Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институти


ФУҚАРОЛАРНИНГ ҚУЛАЙ АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТГА ЭГА БЎЛИШ ҲУҚУҚИНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ КАФОЛАТЛАРИ



Download 160,34 Kb.
bet7/22
Sana14.04.2022
Hajmi160,34 Kb.
#550683
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22
Bog'liq
Конс-2016

ФУҚАРОЛАРНИНГ ҚУЛАЙ АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТГА ЭГА БЎЛИШ ҲУҚУҚИНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ КАФОЛАТЛАРИ
Ж.Т.Холмўминов,
ТДЮУ профессори,
юридик фанлари доктори
Конституция ҳар бир давлатнинг равнақ топтириш мақсад ва истиқболларини белгилаб берадиган, унинг барқарорлиги ҳамда ижтимоий тараққиёти пойдеворига асос соладиган, инсон ва фуқароларнинг барча ҳуқуқ ва эркинликлари гарови бўлган муҳим, асосий сиёсий-ҳуқуқий ҳужжатдир.
Бу соҳада тарихдан биз, АҚШда 1737 йилда, Бельгияда 1831 йилда, Италияда 1848 йилда, Францияда 1858 йилда, Швейцарияда 1874 йилда қабул қилинган ва ҳозирги кунга қадар дастлабки мазмунини сақлаб келаётган, инсон ва фуқароларнинг барча ҳақ-ҳуқуқларни ўзида ҳар томонлама тўла акс эттирган Конституцияларни биламиз.Демак, Конституция - халқ тақдири, ҳар бир давлатнинг мустақиллиги ва хусусиятларини ўзида ифода этади.
Шу маънода, 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Мустақил Ўзбекистон Республикасининг биринчи конституцияси ёш янги давлатнинг ички ва ташқи сиёсати тамойилларини, унинг мустақиллигини, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, фуқаролар учун яхши ҳаётни таъминлайдиган, барқарор бозор муносабатларига ўтишни ўзида акс эттирадиган асосий қомус сифатида тан олинди.
Мустақил Ўзбекистон Республикасининг бу Конституцияси биринчи Конституция бўлиб, унда 30 га яқин, яъни АҚШ, Франция, Италия, Германия, Дания, Канада, Швеция, Испания, Португалия, Ҳиндистон, Покистон, Эрон, Туркия, Арабистон каби мамлакатларнинг конституциявий тажрибаларидан ижобий фойдаланилди. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси давлатимизнинг ўзига хос тараққиёт йўлини ҳамда илк бор ўз давлат мустақиллигини белгилаб берди.
Таъкидлаш ўринлики, Конституция негизидаги суверен тараққиёт йилларида бизда бутунлай янги илғор қонунчилик шаклланганлигига ҳам эътиборни қаратиш ўринли. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мамлакатни эркинлаштириш ва модернизациялаш ўзанида киритилган тузатишлар конституциявий-ҳуқуқий ислоҳот амалга оширилаётганлиги ва аниқлик касб этаётганлигидан ёрқин далолатдир. Бу тузатишлар демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш, фуқароларнинг ижтимоий- сиёсий фаоллигини ошириш, мамлакатимизни кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари илгарилаб бориши зарурати тақозоси эканлигидан далолат беради. Шунинг учун ҳам ҳар ким Конституциянинг мазмун-моҳиятини чуқур англаб олиши ҳамда шахсий ҳаётида учраб турадиган муаммоларнинг ечимини айнан Конституциядан топа билиши зарур.
Маълумки, демократик ҳуқуқий давлат қуриш йўлидаги энг дастлабки ва муҳим қадам Конституцияни ўрганиш ҳамда уни ҳаётга татбиқ этишдан бошланади. Зеро, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти томонидан 2001 йил 4 январда эълон қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони ҳам юртимизда демократик тамойилларга тўла амал қилиш устувор вазифа этиб белгиланганлигини кўрсатади.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида энг долзарб глобал муаммолардан бири экология ва атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик хавфсизликни таъминлаш ҳисобланади.
Шу маънода бугунги кунда инсон ҳаёти ва фаолияти учун қулай экологик вазиятни вужудга келтириш, экологик хавфсизликни таъминлаш, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни экологик-ҳуқуқий муҳофаза қилиш, экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш, одамларнинг саломатлиги ва иқтисодий турмуш тарзини янада яхшилаш, ҳамда аҳоли ўртасида экологик ҳуқуқий таълим тарбияни замонавий халқаро андозалар талаби асосида ташкил этиш ўта муҳим аҳамият касб этади. Чунки, дунё мамлакатларининг айрим ҳудудларида бебаҳо бўлган ер, сув, ҳаво ифлосланиб, яроқсиз ҳолга келиб қолмоқда ва айрим ўсимлик, ўрмон ҳамда ҳайвонот дунёси турлари қисқариб кетмоқда. Демак, ҳозирги кунда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш ва уни ҳал этиш бутун дунёда муҳим муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.
Бинобарин, экологик муаммоларнинг ечимини излашда, экологик хавфсизликни таъминлашда, уларни ҳал этиш йўлларининг ҳуқуқий мустаҳкамланишида ҳамда ушбу соҳада фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беришда, давлатнинг бу борадаги экологик сиёсатини шакллантириш ва йўналтиришда экологик қонунчиликнинг, айниқса конституциявий нормаларнинг ўрни беқиёсдир. Шу маънода Конституциямизда мамлакатимиздаги барча табиий ресурсларнинг муҳофаза қилиниши ва улардан оқилона фойдаланиш лозимлигини эътироф этилиши ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.
Зеро, бу ҳолат давлатнинг экологик сиёсатини тўғри олиб борилишини, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишни, табиий ресурсларига нисбатан мулкчиликни, атроф табиий муҳитга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлишни ҳамда бу соҳада давлат бошқаруви масалаларини, унга асосан экологик қонунларни қабул қилинишини ўзида намоён этади.
Шундан келиб чиққан ҳолда асосий қонунимиз бўлган Конституцияда табиатни муҳофаза қилиш ва экология муаммосини ҳал қилиш ҳамда экологик хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ бир қатор талаблар ўз ифодасини топган. Таъкидлаш жоизки, истиқлол йилларида мамлакатимиз парламенти 7 тадан ортиқ конституциявий қонун, 16 кодекс, 1000 га яқин қонунларни, 200 дан ортиқ кўп томонлама халқаро шартномани ратификация қилди ва шу тариқа Асосий қонунимизни амалга оширишнинг яхлит ҳуқуқий механизми ташкил этилди. Бундан келиб чиқадики, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси талаблари асосида қабул қилинган 40 га яқин экологик қонунлар ва 1000 га яқин қонуности ҳужжатларини, барча юридик ва жисмоний шахслар бажаришда қатъий амал қилишлари лозим бўлади.
Бугунги кунда мамлакатимизда экологик, географик ва иқтисодий хусусиятлар инобатга олиниб, табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида, жумладан, Ер кодекси, Ҳаво кодекси, “Табиатни муҳофаза қилиш”, “Сув ва сувдан фойдаланиш”, “Ер ости бойликлари”, “Ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш”, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш”, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш”, “Ўрмон тўғрисида”ги, “Экологик экспертиза”, “Чиқиндилар тўғрисида”ги, “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулотда вазиятлардан муҳофаза қилиш”, “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги”, “Радиация хавфсизлиги”, “Ер кадастри”, “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар”, “Ёнғин хавфсизлиги”, “Маданий мерос обектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш”, “Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш”, “Экологик назорат”, ”Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги1 қабул қилинган бир қатор экологик қонунлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 майдаги 142-сон қарори асосидаги 2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар Дастури2 ва бошқа ҳуқуқий манбалар шулар жумласидан бўлиб, экологик барқарорликни таъминлаш борасида катта аҳамиятга эга бўлган тарихий ҳуқуқий ҳужжатлар бўлди.
Айниқса, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси талаблари асосида 2008 йил 2 августда мамлакатимиз эколог олимлари, шу йўналишда иш олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фаол жамоатчиликнинг ташаббуси асосида Ўзбекистон экологик ҳаракатининг тузилганлиги бугунги даврнинг долзарб талаби ҳисобланиб халқаро андозаларга мос бўлди. Зеро, Экоҳаракат ўз фаолиятида қонунийликни таъминлаш, ўзини ўзи бошқариш ва ошкоралик принципларига асосланган ҳолда иш олиб бормоқда. Экоҳаракат ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонунлар ҳамда қонуности ҳужжатлари, ўзининг Устави ва Дастурига мувофиқ равишда амалга оширади.
“Бугунги кунда мамлакатимизда жамият ҳаётининг турли соҳаларида 5100 дан зиёд нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда. Фуқаролар йиғинлари ва ўзини ўзи бошқариш органлари - маҳаллалар сони 10 мингдан ортиқни ташкил этади”. Ислоҳотлар жараёнида фуқаролик институтларининг жамият ҳаётидаги роли ва аҳамиятини кучайтиришга қаратилган 200 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинган1.
Ушбу қонунлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41, 49, 50, 54, 55-моддалари талабларини тўла бажарилиши ва таъминланишига ёрдам беради. Демак, юқоридагиларга мувофиқ инсоннинг яшаш учун қулай атроф табиий муҳитга эга бўлиш ҳуқуқи, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлашнинг қуйидаги йўналишлари Конституциямизда ўз ифодасини топганлигини кўришимиз мумкин:
1.Асосий қонунимизнинг 41-моддасида “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир”, - деб кўрсатилиши ҳозирги кунда барча фуқароларнинг экологик-ҳуқуқий тарбиялаш жараёнини мустаҳкамлашни назарда тутиб, экологик-ҳуқуқий таълим ва тарбия давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолаётганлигини кўрсатмоқда.
Шу маънода, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 29 майдаги 235-сонли “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”2ги қарори, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”3ги қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”1 бу соҳани ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшди.
Айниқса, мамлакатимизда экологик-ҳуқуқий таълим-тарбияни такомиллаштириш ва халқаро андозалар асосида ўрганиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 2013 йил 28 июндаги “Юридик кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”2ги ПҚ-1990 сонли қарори ҳуқуқшунос кадрларни халқаро талабаларга мос тайёрлаш вазифасини қўйди ва унга асосан, Тошкент давлат юридик университети бакалавр ва магистрларига “Трансчегаравий сувлар ва атроф муҳит халқаро ҳуқуқи” махсус фани, ”Табиий ресруслар ҳуқуқи”, ”Экология ҳуқуқи”, ”Энергетика ҳуқуқи”, “Аграр ҳуқуқ” каби янги фанларни ўқитилиши ҳам катта аҳамиятга эга бўлди.
2.Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддасида фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, манавий ва маданий меросини авайлаб асрашга мажбурдирлар. Маданий ёдгорликлар давлат муҳофазасидадир,3- деб кўрсатилиши эътиборли аҳамиятга эгадир. Фахрли томони шундаки, Ўзбекистон археологик ёдгорликлари сони жиҳатидан дунёда 15 мамлакат ичида олдинги ўринлардан бирини эгаллайди, ҳудудимизда тахминан 8,6 минга яқин археологик ёдгорликлар мавжуд.
Ана шу маънода, Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги ҳамда Сенат томонидан 2009 йил 29 августда маъқулланиб илк маротаба қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунлари алоҳида аҳамиятга эгадир.
3.Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50-моддасида Фуқаролар атроф-табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар, - деб кўрсатилган. Бу фуқаролардан ер, сув, ўрмон, ер ости бойликлари, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсини ва бошқа табиий заҳиралардан оқилона фойдаланишни, уларни тиклаш ва муҳофаза қилиш ҳамда ушбу мажбуриятни ўз вақтида бажаришни талаб этади.
4.Асосий Қомусимизнинг 54-моддасида Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт, - деб кўрсатилиши ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Шундай экан ушбу талабни бажаришда ҳар қандай мулк эгаси, мулкдор тегишли мулкдан фойдаланишда амалдаги экологик қонун талабларини ва мажбуриятларини бажаришлари ҳамда уларга тўлиқ риоя этишлари лозим бўлиб, экологик муҳитга, атроф табиий муҳитга зиён ёки зарар етказмасликлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–4848-сон Фармони1га кўра, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик берилиши муносабати билан энди тадбиркорлик субъектлари томонидан экология ва табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик талабларига ҳам қатъий риоя қилиниши лозим. Зеро, мулкдор мулкидан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш чоғида фуқароларнинг, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини, айниқса уларни қонун билан қўриқланадиган манфаатларини (айниқса экологик манфаатларини) бузмаслиги, ҳурмат қилиши ҳамда уни таъминланишига эътибор беришлари ўта зарур ҳисобланади.
5.Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий заҳиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир,1 - деб кўрсатилганлиги ҳам алоҳида аҳамиятга эгадир. Бундан кўриниб турибдики, табиатни муҳофаза қилиш, экологик талабларга ҳар доим риоя этиш ва экологик таҳдидларни олдини олиш мустақил давлатимизнинг социал-иқтисодий ҳуқуқий масаласи бўлибгина қолмай, балки экологик сиёсатнинг асосига айланиши лозим. Чунки, ушбу глобал муаммонинг ортида бутун мустақил давлатимиз, миллатимизнинг тақдири ётибди.
Бу эса ўз навбатида барча табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш билан биргаликда мамлакатимизда экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик, айниқса Орол бўйидаги экологик шароитни соғломлаштириш борасида самарали чора-тадбирларни, умуман олганда экологик хавфсизликни таъминлаш ва амалга оширишни талаб этади. Ушбу масалаларни замон талаби асосида бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 255-сонли “2015-2018-йилларда Оролбўйи минтақасини тиклаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, Орол ҳалокатининг оқибатларини енгиллаштириш борасидаги чора-тадбирлар комплекс дастури тўғрисида”ги қарори2нинг қабул қилинганлиги ҳам оламшумил аҳамиятга эгадир.
6.Конституциянинг 80-моддаси 12-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мутлақ ваколатига Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг қўмита фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш ҳам киради. Ана шу ваколатдан келиб чиқиб, Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасида табиатни муҳофаза қилиш ҳамда экологик фаолиятни олиб борадиган бир қатор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан бу борадаги Ўзбекистон Республикаси экологик қонунларининг ижроси юзасидан амалга ошираётган фаолиятини муҳокама қилиш ўта муҳимдир. Хусусан, Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасида ер, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, ер ости ва ўрмон бойликлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳамда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш билан боғлиқ эътиборли ишларни олиб борилиши ҳаётимизда катта аҳамият касб этади.
Айниқса, Олий Мажлис томонидан Табиатни муҳофаза қилиш соҳасида “2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит давлат мониторинги Дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 31 октябрдаги 292-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 майдаги 142-сонли қарори асосида қабул қилинган “2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар Дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори талабларини мамлакатимизда ижро этилиши борасида олиб борилаётган тадбирлар ва ишлар алоҳида таҳсинга сазовордир.
7.Асосий Қонунимизнинг 99-100-моддаларида “вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда ҳокимликлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этадилар”, - деб кўрсатилган. Шу маънода, Конституциянинг 100-моддаси талабига кўра маҳаллий ҳокимият органлари ихтиёрига атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ваколати ҳам киради. Бу талабларни ўз шароитида маҳаллий ўз ўзини бошқариш органлари, маҳалла қўмиталари, уй-жой ширкатлари томонидан маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлигида амалга оширилиши муҳим аҳамият касб этади.
Умуман олганда, мустақиллик йилларида мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва унга асосан қабул қилинган экологик қонунларнинг асосий хусусиятлари: биринчидан, мазкур қонунлар хар бир табиат объектидан оқилона фойдаланиш ва уларни экологик муҳофаза қилишни таъминлашга қаратилганлиги; иккинчидан, уларда мамлакатимизнинг иқтисодий, географик ва экологик хусусиятлари тўла инобатга олинганлиги; учинчидан, БМТ томонидан қабул қилинган халқаро Конвенциялар ҳамда бошқа халқаро ҳужжатлар талабларга тўла мослиги; тўртинчидан, инсоннинг яшаш учун қулай атроф табиий муҳитга эга бўлиш ҳуқуқи ва халқаро трансчегаравий экологик муаммоларни одилона ҳал қилинишини акс эттирганлиги; бешинчидан, қабул қилинган экологик қонунларнинг аҳамияти шундаки, улар фуқароларнинг экологик-ҳуқуқий онги, тафаккури ва экологик ҳуқуқий маданиятини замон талаби асосида шакллантиришга хизмат қилиши билан ажралиб туради.
Демак, мустақиллик йилларида қабул қилинган экологик қонунларда инсон ва фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини кафолатлаш, уларнинг қулай атроф табиий муҳитга бўлган ҳуқуқини Конституциявий даражада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Хуллас, экология ва атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ муаммоларни конституцион талабларини бажариш мақсадида асосий қомусимиздаги атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ талабларни халқимиз, ёшларимиз орасида кенг тарғиб қилиш, конституцион талабларга кўра қабул қилинган экологик ва аграр қонунлар моҳиятини кенг тарғиб қилиш ҳамда ўз ҳаётимизга кенгроқ қўллаш экологик хавфсизликни таъминлашга ёрдам беради.



Download 160,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish