Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институти



Download 160,34 Kb.
bet16/22
Sana14.04.2022
Hajmi160,34 Kb.
#550683
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22
Bog'liq
Конс-2016

давлат табиат ёдгорликлари ҳудудида: уларнинг асралишига хавф соладиган ҳар қандай фаолият тақиқланади; қайси юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларида жойлашган бўлса, шу юридик ва жисмоний шахслар зиммасига бундай ёдгорликларнинг режимини таъминлаш мажбуриятлари юклатилади; диний ташкилотларга ёки жисмоний шахсларга бундай ёдгорликларни ободонлаштириш ва асраш ишларини амалга ошириш шарти билан берилиши мумкин;

  • буюртма қўриқхоналарнинг ҳудудида: табиий объектлар ва мажмуаларга зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай фаолият доимий равишда ёки вақтинча чекланади ёки тугатилади; буюртма қўриқхоналар қайси юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларида ва (ёки) акватория участкаларида ташкил этилган бўлса, шу юридик ва жисмоний шахслар буюртма қўриқхоналарнинг белгиланган режимига риоя этишлари шарт;

  • табиий питомникнинг ҳудудида: қайси ўсимликлар ва ҳайвонлар учун мўлжалланган бўлса, шу ўсимликлар ва ҳайвонларнинг сақлаб қолиниши, такрор кўпайтирилиши ва тикланишига хавф соладиган ҳар қандай фаолият таъқиқланади;

  • балиқ хўжалиги зоналарида: балиқлар ва бошқа сув организмларининг сақлаб қолиниши, такрор кўпайтирилиши ва тикланишига хавф соладиган ҳар қандай фаолият тақиқланади;

  • курорт табиий ҳудудлар, рекреация зоналари доирасида: фойдали қазилмаларни қазиб олиш; кимё, целлюлоза-қоғоз ва металлургия саноати корхоналарининг фаолияти; дарахт ва буталарни кесиш; заҳарли кимёвий моддаларни қўлланиш; ҳаром ўлган чорва моллар кўмиладиган жойларни ташкил этиш; заҳарли кимёвий моддалар ва минерал ўғитлар омборларини қуриш; чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш; жойнинг гидрологик режимини ўзгартириш таъқиқланади;

  • сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида: дарахт ва буталарни кесиш; заҳарли кимёвий моддаларни қўлланиш; заҳарли кимёвий моддалар ва минерал ўғитлар омборларини қуриш; ҳаром ўлган чорва моллар кўмиладиган жойларни ташкил этиш; чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш; канализация-тозалаш иншоотлари ва оқава сувлар тўпланадиган иншоотлар қуриш; чорвачилик ва паррандачилик мажмуаларини жойлаштириш, шунингдек суғориш учун “шарбат” (суюқ гўнг) ишлатиш; автомобиль транспортини қўйиб туриш, уларга ёнилғи қуйиш, уларни ювиш ва таъмирлаш жойларини ташкил этиш; нефть маҳсулотлари омборларини ташкил этиш; зиғир, каноп ва тери ювиш таъқиқланади;

  • соҳилбўйи минтақаларида: минерал ва органик ўғитларни қўлланиш; чорва молларни ўтлатиш; ҳар қандай турдаги қурилиш; белгиланмаган жойларда қайиқлар боғлаб қўйиладиган жойлар ташкил этиш таъқиқланади;

  • миллий боғ ҳудудида: ундан мақсадли фойдаланишга зид бўладиган ва ўсимлик объектларининг сақланиши, кўпайтирилиши ва тикланишига таҳдид соладиган ҳар қандай фаолият таъқиқланади.

    Гувоҳи бўлганимиздек, “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонунда кўпроқ таъқиқлар кўринишидаги экологик мажбуриятлар белгилаб берилган бўлиб, Қонунда кўрсатилишича, юридик ва жисмоний шахслар давлат табиат ёдгорликларини, буюртма қўриқхоналарни, табиий питомникларни муҳофаза қилиш бўйича зиммаларига юклатилган мажбуриятлар бажарилишини таъминламаган тақдирда улар эгаллаб турган ер участкаси олиб қўйилиши мумкин (7-модда).
    2004 йил 26 августда янги таҳрирда қабул қилинган “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонун1нинг 17-моддасида фермер хўжалигининг 14 та мажбурияти белгилаб берилган бўлиб, улар орасида ер участкасидан белгиланган мақсадда, самарали ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш; экологик талабларга ва атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларига риоя этиш; ер участкасининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, унинг унумдорлигини сақлаб қолиш ва ошириш тадбир-чораларини кўриш; сувни тежаш, сув ресурсларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини кўриш каби муҳим экологик мажбуриятлар ҳам юкланган.
    Худди шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелдаги 604-I-сонли “Деҳқон хўжалиги тўғрисида” Қонунининг 12-моддасида2 ҳам тадбиркорлик фаолиятининг субъекти тариқасида деҳқон хўжалигининг 7 та мажбурияти белгилаб берилган бўлиб, улар орасида табиий объект бўлмиш ерга зарар етказмаслик ҳамда ер участкасини асраш, унинг унумдорлигини сақлаш ва ошириш мажбуриятлари ҳам алоҳида белгилаб қўйилган.
    Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 4 апрелдаги 353-II-сон Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексида ҳам атроф муҳитни муҳофаза қилиш талаблари белгилаб қўйилган. Унга кўра, шаҳарсозлик воситалари орқали шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари аҳолисининг қулай яшаш шароитларини таъминлаш, хўжалик ва бошқа фаолиятнинг атроф муҳитга етказадиган зарарли таъсирига йўл қўймаслик, экологик ҳолатни яхшилаш жамиятнинг шаҳарсозлик соҳасидаги манфаатлари сифатида тан олинган (4-модда); атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизлик талабларига, шунингдек санитария нормалари ва қоидаларига риоя қилиш шаҳарсозлик фаолиятининг асосий талабларидан бири сифатида эътироф этилган (6-модда). Юқоридагилар билан бир қаторда Кодекс 8-моддасида шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш чоғида атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизлик талабларига, шунингдек санитария нормалари ҳамда қоидаларига риоя этиш, атроф муҳитга зарарли таъсир этадиган хатти-ҳаракатлар содир этмаслик юридик ва жисмоний шахсларнинг мажбурияти сифатида белгилаб берилган.
    Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 26 августдаги ЎРҚ-393-сонли “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуни 3-бобида юридик ва жисмоний шахсларнинг аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги мажбуриятлари (санитария-гигиена тадбирларини ва эпидемияга қарши тадбирларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш, уларга риоя этиш, қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш ҳамда бошқа фуқароларнинг соғлиқни сақлаш ва қулай яшаш муҳитига бўлган ҳуқуқлари бузилишига сабаб бўлувчи ҳаракатларга йўл қўймаслик) белгилаб берилган.
    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50-моддасида белгиланган фуқароларнинг атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш бурчи маъмурий ва жиноят-ҳуқуқий воситалар ёрдамида ҳам таъминланади. Чунончи, 1994 йилги Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг VIII боби табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги 33 та ҳуқуқбузарликлар учун (65-96-моддалар) маъмурий жавобгарликни кўзда тутади. Ёки бўлмаса, Жиноят кодексини олиб қарайдиган бўлсак, унинг “Экология соҳасидаги жиноятлар”га оид тўртинчи бўлими ягона XIV бобдан (“Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар”) иборат. Ушбу бобдан 12 та экологик жиноятлар учун жавобгарлик белгиловчи моддалар (193-204-моддалар) ўрин олган.
    Шунингдек, бир қатор қонун ости норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам экологик бурч ва мажбуриятлардан келиб чиқувчи қоидалар ўз аксини топган. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 26 апрелдаги №ПФ-2595 “Ўзбекистон Республикасида архитектура ва шаҳар қурилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида шаҳарлар, туман марказлари ҳамда шаҳар посёлкаларининг бош режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш чоғида устувор йўналишлардан бири сифатида “аҳоли истиқомат жойларининг табиий муҳитига эҳтиёткорона муносабатда бўлишни таъминлаш” кўзда тутилган.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-2133-сонли қарори билан тасдиланган “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг 98-бандида ҳам болаларнинг табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини шакллантириш вазифаси белгилаб берилган.
    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғинининг экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияси тўғрисида”ги Наъмунавий Низомда ҳам комиссиянинг асосий устувор вазифаларидан бири сифатида фуқаролар йиғини аъзоларининг экологик маданиятини юксалтириш, ёшлар ўртасида экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш, фуқароларнинг атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишига доир тарғибот ишларини амалга ошириш кўрсатилган.
    Ёки бўлмаса, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги 287-сонли қарори билан тасдиқланган “Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори тўғрисида”ги Наъмунавий Низомда эса экологик назорат жамоатчи инспекторининг асосий вазифаларидан бири сифатида фуқароларда атроф табиий муҳитга нисбатан эҳтиёткорона муносабатни тарбиялаш, табиат тўғрисидаги билимларни тарғиб қилиш ва оммалаштириш ишларини амалга ошириш кабилар кўзда тутилган.
    Бу борада хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, ушбу давлатлар конституцияларида шахс зиммасига турли хил экологик мажбуриятлар юкланган. Хусусан, 150 дан ортиқ давлатлар конституцияларини1 ўрганиш асосида конституциявий бурч ва мажбуриятларнинг 10 га яқин турлари мавжудлиги тўғрисида тўхтамга келдик.
    Чунончи, ушбу давлатлар конституцияларида экологик бурчларнинг уч хил тури аниқланди. Биринчи – атроф (табиий) муҳитни муҳофаза қилиш ҳар бир кишининг бурчидир – Озарбойжон Республикаси (78-модда), Беларусь Республикаси (55-модда), Камерун (преамбула), Конго (53-модда), Эфиопия (92-модда), Гамбия (220-модда), Гвинея (15-модда), Эран Ислом Республикаси (50-модда), 2000 йилдаги Кот д’Ивуар Республикаси Конституцияси (28-модда), Қирғизистон Республикаси (48-модда), Мали Республикаси (15-модда), Монголия (16-модда), Молдова (59-модда), Уганда (XXVII бўлими). Иккинчи – атроф муҳитни ҳурмат қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир – Мадагаскар Конституцияси 39-моддаси. Учинчи – атроф муҳитни сақлаш ва яхшилаш ҳар бир кишининг бурчидир – Черногория Устави 23-моддаси.
    Шунингдек, юқоридагилардан ташқари, фуқароларнинг экология соҳасидаги қуйидагича конституциявий мажбуриятлари мавжудлиги аниқланди:

    1. атроф муҳитни муҳофаза қилиш, асраш, эҳтиёткорона муносабатда бўлиш соҳасидаги конституциявий экологик мажбуриятлар: атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва асраб-авайлаш, шунингдек, унга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш – Бутан Конституцияси 8-боби 2-банди; табиат ва атроф муҳит ҳимоясига алоҳида ғамхўрлик кўрсатиш – Хорватия Устави 69-моддаси; фойдали қазилмалар ва табиий ресурслардан тежаб фойдаланиш, ҳаётий ва табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳамда атроф муҳитга етказган зарарини қоплаш – 1992 йилги Эстония Конституцияси 5 ва 53-моддалари; атроф муҳитни сақлаш ва муҳофаза қилиш – 1997 йилги Фаластин Конституцияси 33-моддаси; табиий муҳитни, шу жумладан, ўрмонлар, кўллар, дарёлар ва тирик табиатни ҳимоя қилиш ва яхшилаш ҳамда тирик мавжудотларга раҳмли (ҳамдард) бўлиш – 1949 йилги Ҳиндистон Конституцияси 51А-моддаси; атроф муҳит ва биологик хилма-хиллик ҳимоя қилиниши ва сақланишини кафолатлаш, ер, сув, осмон, бойликлар хавфсизлигини таъминлаш – 2005 йилги Ироқ Конституцияси 33 ва 48-моддалари; табиатни сақлаш ва табиий бойликларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш – Қозоғистон Конституцияси 38-моддаси; атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича барча чораларни кўриш – 1947 йилги Корея Республикаси Конституцияси 35-моддаси; атроф муҳит ва табиий ресурлар – ер, ер қаъри, ўрмон, фауна, сув ва ҳаво ресурсларини ҳимоя қилиш – 1991 йилги Лаос Конституцияси 17-моддаси; атроф муҳитни зарарли таъсирлардан муҳофаза қилиш – Литва Конституцияси 53-моддаси; атроф муҳитни муҳофаза қилиш, асраб-авайлаш ва валоризациялаш (соғломлаштириш) – Мадагаскар Конституцияси 39-моддаси; табиий атроф муҳитни, биологик ранг-барангликни, табиий ресурсларни ва мамлакат гўзаллигини асраш ва муҳофаза қилиш, шунингдек, экология ҳолатининг ҳар қандай шаклда ифлосланиши ва ёмонлашувидан тийилиш – Мальдив Конституцияси 67-моддаси; атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ҳимоя этиш – 2004 йилги Мозамбик Республикаси Конституцияси 45-моддаси, Сан-Томе ва Принсипи Республикаси Конституцияси 48-моддаси, Вьетнам Конституцияси 112-моддаси, Сурия Араб Республикаси 14-моддаси, Тожикистон Конституцияси 44-моддаси, Танзания Конституцияси 27-моддаси; атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ҳимоя этиш ва қўллаб-қувватлаш – Руанда Конституцияси 49-моддаси; давлат мулкига нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш – Саудия Арабистони Қироллиги Низомининг 16-моддаси; табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат талабларига риоя этиш – Вьетнам Конституцияси 29-моддаси; инсон ривожланиши учун қулай бўлган атроф муҳитга бўлган ҳуқуқини сақлаш – 1978 йилги Испания Конституцияси 45-моддаси; атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурларни сақлаш – Жанубий Судан Конституцияси 46-моддаси, “Свазиленд Қироллиги Конституцияси тўғрисида”ги Қонуннинг 63, 210-моддалари; табиий ресурслар ва бойликларни муҳофаза қилиш ва оқилона фойдаланиш – 1971 йилги Бирлашган Араб Амирликлари Конституцияси 23-моддаси; атроф муҳит тозалигини яхшилаш ва унинг ифлосланишининг олдини олиш – Туркия Республикаси Конституцияси 56-моддаси; атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва яхшилаш – 1991 йилги Македония Республикаси Устави 43-моддаси; табиат ва атроф муҳитни сақлаш, табиий бойликларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш – Россия Федерацияси Конституцияси 58-моддаси;

    2. атроф муҳитга зарар етказмаслик ва етказилган зарарни қоплаш соҳасидаги конституциявий экологик мажбуриятлар: атроф табиий муҳитга, табиий ресурсларга қонунларда белгиланган чегарадан ортиқ зарар етказмаслик ёки таҳдид солмаслик мажбурияти – Озарбойжон Республикаси Конституцияси (39-модда), Чехия Республикаси Асосий ҳуқуқ ва эркинликлар хартияси (35-модда); табиатга зарар етказмаслик, етказилган зарарни қоплаш – Украина Конституцияси (66-модда); етказилган зарарни қоплаш – Испания Конституцияси (45-модда);

    3. иқтисодий фаолиятни ва мулк ҳуқуқини амалга оширишда атроф муҳитга зарар етказмасликка оид конституциявий экологик мажбуриятлар: мулк ҳуқуқини амалга ошириш атроф муҳитга зарар етказмаслиги лозим – 1995 йилги Арманистон Конституцияси (8-модда), Беларусь Республикаси Конституцияси (44-модда); хусусий тадбиркорлик фаолияти атроф муҳитни муҳофаза қилиш доирасида амалга оширилади – 1992 йилдаги Мадагаскар Конституцияси (35-модда); тадбиркорлик қонун билан табиий ва атроф муҳитни сақлаш мақсадида чекланиши мумкин – Македония Конституцияси (55-модда); ер ва бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш атроф муҳитга зарар етказмаслиги лозим – РФ Конституцияси (36-модда); мулк ҳуқуқини қўлга киритганда атроф муҳитга вазифаларни бажариш ва дўстона қўшничилик муносабатларини таъминлаш, шунингдек, мулкдор зиммасига қонун ёки одатга кўра юкланадиган бошқа вазифаларни бажариш – Руминия Конституцияси 41-моддаси; мулкдорлар томонидан ерларни муҳофаза қилиш, ҳосилдорлигини ошириш, оқилона эксплуатация қилиш ва хўжаликда фойдаланиш – Вьетнам Республикаси Конституцияси – 18-моддаси;

    4. атроф муҳитни муҳофаза қилишда давлатга кўмаклашиш соҳасидаги конституциявий экологик мажбуриятлар: давлатга атроф муҳитни муҳофаза қилишда кўмаклашиш – Мьянма Конституцияси 37-моддаси; давлат ва жамиятга табиий ва бошқача офатлар шароитида ёрдам кўрсатиш – Болгария Конституцияси 61-моддаси, 1952 йилдаги Иордания Конституцияси 13-моддаси, Мали Конституцияси 15-моддаси; атроф муҳитни яхшилашга йўналтирилган чора-тадбирларда иштирок этиш – 1980 йилги Гайана Конституцияси 25-моддаси; табиатни ва унинг ранг-баранглигини муҳофаза қилиш – 1999 йилги Финляндия Конституцияси 20-моддаси; табиий муҳитни авайлаш – Грузия Конституцияси 37-моддаси; давлат органлари ва бошқа шахслар билан атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва сақлаш бўйича ҳамкорлик қилиш ва экологик барқарор ривожланишни таъминлаш ва табиий ресурлардан фойдаланиш жараёнида қатнашиш – Кения Конституцияси 69-моддаси; атроф муҳит ифлосланишининг олдини олиш мақсадида ижтимоий ва экологик ривожланишни қўллаб-қувватлаш, экологик мувозанатни қўллаб-қувватлаш ва экологик тизимлар йўқ бўлишига йўл қўймаслик – Панама Конституцияси 119-моддаси; атроф муҳитни сақлаш ва яхшилаш – Сербия Республикаси Устави 74-моддаси; ҳозирги ва келажак авлод манфаатлари йўлида атроф муҳитни ҳимоя қилишга шароит яратиш – “Свазиленд Қироллиги Конституцияси тўғрисида”ги Қонун 215-моддаси; табиий атроф муҳитни муҳофаза қилишга, бой биологик хилма-хилликни сақлашга, шунингдек, экологик деградациянинг барча шаклларининг, шу жумладан, атроф муҳитнинг шовқин, визуал ва физик ифлосланишининг олдини олишга экологик қулай чоралар ва дастурий тадбирларни ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш орқали кўмаклашиш – Бутан Конституциясининг 5-боби 1-банди;

    5. алоҳида табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ конституциявий экологик мажбуриятлар: сув ва атмосферани тоза сақлашда ғамхўрлик қилиш, тупроқ, флора ва фаунани муҳофаза қилиш – Куба Конституцияси 27-моддаси; тоза сувга, турар-жойга ғамхўрлик қилиш – Уганда Республикаси Конституцияси XIV бўлими; ўз эгалигидаги ерлардан оқилона фойдаланиш – Хитой Конституцияси 10-моддаси; ерларни культивация қилиш, ишлов бериш ва муҳофаза қилиш, шу жумладан, эрозиядан асраш – Гаити Конституцияси 36-4-моддаси; мамлакатни ўрмонзорлаштириш ва ўрмонларни муҳофаза қилиш миллий зарур бўлган ва оммавий аҳамиятдаги иш деб эълон қилинади – Гватемала Конституцияси 126-моддаси; уй-жой, парк, булоқ, тегирмонларни тартибли сақлаш, сув ҳавзаларида балиқларни ва унга тааллуқли барча нарсаларни сақлаш; Темза, Мэдвея ва бутун Англиядан балиқ тўғонларини олиб ташлаш – 1215 йилги Буюк Эркинлик Хартиясининг (“The Magna Charta Libertatum” – Буюк Британия Конституциясини ташкил этувчи конституциявий ҳужжатлардан бири) 2, 30-моддаси;

    6. таъқиқлар шаклидаги конституциявий экологик мажбуриятлар: заҳарли, радиоактив (ядровий) чиқиндиларни, ифлослантирувчи моддаларни ёки бошқа ҳар қандай зарарли маҳсулотларни транзит ташиш, олиб кириш, жойлаштириш, кўмиш, континентал сув ва денгиз ҳудудига оқизиш, ҳаво ҳудудига чиқариш – Конго Конституциясининг 54-моддаси, Бенин Конституциясининг 29-моддаси, Доминикан Республикаси Конституциясининг 67-моддаси, Гвинея Конституциясининг 17-моддаси; ядровий, кимёвий ёки биологик қуролни тайёрлаш, монтаж, импорт, савдо қилиш, эгалик қилиш ёки фойдаланиш, шунингдек, заҳарли чиқиндиларни олиб кириш – Парагвай Конституциясининг 8-моддаси; заҳарли ва хавфли юкларни олиб кириш, ядровий, кимёвий ва биологик қуролни тайёрлаш, фойдаланиш Венесуэла Конституциясининг 129-моддаси; давлат мақсадли ўрмонзорлари ва ўрмон ҳудудларини қишлоқ хўжалиги мақсадларида эксплуатация қилиш – Греция Конституциясининг 24-моддаси; экологик мувозанатни бузиш – Гаити Конституциясининг 253-моддаси; атроф муҳитни ифлослантирувчи ва унга тиклаб бўлмайдиган зарар етказиш билан узвий боғлиқ бўлган иқтисодий ва бошқа фаолият – Эрон Конституциясининг 50-моддаси; табиий ресурсларга нисбатан чет элликларнинг ҳокимиятини ўрнатиш – Эрон Конституциясининг 153-моддаси; мансабдор шахслар томонидан инсонлар ҳаёти ва соғлиғи учун хавф солувчи факт ва ҳолатларни яшириш – Қозоғистон Конституциясининг 31-моддаси; ерларни субижарага бериш – Корея Конституциясининг 121-моддаси; ер, ер қаъри, сувни оздириш, сув ва ҳавони ифлослантириш, атроф муҳитга радиациявий таъсир кўрсатиш, шунингдек, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини қашшоқлаштириш – Литва Конституциясининг 54-моддаси; табиий бойликларни тамом қилишга ва атроф муҳитга зарар етказишга сабаб бўлиши мумкин бўлган барча ҳаракатлар – Вьетнам Конституциясининг 29-моддаси; атроф муҳит, табиий ресурслар, биологик хилма-хиллик сифатига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай лойиҳа ёки фаолият, башарти унинг атроф муҳит сифатига ва маҳаллий аҳоли саломатлигига таъсири ўрганилмаган ва баҳоланмаган бўлса ҳамда агарда жамоатчилик ва манфаатдор тарафлар билан маслаҳатлашувлар ташкиллаштирилмаган бўлса ҳамда шундай лойиҳа ёки фаолият бошланишидан олдин хусусий экологик ташкилотлар ва соғлиқни сақлаш ташкилотларидан иборат мустақил ташкилотнинг фикри, шунингдек, атроф муҳит, табиий ресурслар ёки соғлиқни сақлаш соҳасида тадқиқотлар ўтказаётган олий таълим муассасасининг фикри олинмаган бўлса – 2007 йилги Таиланд Конституциясининг 67-моддаси.

    Бу борада аниқ давлат, хусусан, Хитой тажрибасига мурожаат этадиган бўлсак, Лю Хун Янь таъкидлашича, ХХР Конституциясида мустаҳкамланган фуқаро ва атроф муҳитнинг ўзаро ҳуқуқий алоқаси яширин хусусият касб этиб, экологик ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг ўзаро алоқасини тақозо этади. Хусусан, ХХР Конституцияси 51-моддасига мувофиқ, ХХР фуқаролари ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа фуқароларнинг, давлат ва жамиятнинг ҳуқуқ ва эркинликларига ҳамда қонуний манфаатларига зарар етказмаслиги лозим. Шу билан бир қаторда, юриспруденцияда ҳуқуқ ва мажбуриятлар ўзаро боғлиқ бўлиб, бир-бирини тўлдиради. Шу боис, башарти конституциявий нормаларда фуқароларнинг қулай атроф муҳитга бўлган ҳуқуқи мустаҳкамланган бўлса, бир вақтнинг ўзида фуқароларнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича мажбурияти ҳам белгиланиши лозим”1.
    Демак, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ўрнатилган экологик бурч ва мажбурият бошқа давлатлар конституцияларида ҳам учрайди ва шу билан бир қаторда уларда мамлакатимиздагидан фарқли равишда бошқа кенг доирадаги конституциявий экологик мажбуриятлар ҳам белгилаб қўйилган. Фикримизча, мамлакатимизда келгусида биологик хилма-хиллик ҳимоя қилиш ва сақлаш, атроф муҳитга етказилган зарарни қоплаш; атроф муҳитни муҳофаза қилишда давлатга кўмаклашиш; атроф муҳитга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган фаолият ва лойиҳаларни амалга оширишдан олдина жамоатчилик фикрини ўрганиш, жамоат эшитуви ва маслаҳатлашувларини ўтказиш шартлигини Конституция ва қонунлар даражасида белгилаш заруриятини ўйлаб кўриш лозим.
    Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси фуқароларнинг атроф муҳитга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш бурчларини энг олий даражада мустаҳкамлайди ва шу орқали улар зиммасига тегишли масъулият юклайди, амалдаги қонун ҳужжатлари эса ушбу конституциявий норма асосида муайян табиий ресурслардан фойдаланувчилар зиммасига аниқ мажбуриятлар юклаш орқали ушбу конституциявий нормалар амал қилишини таъминлайди.

    Download 160,34 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish