Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институти


БОЛА ҲУҚУҚИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ АСОСЛАРИ



Download 160,34 Kb.
bet11/22
Sana14.04.2022
Hajmi160,34 Kb.
#550683
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22
Bog'liq
Конс-2016

БОЛА ҲУҚУҚИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ АСОСЛАРИ
Шоира Умарова,
ХТХҚТМОМИ доценти,
юридик фанлари номзоди
Ўзбекистон мустақилликка эришгач биринчи навбатда 1960 йилда қабул қилинган “Таълим соҳасидаги камситишларга қарши кураш тўғрисида”ги ҳамда 1989 йилда қабул қилинган “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенцияларни ратификация қилган. Бу ҳар иккала ҳужжат болаларнинг таълим олиши ҳуқуқи ва эркин ривожланишини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
“Таълим соҳасидаги камситишларга қарши кураш тўғрисида”ги конвенция унга қўшилган давлатларга таълим соҳасида имкониятлар ва муносабат тенглигини амалга ошириш учун миллий шароит ва одатларга муносиб тегишли усуллардан фойдаланадиган умумдавлат сиёсатини ишлаб чиқиш, ривожлантириш ва амалга ошириш мажбуриятини юклайди. Хусусан, унда белгиланишича, бошланғич таълимни мажбурий ва бепул қилиш, ўрта таълимни унинг турли шаклларида умумий мулк қилиш ва унинг ҳаммабоплигини таъминлаш, олий таълимни тўла тўкис тенглик ва ҳар бир кишининг қобилиятига қараб унга кириш имконияти бўладиган қилиш, қонунда кўрсатилган ўқитиш мажбурийлигига риоя қилинишини таъминлаш; тенг поғонадаги ҳамма давлат ўқув юртларида бир хил таълим даражасини ва ўқитиш сифатига нисбатан тенг шароитларни таъминлаш; бошланғич таълим олмаган ёки уни тугалламаган шахсларнинг таълим олишини ва таълимни улардан ҳар бирининг қобилиятига қараб давом эттиришини муносиб усуллар билан рағбатлантириш ва ривожлантириш; камситишсиз ўқитувчилик касбига тайёрлашни таъминлаш каби таълим соҳасидаги ҳар қандай камситишларнинг олдини олиш таъминланиши лозим.
Юқоридаги конвенцияларнинг нормалари аввало Бош қомусимизда ўз ифодасини топган, яъни унинг 41-моддасида “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир”, деб белгилаб қўйилган. Мазкур конституциявий норма қатор қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан мустаҳкамланган. Жумладан, 1997 йилда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасида жинси, тили, ёши, ирқий, миллий мансублиги, эътиқоди, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, хизмат тури, ижтимоий мавқеи, турар жойи, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қанча вақт яшаётганлигидан қатъий назар, ҳар кимга билим олишда тенг ҳуқуқлар кафолатланиши белгилаб қўйилган. Шунингдек, ушбу нормага асосан билим олиш ҳуқуқи давлат ва нодавлат таълим муассасаларини ривожлантириш, ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда таълим олишни ташкил этиш, таълим ва кадрлар тайёрлаш давлат дастурлари асосида бепул ўқитиш, шунингдек таълим муассасаларида шартнома асосида тўлов эвазига касб-ҳунар ўргатиш, барча турдаги таълим муассасаларининг битирувчилари кейинги босқичдаги ўқув юртларига киришда тенг ҳуқуқларга эга бўлиши, оилада ёки ўзи мустақил равишда билим олган фуқароларга аккредитациядан ўтган таълим муассасаларида экстернат тартибида аттестациядан ўтиш ҳуқуқини бериш орқали таъминланади.
Бошқа давлатларнинг фуқаролари Ўзбекистон Республикасида халқаро шартномаларга мувофиқ билим олиш ҳуқуқига эга эканлиги, Республикада истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар билим олишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг ҳуқуқларга эгаликлари юқоридаги талабларнинг қай даражада миллий қонунчилигимизда кенг акс эттирилганлигини ифодалайди.
Мамлакатимизда келажак авлодни муносиб тарбиялаш, унга таълим бериш орқали баркамол авлодни вояга етказиш доимо устувор вазифа этиб белгиланган. Миллий давлатчилигимизнинг ўзига хос жиҳати шундаки, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами доимо давлат ҳимоясига олинади. Бу сиёсат таълим тизимида ҳам тўлиқ устуворликка эгадир. Хусусан, “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасида таълим муассасасида таълим олувчилар қонун ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларга мувофиқ имтиёзлар, стипендия ва ётоқхонада жой билан таъминланади, деб белгиланган. 22-моддасида эса, етим болаларни ва ота-оналарининг ёки бошқа қонуний вакилларининг васийлигисиз қолган болаларни ўқитиш ва уларни боқиш давлатнинг тўла таъминоти асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши, 23-моддага кўра жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган, шунингдек узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болалар ва ўсмирларни ўқитиш, уларни тарбиялаш ҳамда даволаш учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари ташкил этилиши, болалар ва ўсмирларни ушбу таълим муассасаларига юбориш ва улардан чиқариш ота-оналарининг ёки бошқа қонуний вакилларининг розилиги билан психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосасига биноан амалга оширилиши, шунингдек ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг ўқувчилари қисман ёки тўла давлат таъминотида бўлишлари мустаҳкамлаб қўйилган.
Қонуннинг 24-моддасига асосан ижтимоий ёрдамга ва тикланишга муҳтож бўлган шахслар учун ўқув-тарбия муассасалари ташкил қилиниши назарда тутилган бўлиб, унга кўра алоҳида шароитларда тарбияланиш ва ўқишга муҳтож бўлган болалар ва ўспиринлар учун уларнинг билим олиши, касб тайёргарлиги ва ижтимоий тикланишини таъминлайдиган ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари ташкил этилади.
Қонунларимизда нафақат таълим олувчиларнинг, балки таълим-тарбия берувчиларнинг, яъни таълим муассасалари ходимларининг ижтимоий ҳимоя қилиниши ҳам назарда тутилган. “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасига асосан таълим муассасалари ходимларига иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади, ҳақи тўланадиган йиллик узайтирилган таътиллар ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар берилади.
Ўзбекистон Республикаси Бола ҳуқуқлари конвенцияси ва юқорида қайд этилган ҳамкорлик дастурига асосан ўз мажбуриятларини бажара бориб, ундаги талабларни ўз миллий қонунларимизга сингдириш борасида кўплаб чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Улар жумласига 2008 йилда қабул қилинган “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунни асосий хужжатлардан бири сифатида киритиш мумкин. Ушбу қонунда бола ҳуқуқларининг қонуний кафолатлари мустаҳкамланган. Унинг 7-моддасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар бир болага инсон ҳамда фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликлари тегишли бўлади ҳамда давлат томонидан кафолатланади, деб белгиланган. Шунингдек, унга кўра никоҳда ва никоҳсиз туғилган болалар тенг ҳамда ҳар тарафлама ҳимоядан фойдаланади, давлат боланинг барча шакллардаги камситишлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш учун зарур чораларни кўради. Қонуннинг 8-моддасида “яшаш ҳуқуқи ҳар бир боланинг узвий ҳуқуқидир. Бола ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир, давлат соғлом боланинг туғилиши ва ривожланишини таъминлаш учун шароит яратади”, деб белгиланган. 9-моддада эса ҳар бир бола туғилган пайтдан эътиборан фамилия, исм, ота исми олиш, миллати ва фуқаролигига эга бўлиш ҳуқуқига, шунингдек уларни сақлаб қолиш ҳуқуқига эга эканлиги, 10-моддада ҳар бир бола эркинлик, шахсий дахлсизлик, турар жой дахлсизлиги ва хат-хабарларини сир тутиш ҳуқуқига эга эканлиги ва ҳар бир бола ўз шаъни ва қадр-қимматига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига ғайриқонуний аралашувлардан ҳимояланиш ҳуқуқига эгалиги, бола қонунга асосланмаган ҳолда ушлаб турилиши, ҳибсга олиниши, қамоққа олиниши мумкин эмаслиги, давлат боланинг шахси, турар жойи дахлсизлигини, хат-хабарлари сир тутилишини таъминлайди ҳамда болани эксплуатациянинг барча шаклларидан, шу жумладан жисмоний, руҳий ва жинсий зўравонликдан, қийноққа солишлардан ёки шафқатсиз, қўпол ёхуд инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа шаклдаги муомаладан, шаҳвоний шилқимликлардан, жиноий фаолиятга, фоҳишалик билан шуғулланишга жалб этилишдан ҳимоя қилиниши мустаҳкамланган.
Қонуннинг11-моддасида боланинг ҳимояга бўлган ҳуқуқи кафолатлари белгиланган бўлиб, унга кўра ҳар бир болага унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг қонунга хилоф қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш унинг ота-онаси, ота-онасининг ўрнини босувчи шахслар, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса васийлик ва ҳомийлик органи, прокурор, суд томонидан амалга оширилади. Вояга етгунча қонунга мувофиқ тўла муомалага лаёқатли деб эътироф этилган (эмансипация) бола ўз ҳуқуқларини, шу жумладан ҳимояга бўлган ҳуқуқини мустақил амалга оширишга ҳамда мажбуриятларини мустақил бажаришга ҳақлидир. Бола ота-она ва ота-онанинг ўрнини босувчи шахслар томонидан қилинадиган суиистеъмолликлардан ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганда, шу жумладан ота-она (улардан бири) ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахслар болага таъминот, тарбия ва таълим бериш бўйича мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганда ёхуд ота-оналик ҳуқуқларини суиистеъмол қилганда бола ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб васийлик ва ҳомийлик органига мустақил равишда мурожаат қилишга ҳақли.
Боланинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғилганидан, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлигидан хабардор бўлган шахслар бу ҳақда бола ҳақиқатда турган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органига маълум қилишлари шарт. Шундай маълумотлар олинган тақдирда, васийлик ва ҳомийлик органи боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича зарур чоралар кўриши шарт.
Юқорида қайд этилган қонунларни амалга ошириш механизмлари ҳам яратилган бўлиб, улар қатор қонун ости ҳужжатлари, вазирлик ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари орқали амалга оширилиб келинади. Ушбу қонун ҳужжатларининг барчаси республикамизда болалар ўлимининг олдини олишга, оналар ўз болаларини хавфсиз ва соғлом шароитда ўстиришлари, барча болаларнинг соғлом ва баркамол вояга етишлари, сифатли таълим ва тарбия олишлари, етук, малакали билим олиш, саломатликларини асраб авайлаш ва санитария талабларига эга бўлиш имкониятларини ривожлантиришга, жинси ва ирқидан, ижтимоий аҳволидан қатъий назар ҳамма учун, жумладан, имконияти чекланган ёки махсус эҳтиёжларга муҳтож бўлган болалар учун тенг шароитлар яратишга қаратилган.

Download 160,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish