Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet206/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Тарихий психология
Бу фан онгнинг ҳамда инсон шахсининг пайдо бўлиши ва тарихий тараққиёт босқичларига оид масалаларни ўрганади.
Бу масалаларни ўрганишга бўлган қизиқиш, асосан, ижтимоий тарихий фанларнинг тараққиёти муносабати билан пайдо бўлди. Инсон онги тараққиёти тарихида, албатта, энг қизиқарлиси ибтидоий онг хусусиятлари ҳақидаги масаладир, онг функцияларидан эса энг қизиқарлиси инсон тафаккуридир.
XIX аср охири ва XX аср бошларидаги буржуа фанида Тейлорнинг «Ибтидоий маданияти», Фрайзернинг «Олтин шоҳ» асарлари ва, айниқса, Леви-Брюлнинг «Маданиятнинг босқичларидаги жамиятларда тафаккур функциялари», «Ибтидоий тафаккур» номли китоблари машҳур эдилар.
Леви-Брюль ибтидоий одамнинг тафаккури ҳозирги замон одамининг мантиқий тафаккуридан тубдан фарқ қилади: у мантиқан олдин (унда зиддият қонуни инкор қилади) пайдо бўлиб, табиий ва ғайри табиий нарсаларнинг фарқига бормайди, деб даъво қилди.
Леви-Брюлнинг айтишича, ибтидоий одамнинг тасаввурида дастлабки сабаб билан охирги оқибат бевосита боғлангандир; бу ўринда оралиқ боғланишлар инкор қилинади. Леви-Брюлнинг фикрича, бунда даҳлдорлик қонунини (парпиципция)га амал қилинади Унинг бой этнографик материаллари ва баъзи хулосалари анча аҳамиятга эга, лекин унинг ибтидоий тафаккурнинг маданий одам тафаккуридан сифат жиҳатидан фарқ қилиши ҳақидаги қоидаси илмий жиҳатдан танқид қилишга арзимайди.
Инсон онгииинг пайдо бўлиши ва унинг тарихий тараққиёти ҳақидаги масалани илмий жиҳатдан ҳал килинди. Инсон онги меҳнатда пайдо бўлган, «инсонни меҳнат яратган, уни ижтимоий, онгли мавжудотга айлантирган. Онг ва унинг барча формалари ижтимоий ҳаёт ва ишлаб чиқариш усулларига боғлиқ ҳолда меҳнатида ривожланган. Тарихий психологиянинг асосий муаммоси инсон онги тараққиётининг меҳнат формаларининг тарихий тараққиётига, синфий курашга, ижтимоий иқтисодий информацияларга боғлиқ эканлигини исботлашдан иборатдир.
ЁШ ПСИХОЛОГИЯСИ
Бу фан инсоннинг ёшига қараб психикасининг ривожланиб бориш хусусиятлари ва қонуниятларини ўрганади, илк болаликдан тортиб, токи қарилик ёшигача бўлган ҳар бир ёш босқичида психик тузилишининг ўзига хос хусусиятларини, инсон онгининг турли ёшга қараб ривожланишини белгилаб берувчи факторларни аниқлайди.
Ёш психикаси системасида, айниқса, болалар психологияси муҳим ўрин эгаллайди. Бу психиканинг гўдаклик, илк болалик, мактабгача ёш даврларидаги ривожланишини ўргана­ди. Ўсишнинг бу даврлари инсон шахси ва онгининг интенсив шаклланиш давридир. Болалар психологиясининг асосли проблемаси «боланинг ақлий тараққиёти масаласидир».
Болаларнинг ёшлик хусусиятлари таълим ва тарбия билан шуғулланувчи кишиларни энг қадимдан бери қизиқтириб келди. Бу масалаларга Ян Амос Коменский (1592–1670 йи.), Фребель (1782–1852 й.), И.Г.Песталоцци (1746-827) ва бошқалар ҳам катта эътибор берганлар.
Таълим ва тарбия ишлари амалийасида болаларнинг диққат, идрок, хотира, тафаккур ва нутқ хусусиятлари ҳақида бой материаллар тўплаган.
XIX асрнинг иккинчи ярмида ёш (болалар) психологияси психология фанининг мустақил соҳаси сифатида шакллана бошлайди. Бола психикасининг ривожланиши ҳақида биринчи бўлиб немис физиологи В. Прейер (1841-1891 й.) ўзининг «Бола қалби» (1882 и.) деган асарида системали маълумот берди. XX асрнинг бошида болалар психологиясидан катта текшириш ишлари олиб борилади: В.Штерн (1872 -1938 й.) «Илк болаликда хотирлаш, гувоҳлик ва ёлғон»; Эрнест Меймак ( 918-62 1915 и.) «Экспериментал педагогикадан лекциялар» уч том, «Экспериментал педагогикадан очерклар», Бюлер Карл «Боланинг руҳий ривожланиши», Пиаже Жан (1896 й.) «Боланинг нутқи ва тафаккури».
Революциягача бўлган даврда болаларнинг ёшлик хусусиятларини ўрганиш соҳасида К.Д.Ушинский ва П.Ф.Каптерев (1849–1922 й.) лар томонидан жуда кўп ишлар қилинди. Ушинскийнинг «Инсон тарбия предмети сифатида» деган катта асари ёш психологияси ва болалар психологияси соҳасидаги чуқур мазмундор асар сифатида ҳозиргача ўз аҳамиятини йўқотмаган. Психология тараққиётида П. Блонский (1884-1941й.) нинг «Пси­хологик очерклар» ва Л.С.Виготскийнинг (1896–1934 й.) «Танланган психологик асарлари» каби текширишлари катта ўрин эгаллади.
ВКП (б) Марказий Комитетининг 1936 йил 4 июнда чиқарган «Халқ маорифи Комиссарликлари системасидаги педогогик бузғунчиликлар ҳақида» деган тарихий қароридан кейин бизда, айниқса болалар психологияси соҳасидаги илмий текширилиш кучайиб кетди. Бунда болалар психикасининг турли босқичларига қараб ривожланишини белгилаб берувчи факторларга алоҳида эътибор берилди.
Психологларнинг тадқиқотлари инсон онгининг турли ёшда рвожланиши унинг ҳаёт шароитларига боғлиқ. эканлигини кўрсатди. Бу ривожланишнинг ҳал қилувчи омиллари таълим ва тарбия шунингдек ривожланаётган одамнинг шахсии фаолиятидир А.А.Смирнов, А.Н.Леонтьев, Н.Д.Левитов, Н.А.Менчинская, А.А.Люблинская, Д.Б.Эльконин, Л.И.Божович, М.В.Запорожец ва бошқаларнинг ишлари худди мана шу йўналишда бормоқда.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish