Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а. Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти


АҲОЛИНИ ТОЗА ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ АСОСЛАРИ



Download 0,67 Mb.
bet11/15
Sana14.04.2022
Hajmi0,67 Mb.
#552761
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Конс - 2017

АҲОЛИНИ ТОЗА ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ АСОСЛАРИ
Азамат Жуманов,
Қорақалпоқ давлат
университетининг докторанти
Аҳолининг тоза ичимлик сувига эга бўлишини таъминлашга бағишланган ҳуқуқий нормалар тизимида Конституциявий нормалар муҳим аҳамият касб этиб, улар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тегишли нормаларида мустаҳкамланган. Барча ҳуқуқ соҳалари каби сувга оид қонун хужжатларининг ҳам асоси бўлиб Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш билан боғлиқ умумий ва махсус тамойил, қоида-талаблар белгиланган бўлиб, улар сувга доир давлат ҳоқимияти ва бошқа давлат органларининг ваколатлари; ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг сув ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлашдаги вазифалари; фуқароларнинг мажбуриятлари; мулкдорларнинг экологик бурчлари; сувга доир давлат сиёсатининг асосий тамойилларини белгилаб беради.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50, 54, 55 ва 100-моддаларида сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ махсус экологик ҳуқуқий қоида-талабларнинг мустахкамланиши Асосий қонунимизнинг экологик функциясини намоён этади. Конституциянинг 50-моддасида «фукаролар атроф табиий муҳитга эхтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар» - деб белгиланган бўлиб, у фуқароларнинг сув ресурсларидан фақат оқилона фойдаланиш билан боғлиқ экологик-ҳуқуқий мажбуриятларини конституциявий даражада мустаҳкамлайди. «Жамиятнинг иктисодий негизлари», деб номланган бобнинг 54-моддасида «мулкдор мулкига ўз хохишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт», - деб белгиланган.
Асосий қонунимизнинг 55-моддасида «Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир – деб ифодаланган. Мазкур конституциявий қоиданинг аҳамияти шундаки, унда биринчидан, давлат мустақиллигининг моддий асосини ташқил этувчи табиий бойликлар ҳалкимизнинг бойлиги, мулки эканлиги, иккинчидан, табиий ресурслардан, шунингдек сув ресурсларидан факат оқилона фойдаланишнинг зарурлиги, учинчидан, сув давлат муҳофазасига олинганлиги каби муҳим тамойиллар мустаҳкамланади.
Ушбу конституциявий нормалар асосида фуқароларнинг тоза ичимлик сувидан фойдаланиш ҳуқуқи экология қонунчилигида ривожлантирилган. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, сув табиатнинг ажралмас қисми, табиий ресурсларнинг алоҳида тури, шунингдек ҳуқуқий муҳофаза ва фойдаланиш жараёнининг объекти сифатида энг аввало экология қонунчилиги билан чамбарчас боғлиқдир. Экология қонунчилиги - атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳолини экологик хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий томондан тартибга солувчи кенг қамровли, туркум қонунчилик соҳаси ҳисобланади. Экология қонунчилиги – атроф табиий муҳитнинг ўзаро чамбарчас боғлиқ ер, сув, ер ости, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, атмосфера ҳавоси каби муҳим объектларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солишда табиий қонуниятлар ва экологик тизимнинг яхлитлигига асосланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунида кўрсатилишича, табиатни муҳофаза қилиш объектлари (ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, атмосфера ҳавоси) ифлосланишдан, бузилишдан, зарарланишдан, ориқлаб кетишдан, вайрон бўлишдан, йўқ бўлиб кетишдан, нооқилона фойдаланишдан муҳофаза этилиши лозим. Ушбу қонунда белгиланишича, табиатни муҳофаза қилишдан мақсад: инсон саломатлиги, экологик мувозанатни сақлаш, республикани самарали ва барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш манфаатлари йўлида табиатдан оқилона ва уни ишдан чиқармайдиган қилиб фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, жонли табиатнинг турлари ва генетик фонди бойлигини сақлаб қолиш, экология тизимлари, ландшафтлар ва ноёб табиат объектлари хилма-хиллигини сақлаб қолиш, экология хавфсизлигини таъминлашдан иборат.
Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунининг 5-моддасида кўрсатилишича, сув ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Ушбу қонуннинг 16-моддасида ўрнатилишича, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ер усти, ер ости ва денгиз сувларидан зарур миқдордаги сувнинг табиий айланишини сақлаш, унинг нормативда кўрсатилган даражада тозалигини таъминлаш, сув ўсимликлари ва ҳайвонларини асраш, сув ҳавзаларининг ифлосланишига йўл қўймаслик, уларда экология мувозанатини сақлаш ва сув ҳавзасига ландшафт элементи сифатида зиён етказмаслик шарти билан йўл қўйилади. Маҳаллий ҳокимият идоралари, ўрмон ва сув хўжалиги идоралари дарё ирмоқлари ҳосил бўладиган жойларда, сув ҳавзалари соҳили минтақаларида дарахтзорларни тиклашлари ва дов-дарахтни кўпайтиришлари ҳамда уларнинг сақланишини таъминлашлари шарт.
Демак, сув ҳуқуқий нормалар ўз йўналишига эга бўлиб, шу билан бирга бугунги кунда кенг қамровли экологик қонунчиликнинг ажралмас қисми сифатида намоён бўлади. Шунингдек, сув ҳуқуқий нормалар бевосита ер қонунчилиги, тоғ-кон қонунчилиги, ўрмон қонунчилиги каби қонунчилик соҳалари билан ўзаро боғлиқ бўлиб, бир бутун ҳолда экологик ҳуқуқий муносабатларнинг мазмунини ташкил этади.
Аҳолининг тоза ичимлик сувига эга бўлишини таъминлашга бағишланган ҳуқуқий нормаларда сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солишга алоҳида урғу берилган. Ушбу ҳуқуқ ва мажбуриятлар “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 32, 32, 35 ва 35-моддаларида кўрсатилган. Буларга кўра, сувдан фойдаланувчилар сув объектлари қандай мақсадлар учун фойдаланишга берилган бўлса, фақат шу мақсадларда фойдала­ниш, сувдан фойдаланишни амалга ошириш учун қонун ҳужжат­ларида белгиланган тартибда иншоотлар, қурилмалар ҳамда бошқа объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, берилаётган сувнинг миқдори ва сифатини текшириш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, сувдан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома бўйича олинмай қолган сув учун компенсация талаб қилиш, сув ресурсларини бошқаришга оид қарорлар кабул қилинишида иштирок этиш, манбанинг тахмин қилинган ва ҳақиқий сувлилигидан келиб чиққан ҳолда сув олиш лимитла­рини ўзгартириш бўйича таклифлар киритиш, ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг бузилиши, шу жумладан белгиланган сув олиш лимитлари ва сув бериш режимига мувофиқ сув олиш ҳуқуқининг бузилиши туфайли етказилган зарарнинг ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланишини талаб қилиш каби ҳуқуқларга эгадирлар.
Аҳолининг тоза ичимлик сувига эга бўлишини таъминлашга бағишланган ҳуқуқий нормалар тизимида қонун ости меъёрий хужжатлари муҳим ўрин тутади. Маълумки, сувдан фойдаланиш соҳасидаги ижтимоий муносабатлар доимо ўзгарувчан ва ривожланиб турадиган, табиат қонунларига бўйсунадиган, табиат-жамият тизимидаги ҳодисалар ҳисобланади. Ушбу ходисаларни ўзига хос хусусиятларини инобатга олиш, сув ресурсларининг табиий-экологик хусусиятлари ҳамда маҳаллий-ҳудудий шароит ва хусусиятларни эътиборга олиш, масалаларни ўз вақтида ҳал этиш мақсадида қонун ости меъёрий хужжатлари қабул қилинади.
Демак, қонун ости меъёрий хужжатларнинг асосий мақсади ва вазифаси, биринчидан, конституциявий тамойиллар ва қонунларда белгиланган махсус қоида-талабларни амалда қўлланишини осонлаштириш, иккинчидан, турли маъмурий ҳудудлар сув ҳавзаларининг табиий ҳолати асосида меъёрий қоида-талабларни белгилаш, учинчидан, сувларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш билан боғлиқ махсус қоида-талабларни барча юридик ва жисмоний шахсларга тезкор етказиш орқали уларнинг ҳаётийлигини таъминлашдан иборатдир.
Аҳолининг тоза ичимлик сувига эга бўлишини таъминлашга бағишланган ҳуқуқий нормалар ҳам мураккаб тизимга эга бўлиб, қўлланилиш тартиби, муддати, марказий ва махсус давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат хоқимият органлари томонидан қабул қилиш аҳамиятига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Махкамасининг қарорлари, махсус ваколатли давлат бошқаруви органларининг меъёрий хужжатлари, маҳаллий давлат хоқимият органларининг меъёрий хужжатларидан иборат турларга бўлинади.
Аҳолининг тоза ичимлик сувига эга бўлишини таъминлашга бағишланган ҳуқуқий нормалар тизимида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва Вазирлар Махкамаси корорлари муҳим аҳамиятга эга бўлиб, улар сув ресурсларини муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ қоида-талабларни белгилаб беради ва тегишли доирада умуммажбурий характерга эга бўлади. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 20 августдаги 398-сонли «1999-2005 йиллар даврида йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари хафвсиз ишлашини ва улардан фойдаланишнинг ишончлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари хавфсиз ишлашини таъминлаш ва улардан фойдаланишнинг самарадорлиги, ишончлигини ошириш мақсадида сув иншоотларидан фойдаланишнинг хафвсизлигини таъминлашга хизмат қилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 июлдаги 320-сонли «Сув хўжалигини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан сувдан фойдаланишни бошқаришни маъмурий-ҳудудий тамойилидан воз кечилиб, ирригация тизимларини бошқаришнинг ҳавза тамойилига ўтиш белгиланди. Ушбу қарорга мувофиқ сувларни давлат томонидан бошқаришнинг ҳавза тамойилига асосланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида сув хўжалиги Бош бошқармаси ва унинг ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ташкил этилди.
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш сохасидаги махсус ваколатли давлат бошқаруви органлари ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат кўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ўз ваколатлари доирасида қонун ости меъёрий хужжатларини қабул қилиб, улар сув-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
Аҳолининг тоза ичимлик сувига эга бўлишини таъминлашга бағишланган ҳуқуқий нормалар тизимида маҳаллий давлат хоқимияти органларининг меъёрий хужжатлари ҳар бир вилоят, шаҳар, туман ҳудудида сувларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ қоида-талабларни белгилайди. Айникса, маҳаллий давлат хоқимияти органларининг сув ресурсларини муҳофаза қилиш, сувдан унумли фойдаланишни ташкил этиш, сувдан белгиланган лимитлар бўйича фойдаланишнинг ҳисобини юритиш, сувдан фойдаланганлик учун маҳаллий солиқ-тўловлар билан боғлиқ қарорлари ушбу ҳудуддаги барча юридик ва жисмоний шахслар учун умуммажбурий аҳамият касб этади.
Аҳолининг тоза ичимлик сувига эга бўлишини таъминлашга бағишланган сув ҳуқуқий нормалар ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, бошқа ҳуқуқ соҳалари қонунчилигидан фарқ қилади. Хусусан, сув ҳуқуқий нормалар, биринчидан, табиатнинг устувор қонуниятларини ижтимоий қонун хужжатлари билан мужассамлантиради, иккинчидан, сувларни муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланишда давлат ва ҳуқуқнинг барча восита ва усулларидан фойдаланади. Сув қонунчилиги нормалари кенг камровли ижтимоий муносабатларни тартибга солганлиги учун сувларни муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланиш жараёнини тартибга солишда бошқа ҳуқуқ соҳалари, яъни конституциявий, фуқаролик, хўжалик, маъмурий, жиноят, меҳнат, экология, ер, ўрмон ҳуқуқининг ҳам қоида-талаблари қўлланилади. Шунинг учун ҳам сув қонунчилиги тизимида бошқа ҳуқуқ соҳалари қонун хужжатлари алоҳида аҳамиятга эгадир.
Аҳолининг тоза ичимлик сувидан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлашга бағишланган сув ҳуқуқий нормалар сувни муҳофаза қилиш ва ундан самарали фойдаланиш муносабатларида учрайдиган турли хил маъмурий ножўя хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилиш йўналишида маъмурий қонунчилик билан ўзаро боғлиқ бўлади.
Аҳолининг тоза ичимлик сувидан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлашга бағишланган сув ҳуқуқий нормалар фуқаролик қонунчилиги билан жуда чамбарчас боғлиқ бўлиб, қуйидаги йўналишларда намоён бўлади: сувга нисбатан мулкчилик муносабатларини тартибга солишда; сув муҳим табиий ресурс сифатида хўжалик ва ишлаб чиқариш жараёнида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилашда; сувга етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ моддий жавобгарлик чораларини қўллаш жараёнида ва бошқалар.
Бундан ташқари, аҳолининг тоза ичимлик сувидан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлашга бағишланган сув ҳуқуқий нормалар жиноят қонунчилиги билан ҳам боғлиқ бўлиб, сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш қоида талаблари жисмоний ва мансабдор шахслар томонидан ноқонуний қилмиши юзасидан жиноий жавобгарлик чораларини қўллаш ва сув ҳуқуқий муносабатларини кафолатлашда муҳим аҳамиятга эгадир.



Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish