Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институти


КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ МИЛЛИЙ ТИЗИМИНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ АСОСЛАРИ



Download 160,34 Kb.
bet2/22
Sana14.04.2022
Hajmi160,34 Kb.
#550683
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Конс-2016

КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ МИЛЛИЙ ТИЗИМИНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ АСОСЛАРИ
Муҳаммади Усмонов,
Рашид Матқурбанов,
А.Авлоний номидаги
ХТХҚТМОМИ профессорлари,
юридик фанлари докторлари
Бугунги глобаллашув шароитида мамлакатимизда билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган асосий масалага айланди. Чунки, XXI асрда қайси давлат қудратли, қайси халқ кучли бўлади, деган саволга, ҳеч иккиланмасдан фарзандлари интеллектуал жиҳатдан баркамол, билимли, соғлом, мустақил фикрлайдиган, иродали, ватанпарвар бўлган давлат қудратли ва кучли бўлади деб жавоб бериш мумкин.
Айтиш мумкинки, янги минг йилликда давлатларнинг тақдирини табиий ва моддий бойлик эмас, балки интеллектуал бойлик ҳал қилиб, у бугунги кунда давлатларнинг тараққиётига туртки берадиган қудратли куч ҳисобланади. Шу маънода, мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этишда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида ташкил этилган таълим тизими муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабдан, мустақиллигимиз шарофати туфайли дунёда “ўзбек модели” деб тан олинган миллий тараққиёт стратегиясининг ажралмас қисмига айланган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилиниб, у амалга оширилаётган барча соҳалардаги ислоҳотларимизнинг асосий таянчи ҳисобланмоқда.
Мустақиллик йилларида мустақилликни мустаҳкамлаш, давлат қурилиши ва бошқаруви, суд-ҳуқуқ, иқтисодиёт ва маънавият соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар, ёқилғи-энергетика, ғалла мустақиллигининг таъминланиши, Ўзбекистоннинг аграр давлатдан саноат давлатига айланиши, шаҳар-қишлоқларимизнинг бутунлай янгича замонавий қиёфа касб этиши каби эришган барча ютуқларимизга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида ишлаб чиқилган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури муҳим асослардан бири сифатида алоҳида аҳамият касб этади.
Мустақил давлатимизнинг биринчи Конституциясида ёшларимизни баркамол қилиб вояга етказиш, билим олиш, таълим-тарбия масаласига алоҳида эътибор берилиб, унга конституциявий мақом берилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасида ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эгалиги, бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланиши, мактаб ишлари давлат назоратида эканлиги ўрнатилди.
Мамлакатимизда 12 йиллик таълимнинг барча учун мажбурий ва бепул эканлигини Конституциямиз ва Таълим тўғрисидаги қонунда белгилаб қўйилганлиги диққатга сазовордир. Айтиш лозимки, бугунги кунда дунё бўйича саводхонлик даражаси 30% ни ташкил қилмоқда, таълимга эътибор бераётган дунёнинг ривожланган 30 та давлатида бу кўрсатгич 90 %ни ташкил этади. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига биноан мамлакатимизда таълим олишнинг бепуллиги ҳамда мажбурийлиги тамойили самараси туфайли республикамизда саводхонлик кўрсатгичи дунёда муқобили йўқ 100% кўрсатгични ташкил этмоқда.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури даврий жиҳатдан олиб қараганда амалга ошириладиган вазифаларнинг турларидан келиб чиққан ҳолда уч босқични ўз ичига қамраб олади. Биринчи босқич 1997-2001 йилларни қамраб олиб, бу босқичнинг асосий вазифаси мавжуд кадрлар тайёрлаш тизимининг ижобий салоҳиятини сақлаб қолиш асосида ушбу тизимни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш учун ҳуқуқий, кадрлар жиҳатидан, илмий-услубий, молиявий-моддий шарт-шароитлар яратишдан иборат эди.
Ушбу босқичда «Таълим тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ таълим тизими мазмуни таркибий қайта қурилди ва тубдан янгиланди, педагог ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш замон талабларига жавоб берадиган даражада ташкил этилди, таълим олувчиларнинг юксак тайёргарлилик даражаси, малакаси, маданий ва маънавий ахлоқий савиясининг сифатига нисбатан қўйиладиган зарур талабларни белгилаб берувчи давлат таълим стандартлари яратилди ва жорий этилди, ўқув-услубий мажмуаларнинг ҳамда таълим жараёни дидактик ва ахборот таъминотининг янги авлодини ишлаб чиқилди ва жорий этилди, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими учун зарур моддий-техника, ўқув-услубий ва кадрлар базаси тайёрланди, таълим муассасалари фаолиятига баҳо беришнинг рейтинг тизими, кадрлар тайёрлаш сифати ва уларга бўлган эҳтиёжнинг мониторингини олиб бориш тизими жорий этилди.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг иккинчи босқичи 2001-2005 йилларни ўз ичига олиб, бу босқичнинг асосий вазифаси Миллий дастурни тўлиқ рўёбга чиқариш, меҳнат бозорининг ривожланиши ва реал ижтимои-иқтисодий шароитларни ҳисобга олган холда унга аниқликлар киритиш, мажбурий умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига ўтиш, таълим муассасаларини махсус тайёрланган малакали педагог кадрлар билан тўлдириш, Таълим муассасаларининг моддий-техника ва ахборот базасини мустаҳкамлашни давом эттириш, ўқув-тарбия жараёни юқори сифатли ўқув адабиётлари ва илғор педагогик технологиялар билан таъминлаш, узлуксиз таълим тизимини ахборотлаштиришни амалга ошириш, таълим хизмати кўрсатиш бозорини шакллантириш механизмларини тўлиқ ишга солишдан иборат эди. Бу босқичда белгиланган вазифалар тўла амалга оширилди.
Хусусан, 2004 йилда Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури қабул қилинди ва изчил жорий этилди. Шулар қаторида мамлакатимизда болалар спортини ривожлантириш, мусиқа ва санъат мактабларининг, олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган дастурлар қабул қилинганини таъкидлаш жоиз. Янги бунёд этилган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларига кўрк бағишлаб турибди, улар маърифат қўрғонларига, тараққиёт ўчоқларига айланди. Ҳозирда олис туманларимиздаги коллеж ва лицейлар пойтахтимиздаги ўқув муассасаларидан асло қолишмайди. Униси ҳам майли, улар ўз меъморий қиёфаси ва техник таъминотига кўра энг яхши олий ўқув юртларидан ҳам қолишмайди.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг учинчи босқичи 2005 ва ундан кейинги йилларни ўз ичига олиб, бу босқичнинг асосий вазифаси тўпланган тажрибани тахлил этиш ва умумлаштириш асосида, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларига мувофиқ кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш, таълим муассасаларининг ресурс, кадрлар ва ахборот базалари янада мустаҳкамлаш, ўқув-тарбия жараёни янги ўқув-услубий мажмуалар, илғор педагогик технологиялар билан тўлиқ таъминлаш, миллий (элита) олий таълим муассасаларини қарор топтириш ва ривожлантириш амалга ошириш, касб-ҳунар таълими муассасаларининг мустақил фаолият юритиши ва ўзини ўзи бошқариши шаклларини мустаҳкамлаш, таълим жараёнини ахборотлаштириш, узлуксиз таълим тизимини жаҳон ахборот тармоғига уланадиган компьютер ахборот тармоғи билан тўлиқ қамраб олишдан иборат бўлиб, уларнинг барчаси юқори савияда амалиётга жорий қилинди.
Хусусан, бу босқичда мамлакатимизда мактаб таълимини ривожлантириш мақсадида 2004-2009 йилларга мўлжалланган умуммиллий Давлат дастури ишлаб чиқилди (2004) ва ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилди. Бунинг натижаси ўлароқ бугун мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 9,5 мингта умумий ўрта таълим мактабларининг деярли барчаси янгитдан қурилди ва капитал таъмирланди, замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозланди. Дастур доирасида қайта тиклаш ишлари амалга оширилган мактабларнинг 16 % шаҳарларда, 81 % қишлоқларда, 288 таси эса бориш қийин бўлган ҳудудларда жойлашган. Шу тариқа шаҳар ва қишлоқ мактабларининг моддий-техника базаси орасидаги тавофут барҳам топди. Минглаб мактаблар тоза ичимлик суви билан таъминланди, газлаштирилди, уларга телефон ўрнатилди. Натижада, олис туманларимиздаги мактаблар ҳам пойтахтимиз ўқув муассасаларидан асло қолишмайдиган шакл ва мазмун касб этди. Ўқув жараёнини сифат ва методик жиҳатдан бутунлай янгилаш бўйича улкан чора-тадбирлар амалга оширилди. Айниқса, мактаблардаги чет тили фани ўқув хоналарининг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, техник воситалар билан жиҳозланаётгани фарзандларимизнинг билим ва кўникмаларини янада чуқурлаштиришга пухта замин яратмоқда.
Мактаб ўқувчилари учун 34 миллион 500 минг нусхадаги дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар юртимиздаги таълим олиб бориладиган 7 тилда нашр қилинганини алоҳида қайд этиш лозим. Мактаб ўқувчиларининг дарсликлар билан таъминланиш даражаси ўтган йиллар давомида 55,4 фоиздан 99,4 фоизга ортди. Кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари давлат томонидан бепул дарсликлар билан таъминлана бошлади. Ҳозирги вақтда жами мактабларнинг 96 % “ZiyoNet” электрон-ахборот тармоғига улангани ҳам бу борадаги энг муҳим ютуқларимиздан саналади.
Ҳаммамизга маълумки, мамлакатимизда илк бор мактаб остонасига қадам қўядиган ўғил-қизларимизни дарслик ва бошқа ўқув қуроллари билан бепул таъминлаш яхши анъанага айланган. 2014 йилда ҳам қарийб 587 минг 1-синф ўқувчиси салкам 28 миллиард сўм қийматидаги дарслик ва ўқув анжомлари билан таъминланди.
Умуман олганда, мамлакатимизда умумий ва ўрта махсус таълим давлат томонидан кафолатланмоқда. 7-15 ёшдаги болаларнинг бошланғич ва ўрта таълимга қамраб олиниши, шунингдек, аҳолининг саводхонлик даражаси бугунги кунда 100 фоизни ташкил этмоқда. Бу БМТнинг бошланғич ва ўрта мактабларда таълим сифатини ошириш соҳасидаги минг йиллик ривожланиш мақсадларининг Ўзбекистон томонидан етакчи давлатлар қаторида бажарилаётганини тўла тасдиқлайди.
Айни вақтда умумтаълим мактаблари битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига тўлиқ қамраб олиш таъминланди. 2012-2013 ўқув йилида мамлакатимизда 12 йиллик мажбурий бепул таълимга ўтиш тўлиқ таъминланди. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг амалга оширилиши натижасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими шаклидаги ноёб тизим шаклланди. 1500 дан ортиқ ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси қурилди ва зарур жиҳозлар билан таъминланди. Таълимни ривожлантиришга йўналтирилган хорижий техник ёрдам ҳажми 500 миллион доллардан ошиб кетди.1616 номдаги 7 млн. нусхада нашр этилган дарслик ва ўқув қўлланмалар, 131 номдаги электрон дарсликлар ахборот-ресурс марказларига етказилди. Хуллас, “9+3” тизими ёшларга бепул илм берадиган, истеъдодини юзага чиқарадиган, касб-ҳунар бобида камолга етказадиган, бир сўз билан айтганда, ёшларимизнинг бутун ички қувватини рўёбга чиқарадиган тизимга айланди.
Бугунги кунда юртимизда таълим жараёнини ислоҳ этиш ва меҳнат бозорида талаб қилинадиган юқори малакали кадрлар тайёрлашда олий ўқув юртлари муҳим ўрин эгалламоқда. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ, олий таълим тизими бакалавриат ва магистратура босқичидан иборат икки поғонали халқаро стандартга ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги “Олий таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори олий таълим муассасаларини модернизация қилиш, уларни замонавий ўқув ва илмий лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш, таълим жараёнини сифати жиҳатидан янги босқичга кўтариш, илғор педагогик технологиялар, ўқитиш шаклларини жорий қилиш, педагоглар меҳнатини рағбатлантиришни кучайтириш имконини берди.
Мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда, 2011-2016 йилларга мўлжалланган дастур талабларини амалга оширишга 277 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилгани ушбу йўналишдаги ишлар нечоғлиқ кенг кўлам касб этганидан далолатдир. 2014 йилда Дастур доирасида 19 та олий таълим муассасасида қурилиш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича қиймати 230 миллиард сўмлик ишлар бажарилди. Андижон давлат университети, Бухоро муҳандислик-технология институти, Ўзбекистон Миллий университетида янги ўқув бинолари барпо этилди. Тошкент тиббиёт академиясининг стоматология факультети ва ҳудудлардаги тиббиёт олий ўқув юртлари негизида Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Нукус шаҳарларида филиалларига эга бўлган Тошкент давлат стоматология институти ташкил этилди. Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган жаҳоннинг етакчи олий ўқув юртлари филлиаллари қаторига Тошкент шаҳридаги Инха университети қўшилди. Ўзбекистонда Вестминстер университети, Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Турин политехника университети, Россия нефть ва газ университети, Москва давлат университети, Россия иқтисодиёт университети каби юксак халқаро обрў-эътиборга эга етакчи олий ўқув юртлари филиаллари фаолият кўрсатмоқда.
“Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференцияда (16.05.2014) буюк аждодларимиз билан фахрланиш ва ғурурланишнинг ўзи етарли эмаслиги, бу бебаҳо илмий мероснинг вориси сифатида биз нафақат бу меросдан баҳраманд бўлишимиз, балки уни янада бойитишимиз кераклиги таъкидланди.
Бунинг учун, бизнингча, бугунги кун талаблари даражасида кадрлар тайёрлашнинг махсус миллий дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш керак. Бу дастурда асосий эътибор умумтаълим мактабларида дарс бериш сифатини ошириш (ўқитувчиларни қўшимча моддий рағбатлантириш, махсус синфхоналарни барпо этиш, олий ўқув юртларининг мактабларни оталиққа олишини йўлга қўйиш), энг истеъдодли болалар учун махсус мактаблар очиш, корхоналар билан таълим муассасалари ўртасида сифат жиҳатидан янги муносабатларни жорий этиш, ишлаб чиқаришнинг юқори малакали кадрларини таълим жараёнига ва педагогик фаолиятга жалб этиш; ишлаб чиқариш амалиётини ўтиш учун таълим олувчиларни иш жойлари билан таъминлаш; касб-ҳунар коллежларида кадрлар тайёрлаш сифатини кескин ошириш, олий ўқув юртларида кадрлар тайёрлашнинг модул тизимидан фойдаланган ҳолда талабаларни ўқитиш, олий ўқув юртларида мутахассислар тайёрлашнинг буюртма бериш усулини жорий этиш, янги авлод дарсликларини яратишга жиддий эътибор қаратиш, юқори малакали миллий мутахассисларни тайёрлаш учун хориждаги энг яхши марказларга ёшларни юбориш тизимини ўз ичига олган тадбирларга қаратилиши керак.



Download 160,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish