Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet203/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Экспериментал психология
Маълумки, XIX аср физика, биология, физиология, химия ва бошқа табиат фанларининг гуриллаб ўсиши билан характерланади. Фанда пайдо бўлган экспериментал методнинг кенг қўлланишига фаннинг бундай ўсишига ёрдам берди.
XVIII асрнинг охири XIX асрнинг бошларидаёқ, психологлар ўртасида психик ҳодисаларни ўрганишда экспериментни татбиқ қилиш мумкин эмасмикан деган масала майдонга чиқди.
Бу масала бўйича философ Кант ўз фикрини айтди. Уни фикрича, психологияда экспериментнинг бўлиши мумкин эмас, чунки психик ҳодисаларни ўлчаш мумкин эмас, уларга математикани татбиқ қилиш мумкин эмас.
Психик ҳодисаларни ўлчашнинг мумкинлиги, бинобарин, психологияда экспериментнинг бўлиши мумкинлиги ҳақида немис психологи И. Гербарт (1776–1841 й.) ижобий фикр айтган. У «психологияда математикани татбиқ қилиш мумкин ва зарурлиги ҳақида» шундай деган: «Менинг текширишларим амалда фақат, психологиянинг ўзи билан чекланиб қолмасдан, балки физикага ва умуман табиат фанларига ҳам қисман алоқадордир».
Гербартнинг фикрича, асосий психик элемент тасаввурдир, қолган барча жараёнлар – ҳиссиёт, ирода, тасаввурлар комбинациясидан ва муносабатларидан иборатдир. Руҳий ҳолатлар доимо ўзгариш жараёнида бўладилар. Тасаввурларнинг бу доимий ўзгариш ва алмашиш жараёнида маълум даражада доимийлик қонунияти бор. Бу доимийлик миқдори томонини ўлчаш мумкин. Шунинг учун ҳам, Гербартнинг фикрича психологияга математикани тадбиқ қилиш мумкин.
Гербарт, гарчан психологияда экспериментдан фойдаланишнинг зарурлиги ва фойдалилигини исботлаган бўлса ҳам, лекин унинг ўзи бу методдан фойдаланмади.
Вебер ва Фехнер
Психологияда экспериментни татбиқ қилиш бўйича дастлабки ишларни физиолог Вебер (1796–1878 й.) ва физик Фехнер (1803 – 1887 й.)лар амалга оширдилар. Вебер ва Фехнернинг мақсади ташқи таъсиротлар (физик омиллар) ва уларнинг мувофиқи – сезгиларнинг ўзаро муносабатлари соҳасидаги қонуниятларни топишдан иборат эди. Фехнер экспериментал методлар асосида сезгиларнинг ортиб бориши билан уларни кўзғатувчи таъссуротлар таъсиридаги қиёсий муносабатни аниқлаб, сезги кўзғатгич логарифмасига пропорционалдир деган психо­физик қонунни кашф этади. Вебер ва Фехнерлар ўтказган тажрибалар «Психофизика» деган алоҳида фаннинг пайдо бўлишига олиб келди.
Вебер ва Фехнер ишларининг аҳамияти, асосан, шундан иборатки, улар биринчи бўлиб психологияни, табиат фанлари сингари, экспериментал фанга айлантириш мумкин эканлигини исботладилар. Шу вақтгача фақат кузатиш, асосан, ўз-ўзини кузатишдан фойдаланиб келаётган психология энди аниқ, фанлардаги объектив методдан фойдалана бошлайди.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish