Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институти


ЎРМОНЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ АСОСЛАРИ



Download 160,34 Kb.
bet19/22
Sana14.04.2022
Hajmi160,34 Kb.
#550683
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Конс-2016

ЎРМОНЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ АСОСЛАРИ
Р.Шодиев,
ТДЮУ магистранти
Ўрмонлар инсоният ҳаёти ривожланишида ўта муҳим манба бўлиб, айниқса ҳозирги технологик тараққиёт шароитида уларнинг аҳамияти янада ортиб бормоқда. Ўрмонларни сақлаш ва муҳофаза қилиш инсоният тақдирини белгиловчи омил бўлиб, уларни асраб-авайлаш орқали биз келажагимизни таъминлаймиз. Ўрмон бойликлари Ўзбекистон халқининг умуммиллий бойлиги бўлиб, у мамлакатимиз аҳолисининг фаравон турмуш тарзини, ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг негизини ташкил этади.
Асосий Қомусимизнинг 55-моддасида: “Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий заҳиралар умуммиллий бойликдир,улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир”, - деб кўрсатилгани ҳам алоҳида аҳамиятга эгадир1Бу эса экологик қонунчиликни жумладан, ўрмон соҳасидаги қонунлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар истиқболини ҳам белгилаб беради.
Ўрмондан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асоси сифатида 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ўрмон тўғрисида”2ги қонуни катта аҳамиятга эгадир. Мазкур қонуннинг 2-моддасига кўра, ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вазифалари ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, улардан оқилона фойдаланиш, такрорий кўпайтиришни таъминлаш ҳамда ўрмонлар маҳсулдорлигини ошириш мақсадида ўрмонга оид муносабатларни тартибга солишдан, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилишдан иборат.
Бугунги кунда экологик муаммолардан бири ўрмон бойликларининг қисқариши бўлиб, бу ўз навбатида унинг таркибий қисми сифатида ўрмон бойликларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни ҳар томонлама экологик муҳофаза қилинишини таъминлашни тақозо этади.
Таъкидлаш жоизки, ўрмон бойликлари инсоният учун муҳим экологик, ижтимоий ва иқтисодий вазифаларни бажариши билан тавсифланади. Хусусан, ўрмон бойликлари инсонларни ҳаётий зарурият бўлган кислород билан таъминловчи асосий манба ҳисобланади, иқтисодиёт ва халқ хўжалигининг турли соҳаларида кенг қўлланилади, бир сўз билан айтганда, жамиятнинг зарур ижтимоий, иқтисодий, маданий-маърифий эҳтиёжларини қондиради, таъбир жоиз бўлса, сайёрамизда инсон ҳаёт кечириши учун зарур табиий бойлик ҳисобланади.
Сўнгги йилларга келиб, ўрмон майдонларининг камайиши ва ўсимлик дунёси ранг баранглигининг қисқариши сайёрамизда тупроқ эрозиясига, сув ҳавзалари деградациясига, атмосфера ҳавосида карбонат кислотаси миқдорининг ортишига, саноат ва ёқилғи мақсадларида фойдаланиладиган ёғоч захирасининг камайишига ва пировардида инсоният ҳаётий фаолиятининг қисқаришига олиб келмоқда. Буларнинг барчаси ўрмон бойликларининг ўзига хос экологик хусусиятларга эга бўлган таркибий қисми сифатида алоҳида ҳуқуқий муҳофаза қилишни тақозо этади.
Бугунги кунда ўрмон бойликлари алоҳида экологик ҳуқуқий муҳофазага муҳтож бўлиб, мазкур ўрмон бойликлари давлатнинг қатъий назорати ва муҳофазаси остига олинган. Шу боис ўрмон бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишнинг махсус ҳуқуқий тартиботи белгиланган бўлиб, бу уларнинг ҳуқуқий мақоми ўзига хос жиҳатларга эгалигидан далолат беради.
Юридик адабиётларда тўғри таъкидланганлигидек, ўрмон инсон яшаш шароитини яхшилаш билан биргаликда ер, сув, ўсимликлар дунёси, атмосфера ҳавосини ва бошқа табиат бойликларини ҳамда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишда, кўпайтиришда алоҳида ўрин эгаллайди.1 Шу маънода, “яшил дунё” инсон ҳаёти учун нақадар аҳамиятга эга эканини чуқурроқ ўрганиш мақсадида айрим мисолларга мурожат қилайлик.
Ёзда бир ўрмон бир кеча-кундуз давомида 220-275 кг карбонат ангидрид газини ютиб, 180-215 кг кислородни ажратади. Бу миқдор 430-500 кишини ўн соат давомида кислород билан таъминлашга етади. Тўртта дарахт бир кишининг бир кеча-кундузда кислородга бўлган эҳтиёжини ҳам қондира олади.
Кейинги 100 йил ичида АҚШда 540 минг гектардан ортиқ ўрмон кесилган. Мадагаскарда мустамлакачилик даврида ўрмонларнинг 9/10 қисми қирқилган. Асримиз бошида Кубанинг ярмидан ортиқ майдони ўрмон эди, ҳозир эса ўрмонлар мамлакат майдонининг атиги 8 фоизини ташкил этади. Ҳозирги пайтда яшил бойликларни муҳофаза қилиш ва янги яшил зоналар барпо этиш иши билан 100 дан ортиқ ўрмон хўжалиги шуғулланмоқда. Эндиликда бу тадбир ҳар бир корхона, муассаса, ташкилот ва фуқароларнинг бурчи бўлмоғи лозим.
Шунинг учун ўрмонларнинг экологик аҳамияти юқори бўлганлиги ва уларни ўстириш, тиклаш узоқ муддатга чўзилиши муносабати билан ўрмон бойликларидан оқилона фойдаланиш, уларни эҳтиёт қилиб асраш, кўпайтириш, тиклаш ишига умумдавлат аҳамиятини бериш шарт ва зарур.
Ўрмон муҳофазаси бу - ўрмонларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш тушунчасига нисбатан кенг бўлиб, у ўзига ўрмонларни муҳофаза қилиш жараёнида барча табиат бойликларини ҳам сақлаш, тиклаш ва фойдаланишда турли биологик, геологик, санитария ва бошқа экологик талабларга риоя қилиш жараёнида ўрмонларни қўриқлаш ва муҳофаза қилиш талабларига риоя қилишни талаб этади.1
“Ўрмонларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш” эса табиатни муҳофаза қилиш ва ўрмон тўғрисидаги қонун талабларига асосан ўрмон бойликларидан оқилона фойдаланиш, тиклаш, кўпайтириш ва ўрмонларни муҳофаза қилишга қаратилган бошқа тадбирларни амалга ошириш ҳамда ўрмон тўғрисидаги қонун талабларини бузишга қарши курашиш ва ўрмон соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш билан бевосита боғлиқдир.
Шунингдек, ўрмонларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш тушунчасини ўрганишда “ўрмонларни муҳофаза” қилиш ва “қўриқлаш” тушунчаларига аниқлик киритиш ҳам катта аҳамият касб этади. Чунки кўпгина юридик адабиётларда муҳофаза қилиш ва қўриқлаш тушунчалари бир хил қўлланилади. Бизнингча, ўрмон бойликларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишда “муҳофаза” ҳамда “қўриқлаш” тушунчалари турли маънони англатиб, аммо бир хил мақсадга йўналтирилади.
Ўрмонларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида БМТ Бош Ассамблеясининг 2006 йил 20 декабрда бўлиб ўтган 83-ялпи мажлисида 2011 йилни Халқаро ўрмон йили деб эълон қилинганлиги ҳам катта эътиборлидир. Бу Халқаро биологик хилма-хилликка бағишланган 2010 йилнинг мантиқий давоми бўлди. Зеро, биологик хилма-хилликнинг 80 фоизи айнан ўрмонларда жойлашган. Мажлисда халқаро ҳамжамиятга мурожаат этар экан, БМТ Бош котиби Пан Ги Мун бутун дунё мамлакатларининг фаол иштирокисиз биологик хилма-хилликдаги йўқотишларни камайтириш борасида салмоқли ютуқларга эришиш амри маҳол эканлигини қайд этиб, биологик хилма-хиллик экологик тизимда муҳим ўрин тутишини, шу боис давлатлар ва халқлар бу борада ҳамкорликда ҳаракат қилишлари лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Умуман олганда,халқаро ўрмон кунининг асосий вазифаси - заминимиз аҳолисининг ўрмон экотизимлари, уларнинг ҳақиқий ҳолати, уларни муҳофаза қилиш, сақлаб қолиш ва қайта тиклаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида хабардор қилишдан иборат. Ушбу кунда турли мамлакатларда ўрмонларни муҳофаза қилишга бағишланган хилма-хил тадбирлар ташкил этилади1.
Дунёнинг кўпгина мамлакатларида Халқаро ўрмон куни билан бир қаторда Дарахт куни ҳам нишонланади. Хусусан, XIX аср сўнгида Италияда шундай одат ўрнатилган: 21 март куни ҳар бир ўрта мактаб ўқувчиси ҳовлисида ҳеч бўлмаганда битта ниҳол ўтқазиши лозим. Шу пайтдан бошлаб Дарахт куни янгиланиш байрами ва инсоннинг табиат билан уйғунлашуви куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда2.
Хулоса қилиб айтганда, ўрмонларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш атроф табиий муҳит мусаффолигини сақлашга, экологик хавфсизликни таъминлашга, бу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштиришга, энг асосийси Конституцион талабларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.



Download 160,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish