КОНСТИТУЦИЯВИЙ МАЖБУРИЯТЛАРНИ ТАЪМИНЛАШ МУАММОЛАРИ
Элбек Эшмуродов,
ТДЮУ магистранти
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида барча соҳаларда кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди. Айни пайтда муҳим бир масалага эътибор қаратишимиз лозим, яъни, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан асосий мақсад фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ҳуқуқий давлат барпо этишдир. Ушбу мақсадга эришиш, ўз навбатида жамият ҳаётининг деярли барча соҳаларини қамраб олган ислоҳотлар ўз ўрнида давлатимизни тараққиёт йўлини белгилаб бермоқда.
Айни шу ислоҳотларнинг дастлаб ҳуқуқий асосларии яратиб олинди. Ҳуқуқий соҳанинг пойдевори бўлиб мамлакатимизнинг асосий қонуни, Бош қомусимиз 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳисобланади.
Бош Қомусимиз – Конституция бугунги кунда юртимизда мустақил, суверен демократик давлат барпо этиш, кўп укладли бозор иқтисодиёти таркибида хусусий мулк устуворлигини мустаҳкамлаш ва унинг ҳимоясини таъминлаш, шунингдек, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва унинг ҳимоясини кафолатлаш, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланган фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий ҳуқуқий ва қонунчилик пойдеворига айланди.
Асосий қомусимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари билан бирга мажбуриятлари ҳам белгиланган бўлиб, уларга амал қилиш ҳар биримизнинг бурчимиз ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг иккинчи бўлими 11-бобида “Фуқароларнинг бурчлари” белгиланган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:1.Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар (48-модда); 2.Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга мажбурдирлар (49-модда); 3.Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар (50-модда); 4.Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурдирлар (51-модда); 5.Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар (52-модда).
Фуқароларнинг атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишининг бош қомусимизда бурч сифатида белгиланиши Конституциямизнинг қанчалик мукаммал эканлигини кўрсатиб беради, десак муболаға бўлмайди.
Шунингдек, фуқароларнинг атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш мажбурияти Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Ўрмон тўғрисида”ги, “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Ҳайвонот дунёсидан муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва фармоийшлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳккамасининг қарорлари билан муҳофаза қилинади.
Бугунги кунда миллий экологик қонунчиликни ривожлантириш баробарида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш механизмини ишлаб чиқишга қулай имкониятлар яратилди. Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти билан бу соҳада фаол ҳамкорликни йўлга қўйиб, ўнлаб муҳим конвенцияларни ратификация қилди. Жумладан, Рио-де-Жанейрода қабул қилинган “Биологик хилма-хиллик тўғрисида”ги Конвенцияга 1995 йилда қўшилган бўлса, 1973 йилда қабул қилинган “Йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисида”ги Конвенция (CИТЕС) га 1997 йилда қўшилди. Шунингдек, 1979 йилда Бонн шаҳрида қабул қилинган “Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Конвенцияга 1998 йилда, Рамсар шаҳрида 1971 йили қабул қилинган “Асосан сувда сузувчи қушлар яшаш жойлари сифатида халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ жойлари тўғрисида”ги Конвенцияга 2001 йилда, Гаага шаҳрида 1995 йилда тузилган “Африка-Евроосиёнинг кўчиб юрувчи сув-ботқоқ қушларини муҳофазаси бўйича” битимга 2003 йилда имзо чекди. Бу ва бошқа муҳим халқаро ҳужжатларга қўшилиш ва давлатлараро келишувларнинг имзоланиши биологик ресурсларни халқаро миқёсда муҳофаза қилиш, ундан фойдаланиш ва такрор етиштириш масалаларида муҳим рол ўйнайди1.
Мафтункор диёримизда ўсимликларнинг 4 ярим мингга яқин тури ўсади. Биологик ва ландшафт ранг-баранглиги ҳам асосий миллий бойликларимиздан саналади. Умуртқали ҳайвонларнинг фаунаси 105 турдаги сут эмизувчилар, 441 турдаги қушлар, 60 турдаги судралиб юрувчилар, уч турдаги ҳам сувда, ҳам қуруқликда яшайдиган жониворлар ва 76 турдаги балиқларни ташкил этса, умуртқасизлар фаунаси ўн беш минг турга етган.
Бетакрор табиатимиз ва ундаги биохилма-хилликни тўлиқ муҳофаза этиш, уларни қайта тиклаш ва кўпайтириш ишлари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда амалга оширилмоқда. Ҳозир республика аҳамиятига молик 31 та муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, жумладан, 8 та давлат қўриқхоналари, 2 та миллий боғ, 1 та экомарказ, 1 та биосфера резервати, 13 та давлат буюртмахоналари, 5 та табиат ёдгорлиги фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, 83 та маҳаллий аҳамиятга эга бўлган муҳофаза этиладиган табиий худудлар мавжуд. Бу ҳудудларда миллий ҳамда халқаро “Қизил китоб”ларга киритилган 400 турдаги ўсимлик ва 181 турдаги ҳайвонот дунёси давлат муҳофазасига олинган2.
Ҳулоса қилиб айтганда, мамлакатимизнинг асосий қонунида белгиланган фуқароларнинг атроф табиий муҳитга эъҳтиёткорона муносабатда бўлиш юзасидан юртимизда тегишли норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилган ва амалиётга кенг йўналтирилган. Шунингдек, атроф табиий муҳитга эъҳтиёткорона муносабатда бўлмаслик ўз навбатида тегишли қонунларга асосан жавобгарликка тортишга сабаб бўлади. Жисмоний ва юридик шахслар атроф табиий муҳитга етказган зарар учун интизомий, фуқаролик-ҳуқуқий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.
Мундарижа
Сўз боши.............................................................................................3
Усмонов М.Б., Матқурбанов Р.Ж. Кадрлар тайёрлаш миллий тизимининг конституциявий асослари.............................................5
Оқюлов О.О., Имомов Н.Ф. Интеллектуал мулк ҳуқуқининг конституциявий кафолатлари..........................................................13
Мамасиддиқов М.М. Болаларнинг конституциявий ҳуқуқини ҳимоя қилиш кафолатлари...............................................................19
Маткурбанов Р.Ж. Конституционное право ребёнка на имя – как личное и неотъемлемое право.........................................................23
Усмонов М.Б. Маънавият ва билим олиш ҳуқуқининг конституциявий асослари................................................................31
Холмўминов Ж.Т. Фуқароларнинг қулай атроф табиий муҳитга эга бўлиш ҳуқуқининг конституциявий кафолатлари..................37
Сафаров Дж.И. Экологик қонун ҳужжатлари тизимида конституциявий нормаларнинг ўрни..............................................48
Маҳкамов Д.Н. Хорижий мамлакатларда табиатни муҳофаза қилишнинг конституциявий ҳуқуқий тавсифи..............................59
Утегенов О.Д. Жамоат экологик назорати инспекторининг конституциявий ҳуқуқий мақоми...................................................65
Умарова Ш.О. Бола ҳуқуқини таъминлашнинг конституциявий асослари.............................................................................................80
Зиядуллаева Л.С. О частной собственности и развитии предпринимательства в экономической политике Узбекистана..86
Курбонов Э.Р. Фермер хўжаликлари фаолиятининг конституциявий асослари................................................................89
Мамадалиев Б.Х. Фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини кафолатлашнинг конституциявий асослари...................................94
Абдусаттаров А. Экологик бурч ва мажбуриятларнинг конституциявий-ҳуқуқий масалалари..........................................101
Бабаназаров Қ.Р. Фуқаролик жамияти институтлари ролини такомиллаштиришда конституциянинг ўрни..............................124
Ҳасанов О.Э. Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг конституциявий асослари..............................................................130
Шодиев Р.Ш. Ўрмонларни муҳофаза қилишнинг конституциявий асослари..............................................................134
Иномиддинов А. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлат экологик функциясининг ҳуқуқий асоси.........................139
Эшмуродов Э. Конституциявий мажбуриятларни таъминлаш муаммолари.....................................................................................145
Do'stlaringiz bilan baham: |