Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet208/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Эмпирик психологиядаги идеализм
Ўз-ўзини кузатиш методи эмпирик психологиянинг асосий методи эди. Объектив кузатиш ва эксперимент методлари эса иккинчи даражали ўрин эгалларди: улар фақат психология­даги асосий метод – ўз-ўзини кузатиш натижаларини аниқлашга ёрдам берувчи методлар деб ҳисобланарди. Шунинг учун ҳам «онг ҳодисаси», «ички тажриба» (ннсоннинг субъектив кечирик)ларини ўз объекта деб билган эмпирик психоло­гия кўпинча ўз-ўзини кузатиш методидан фойдаланган, шу сабабли яна «субъектив психология» деб ном олган. Шу жиҳатдан эмпирик психологиянинг унинг субъективизми билан боғланган энг муҳим камчиликларидан бири идеализм ва дуа­лизм эди.
Эмпирик психологиянинг вакиллари бу оқим пайдо бўлгандан бошлабоқ, руҳнинг ўзини илмий ўрганиш предмети сифатида олишни рад қилдилар ва руҳнинг асли моҳияти ҳақида фикр юритишдан, бу масалани ҳал қилишдан бош тортдилар. Лекин, «руҳий ҳодисаларни», «онг ҳодисаларини» ўрганишни асосий вазифа қилиб олган психологлар ўз ишлари жараёнида тақозо қилинган: бу руҳий ҳодисаларнинг ўзи нима, уларнинг физик ҳодисалардан фарқи нимада ва улар ин­сон органнзмидаги физиологик жараёнлар билан қандай муносабатда бўладилар, деган саволлар билан тўқнаш келдилар ва бу саволларга жавоб беришга мажбур бўлиб қолдилар.
Эмпириклар субъектив метод (ўз-ўзини кузатиш)дан олинган натижаларга асосланиб, психик ҳодисаларни тасвирлаб ва анализ қилиб, бу ҳодисаларни физик ҳамда физиологик ҳодисалар билан таққослайдилар. Бу таққослашлар натижасида улар одатда, таҳминан қуйидагича хулосалар чиқарадилар.
Психик ҳодисалар ўз хусусиятларига кўра физик ҳамда физиологик ҳодисалардан фарқ қилади, масалан, психик ҳодисалар фазовий жисмлар эмас (яъни уларнинг учбурчак, ква­драт каби геометрик шакллари бўлмайди);улар оғирлик, ранг сингари бошқа физик хусусиятларга ҳам эга эмас, шунга асосланиб, эмпирик психологиянинг вакиллари психик ҳодисалар физик ва физиологик жараёнлардан тубдан фарқ қилади, деб ҳисобладилар. Психик ҳодисалар моддий эмас, балки руҳийдирлар. Модомики, психик ҳодисалар ўз табиатига кўра моддий эмас экан, у ҳолда уларнинг негизида қандайдир мод­дий бўлмаган алоҳида субстанция бўлса керак, дедилар, яъни алоҳида моддий бўлмаган субстанциядан иборат бўлган руҳнинг мавжудлигига ишонадилар. Масалан, Джемс эмпирик психология вакиллари ҳақида гапирар экан (унинг ўзи ҳам шуларга мансуб эди), улар онгни ўргатаётганларида, руҳнинг ўзини эмас, балки сочилган субстанция руҳдан тарқалган акс-садони гўё унинг зоҳирини узоқдан овлаяптилар деб эътироф этади. Вундт материя табиатшуносликнинг ёрдамчи тушунчаси бўлган материя сингари, руҳ ҳам психологиянинг ёрдамчн тушунчасидир, деб ҳисоблади, Вундт фақат руҳнинг субстанционаллигини долзарблик билан алмаштиради, холос.
Шундай қилиб, эмпирик психология дастлаб руҳни ўрганиш объекти сифатида олишни рад қилган бўлса ҳам, лекин кейинчалик унинг энг йирик вакиллари оқибат-натижада ўз назарий мулоҳазаларига асосан руҳни тан олишгача бордилар. Эмпирик психологиянинг вакиллари онгни унинг моддий асосидан, инсон фаолиятидан ажратиб қўйдилар.
Бу психология вакилларининг психик ҳодисаларни қандай бўлмасин материалистик талқин қилишдан четлашишга интилганликлари, материализмга ҳар қандай яқинлик шубҳасидан ташқарида бўлишга интилганликлари (масалан, Джемс) эм­пирик психологиянинг тамомила идеалистик мақсадларни кўзлаганидан далолат беради. Уларнинг ҳар бири ҳаттоки пси­хологиянинг вазифаси материализм билан курашдан иборат деб билганлар.
Россияда ҳам эмпирик психология идеализм билан суғорилган эди. Рус психологиясидаги бу йўналишнинг вакиллари Н. Я.Грот, А.Н.Введенский, Лопатин, Лосский, Франк ва бошқалар эдилар.
Айниқса ўша вақтда катта экспериментал ишларни амалга оширган энг йирик психология институтининг ташкилотчиси проф. Г.И.Челпанов номи шуҳрат қозонган эди.
Эмпирик психологиядан асосан идеалистик философияни асослаш ва материализм билан кураш учун фойдаланиларди. Олий, ўрта ва педагогик ўқув юртларида психология ўқитиш ишлари ҳам идеалистик руҳда олиб бориларди.
Тўғри, эмпирик ва экспериментал психологиянинг бир қанча намояндалари (масалан, Н.Н.Ланге, А.Ф.Лазурский) психологияни ҳеч қандай фалсафий назариялар билан боғламасдан, психологик тажриба далилларидан ҳеч қандай фал­сафий хулосалар чиқармасдан оёққа турғизишга уриндилар; бошқалари эса (масалан, А.П.Нечаев) эмпирик психология далилларини бевосита педагогик амалиёт билан боғлашга интилдилар. Аслида эса уларнинг ҳаммаси идеализмни тарғиб қилдилар.
Эмпирик психология психик ҳодисаларни тасвирлаш ва анализ қилиш асосида материализмнинг яроқсизлигини исботлашга, шундай қилиб идеалистик философияни фанга ўхшатиб асослашга уриндилар.



Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish