги Славян-Грек-Латин академиясида (1687–1814 й.), ўқитиш предметига айланди.
йБу академиялариинг профессорлари психологияга оид (асосан студентлар учун қўлланма тариқасида кўпгина асар ёзганлар), уларда руҳ ҳақидаги метафизик мулоҳазалар эмас, балки тажриба қилиб кўриш мумкин бўлган баъзи психик ҳодисалар ҳақидаги кузатишлардан олинган маълумотлар асосий ўринни эгаллаган эди. Масалан, Киевлик олимлар инсон ақлий фаолиятида ташқи тажрибага алоҳида зътибор бердилар. Улар тафаккур фаолияти фақат сезгилар асосидагина рўй бериши мумкин, деб ҳисобладилар. Локкдан 45 йил олдин (1690 и.) Иннекентий Гизель асарида қуйидагича қоида ёзилган экан: «Агар сезгилардаги нарсалар бўлмаганда эди, интеллектда (инсон ақлида) ҳеч нарса бўлмас эди».
Энди шу нарса маълумки, Киев олимлари И. Мюллердан 200 йил илгари сезги органларининг маҳсуслиги ҳақидаги масалани қўйдилар ва уни ҳал қилишга интилдилар, Иннекентий Гизелнинг талқин қилишича, сезги органларининг маҳсуслиги бу органларга ташқи оламдаги (объект) предмет ва ҳодисаларнинг таъсир этиши туфайли пайдо бўлган, Киев философларининг асарларида монокуляр ва бинокуляр кўриш ҳақидаги, хотира тасаввурлари ва хаёл тасаввурларининг фарқлари ҳақидаги, эмоцияларнинг физиологик асослари ҳақидаги, ирода ва унинг эмоция ҳамда тафаккурнинг бирлашишидан ривожланиши ҳақидаги масалалар ҳам талқин қилинган.
Киев академиясининг олимлари Декарт таъсирига берилмадилар, ҳайвонларда ҳам руҳий ҳаётнинг борлигини таъкидладилар. Улар инсон психикасининг ҳайвон психикасидан муҳим фарқига тўхталиб, инсонга нутқ ва ақлли ирода хосдир, деб таъкидладилар.
Москва – Славян – Грек – Латин академиясида ўқув ишлари (хусусан психология бўйича ҳам) Киев – Могилян академияси намунасида ўтказилди.
Психологиянинг дастлабки курслари Иоанникий Лихуд томонидан асосан Аристотель, Иоан Дамаскин ва Фома Аквинат руҳида ёзилган эди. Кейинчалик (таҳминан 1700 йилларда) Феофилакт Лопатинский ва бошқаларнинг асарлари­да Декарт, Вольф, Лейбниц ва дастлабки эмпирик оқим психологларининг таъсири кўзга ташланади, Ф.Лопатинский ўзининг руҳ ҳақидаги мулоҳазаларида овқатланиш ҳақида, қон айланиш ҳақида, темперамент ҳақида ва турли ёшдагиларнинг хусусиятлари ҳақидаги таълимотни баён қилади. Ташқи ва ички ҳисларни текширишга алоҳида эътибор берилади.
Психология курсларида асосий ўринни руҳ, ақл ва ирода ҳақидаги боблар ишғол қилган эди.
XVIII асрнинг охири ва XIX асрнинг бошларига келиб, Москва ҳамда Киев академиясининг олимларида ўрта аср рационалистик психологиясидан фақат инсон психик ҳаётига оид барча ҳодисаларнинг ғайри жисмий субстанцияси ҳисобланган руҳ ҳақидаги таълимот қолди, холос. Бу идеалистик психология эди. Бироқ, XVIII аср рус психологиясида материалистик қарашлар ташкил топа бошлайди. Ўша замон материалистик психологиясининг энг кўзга кўринган вакиллари М. В. Ломоносов ҳамда А. П. Радишчевлардир.
М. В. Ломоносов (1711 –1765 и.) ўзининг асарларида пси­хология масалаларига, хусусан, сезгилар соҳасига катта эъти­бор берди ва бир қанча ҳодисаларни материалистик жиҳатдан тушунтирди. Масалан, сезгиларнинг манбаи сезги органларимизга ташқи предметларнинг физик таъсиротидир, деб кўрсатди. У сезгилар инсон томонидан атрофдаги оламни билишнинг шартидир, чунки улар инсон онгига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган моддий предметларнинг мияга бевосита таъсир қилишининг натижасидир, деб ҳисоблади.
Ломоносов ўз замонасида кенг тарқалган сезгилар соҳасидаги, «бирламчи ва иккиламчи сифатлар» ҳақидаги таълимотга қарши чиқди.
Унинг таълимотига кўра, иккиламчи субъектив сифатлар йўқ. Бизнинг барча сезгиларимиз объективдир.
А.П.Радишчев (1749–1802 й.)асосан инсон табиатини тушунишдаги дуализмга, руҳий ҳаётни моддий ҳаётдан ҳам миядан ажратиб қўйишга, нутқни тафаккурдан ажратиб қўйишга қарши чикди.
У психикани миядан ажратиш мумкин эмас ва унинг манбаи ҳиссий идрок қилинадиган оламдир, деб таъкидладн. «Руҳ тан билан биргаликда ўсмайдими, унинг билан бирга улғайиб мустаҳкамланмайдими, унинг билан бирга сўлиб ўтмаслашмайдими? Сен барча ўз тушунчаларингни ҳисдан олмайсанми?» – деб ёзган эди у. Мия – психиканинг моддий асоси, бусиз инсон ақлли мавжудот бўла олмайди.
Радишчев инсон онгининг тараққиётида нутқнинг катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаган, нутқ «фикрларни бир жойга тўплаш воситасидир; модомики нарсага ном берилмас экан, нарса ҳақидаги фикр сўзлар билан ифодаланмас экан, у бизнинг ақлимизга ётдир ва бусиз бизнинг ақлимиз ишга солинмайди».
XIX асрнинг бошидан бошлаб маорифнинг ўсиш билан психология билимлари системасида эмпирик психология ҳукмрон мавқеини эгаллай бошлади, бунинг ичида эса материалистик олимлар тез ўса бошлади.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish