1960-2015 йилларда денгиз сувининг (ўзгариш) динамикаси.
2-жадвал
Йиллар
|
Денгиз
сатҳи абс.
баланс.
м.
ҳисобида
|
Денгиз
майдони минг.
км2
ҳисобида
|
Денгиз
сув ҳажми км3
ҳисобида
|
Денгиз сувининг
шўрлиги
г/л
ҳисобида
|
Балиқ овлаш.
тонна ҳисобида
|
Денгиз
қуйиладиган сув оқимининг умумий миқдори км3 ҳисобида
|
1960
|
53,3
|
67,9
|
1090
|
10
|
43740
|
40
|
1970
|
52,5
|
63,9
|
1030
|
10,5
|
31040
|
31
|
1980
|
51,6
|
60,4
|
970
|
11,1
|
17460
|
33
|
1990
|
49,4
|
57,2
|
840
|
13,7
|
12520
|
11
|
2000
|
46,2
|
52,5
|
670
|
16,5
|
2940
|
-
|
2010
|
42,0
|
44,4
|
470
|
23,5
|
-
|
-
|
2015
|
39,5
|
36,5
|
330
|
30
|
-
|
-
|
Бугунги кунга келиб, Орол денгизи қуриши натижасида турли хил экологик оқибатлар юзага келмоқда.
Орол бўйининг умумий майдони – 473 минг км2 бўлса, унинг Жанубий қисми 245 минг км2 ташкил этади. Бунга Қозоғистон Республикаси ҳудуди, Ўзбекистоннинг Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти, Туркманистоннинг Тошховуз вилоятлари киради. Орол ва Орол бўйида содир бўлаётган жадал равишдаги чўлланиш ҳодисаси дунё тажрибасида ҳали учратилмаган. Шунинг учун ҳам миқдор ва сифат жиҳатидан баҳолашда анча қийинчиликларга дуч келинмоқда.
Орол муаммоси кўп қиррали ва бир-бири билан боғлиқ бўлган қатор масалаларни қамраб олган бўлиб, у денгиз сатхининг борган сари пасайиб бораётганлиги туфайли янада мураккаблашмоқда ва бу муаммони ҳал қилиш тобора қийинлашмоқда. Шу нарсани ҳисобга олиш керакки, муаммонинг табиий, экологик ва ижтимоий-иқтисодий жиҳатлари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, бу ҳол муаммони фақат бир бутун тарзда ҳал этишни тақозо қилади.
Орол муаммосини атрофлича ўрганиш айниқса, ХХ асрнинг 60-йиллар бошларидан эътиборан кучайиб борди. Бу Марказий Осиё ва Қозоғистонда ҳозир мавжуд бўлган улкан сув омборларини қуриш, йирик магистрал каналлар, гидроузеллар, катта ер массивларини ўзлаштиришга доир лойиҳа ишлари мутахассислар ва олимлар ўртасида муҳокама қилинган эди.
ХХ асрнинг 70- ва 80-йилларида собиқ СССР Фан ва Техника Давлат қўмитаси топшириғига биноан Орол муаммоси билан мамлакатимизнинг кўпгина илмий ва лойиҳалаш ташкилотлари шуғулланди. Олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижасида ушбу муаммонинг кўпгина томонлари пухта ўрганилди. Оролни сақлаб қолиш ва Орол бўйида вужудга келган табиий-географик ва ижтимоий-иқтисодий оқибатларни бартараф қилиш йўллари ишлаб чиқилди. 1987 йилда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ташаббуси билан жамоатчилик асосида “Оролни қутқариш қўмитаси” ташкил топди.
Орол муаммоси билан шуғулланувчи собиқ Иттифоқ ва Республика ҳамда давлатлараро ҳукумат комиссиялари ташкил топди ҳамда улар амалий тавсияларни ишлаб чиқиш ва уларни рўёбга чиқариш борасида мутахассислар ва олимлар ҳамкорлигида ишлар олиб борди. Шундай қилиб, Орол денгизи
ва Орол бўйи муаммоси кенг жамоатчиликнинг диққат эътиборини жалб қилмоқда.
Орол денгизининг қуриши денгиз бўйи ҳудудларда иқлим шароитларининг ўзгаришига сабаб бўлмоқда. Илгари қиш ва куз ойларида Сибирдан келадиган совуқ шамолларни юмшатар, ёз ойларида эса иссиқ афғон шамолларини намловчи кондиционер хизматини бажарар. Ушбу омил ҳам Орол денгизи сувининг тезроқ буғланишига сабаб бўлди. Сўнгги йиллари жанубий Орол минтақасида иқлимнинг қурғоқлашуви натижасида вегетатив мавсумлар 170 кунга қисқариб, ёз мавсуми қуруқлашишига, қиш мавсуми эса чўзилиб совуқлашишига сабаб бўлмоқда. Иқлимнинг қурғоқлашуви ва сув танқислигига боғлиқ ўтлоқли ерларнинг ҳосилдорлиги 50 фоизга, дарё водийларидаги ўсимликлар ҳосилдорлиги 10 марта қисқариб, ўсимлик
ва ҳайвонот дунёсининг деградатсияланишига олиб келди.
Жанубий Орол минтақасида иқлим қурғоқлашуви натижасида атмосфера ёғин сочинларнинг пасайишига, ўртача 150-200 мм айрим мавсумларда ундан ҳам кам кузатилади. Орол бўйи ҳудудларининг иқлимига хос хусусиятларидан бири йил давомида чанг-тўзонли шамолларнинг
(20-25 м/с) қайталаниб туришидир. Ёз ойларида ҳаво ҳарорати (+490С) кескин кўтарилиб, ҳаво намлиги 10 % га тушса ҳам потенциал буғланиш йилига
1700 мм ташкил қилади.
Бу эса Қуйи Амударё ҳудудидаги шўрланиш ва чўлланиш натижасида 500 минг га экин майдонларини йўқотилишига олиб келди.
Бу Орол бўйи ҳудудларида геоэкологик муаммоларнинг мураккаблашуви халқ хўжалигида ишлаб чиқариш тармоқларининг ҳосилдорлигига ва айниқса аҳоли саломатлигига салбий таъсирини кўрсатмоқда.
1.2. Орол денгизи ва унинг ҳавзасида ҳозирги кунда юзага келган экологик вазият
Юқорида келтирилган сабаблар туфайли Орол денгизининг ҳажми камайиб, авваллари сув бўлган жойларда қум ва туздан иборат чўллар пайдо бўлмоқда. Бу эса глобал миқёсдаги экологик муаммоларга сабаб бўлмоқда.
Орол денгизига қуйиладиган сув миқдорининг камайиши, натижасида денгизнинг чекиниши билан бирга унинг шўрланиш даражаси ҳам ортиб бормоқда. Денгиз сувидаги туз миқдори аввалги 11-13%дан 58-60 %га ортмоқда.
Орол денгизи аввалги қирғоқларидан 50 км, айрим жойларда эса 150 км га чекинди. Бундай ҳолат Амударёдан ташқари Сирдарёдаги сув миқдорининг камайиб кетиши билан ҳам боғлиқ.
Қорақум каналининг I-II ва III навбатлари фойдаланишга топширилиши билан ушбу каналга Амударёдан олинадиган сув миқдори 17 млрд. м3 гача етмоқда. Натижада Қорақум канали ва унинг ирмоқлари атрофида сувнинг ерга сингиб кетиш миқдори мисли қўрилмаган даражага етди. Сўнгги йилларда Қорақум канали ва ирмоқлари сувининг ер остига сингиш (филтрацияланиш) даражаси 45-48% етиб, 33,5 млрд м3 минерализацияланган ер ости сувлари пайдо бўлмоқда. Шунга қарамасдан Қорақум канали сувлари ҳисобига янги экин майдонларини кўпайтириш давом этмоқда.
Бундай вазиятда Оролнинг тақдири нима бўлади Миллионлаб куб метр ер ости сувларини нима қилиш зарур? Ушбу муаммо ва бундан ташқари сизот сувларнинг кўтарилиш билан боғлиқ ҳосилдор тупроқ қатламини қутқариш йўлларини топиш лозим.
1960 йилларгача Орол денгизига келиб тушадиган сув миқдори
74,0 млрд. м3 миқдорни ташкил қилган. 1960-1970-йиллар оралиғида Оролга тушадиган сувнинг ҳажми камая бошлаган ва 1970-йилларга келиб сув сатҳи йилига 1 м. 80 см пасая бошлаган. Ҳозирги кунга келиб Орол денгизига келиб тушадиган сув ҳажми 1,6-2,7 км3 гача камайиб, унинг сув сатҳи сўнгги
27 -30 йил ичида 19-22 метрга пасайган. Ҳозирги кунда Орол денгизида жами 370 км3 сув мавжуд. Денгиз майдони 35-40 минг км2 қисқариб олдинги сув мавжуд жойда 35 минг км2 майдон очилиб қолди. Натижада Марказий Осиёдаги учинчи чўл “Оролқум” пайдо бўлди.
Бу жуда хатарли вазиятни юзага келтирмоқда. Орол денгизининг бўшаган тубидан тузли қумлар шамол таъсирида ҳавога кўтарилмоқда. Шамол ёрдамида тузлар қишлоқ хўжалик экинлари экиладиган ҳудудларгача етиб бормоқда, экологик вазиятга кескин таъсир кўрсатмоқда.
Ишлаб чиқариш соҳасидаги каби табиатда ҳам ҳамма нарса ўз балансига эга, агар ушбу баланс бузилиб маълум миқдордаги ортиқча нарса – чиқинди миқдори белгиланган меъёрлардан ошиб кетса, бундай технологик жараённинг умри қисқа бўлади. Ҳар қандай чиқинди миқдорининг ўз чегараси бор. Агар ишлаб чиқариш заҳираларидан самарали фойдаланиш керак бўлса, бундай самаранинг биргина ечими сувдан фойдаланишнинг янги технологиясини киритиш лозим.
Масалан, 1958- йилларда Қорақум канали ишга тушмаган даврда қишлоқ хўжалиги учун Амударё сувининг 7% фойдаланилган. Туркманистоннинг эса Мари ва Ашхабод вилоятларида пахта етиштириладиган майдон 70 000 га.ни ташкил қилган. 143 000 тонна атрофида пахта етиштирилган. 2000-йилга келиб пахта майдони 310 000 га.ни ташкил қилиб, ундан 551 минг тонна пахта ҳосили олинган.
Самарадор сув хўжалиги қурилиши олиб борилмаган ҳолда Чоржуй
ва Тошховуз вилоятларида 856 000 тоннагача етган. Экин майдони 324 000 гектарни ташкил қилган. Шундай қилиб, Чоржўй ва Тошҳовуз вилоятларида йиллик пахта етиштиришнинг ҳажми Қорақум канали районида жойлашган вилоятларга нисбатан 57% кўп бўлди. Бундан хулоса шуки Амударёнинг ўрта ва қуйи оқимида жойлашган суғорма деҳқончилик тармоқлари ҳудуди такомиллаштирилмаган.
Бутун дунё амалиёти таҳлил қилинадиган бўлинса йирик дарёлар ҳавзаларидаги ерларни ўзлаштириш дарёнинг қуйи оқимидан бошланади. Амударё ва Сирдарё билан боғлиқ ҳолатда эса бунинг аксини кўриш мумкин. Ҳозирги пайтда кўп йиллар давомида тузилган ишлаб чиқариш потенциалини сақлаб қолган ҳолда юзага келаётган вазиятдан чиқиш чораларини кўриш лозим.
Шамол таъсирида кўтарилган қум ва туз қишлоқ хўжалик экинлари экиладиган ҳудудларга келиб тушмоқда. Маълумотларга кўра қишлоқ хўжалик экин майдонларига ҳар йили 0,5-1 тоннага яқин туз аралаш тупроқлар келиб тушмоқда. Натижада экин майдонлари шўрланмоқда. Бунинг оқибатида 1980-йилларга нисбатан пахта ва шоли ҳосилдорлиги тушиб кетди.
Ҳозирги вақтда Амударёнинг қуйи қисмида, яъни Оролбўйи ҳисобланган қисмда қолган Қорақолпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошховуз ва Қизил-Ўрда вилоятларида 5 млндан ортиқ аҳоли яшамоқда. Ушбу аҳоли сони Туркманистонда ёки Қирғизистонда яшаётган аҳоли сони билан деярли тенг [53].
Орол бўйида сув танқислиги оқибатида катта ҳажмдаги бутазорлар қуриб чўлга айланаётган ҳудудлар майдони кенгаймоқда. Тузли бўронлар миқдори ошмоқда.
Айрим аҳоли пунктлари аҳолисини янги жойларга кўчириш муаммоси юзага келди. Масалан, Оролнинг “Акветкей” ҳудудида яшайдиган аҳоли Кораўзак тумани ҳудудига кўчирилган бўлса, “Урга” аҳолиси Қўнғирот туманига кўчирилди.
Орол денгизи сатҳининг кескин пасайиши натижасида унинг транспорт-коммуникациявий аҳамияти йўқолди. Ҳамдўстлик давлатлари ички сув ҳавзаларида етиштириладиган балиқнинг 10% ига тенг бўлган балиқчилик соҳаси тугаб кетди.
Орол денгизида сув ҳажмининг камайиши оқибатида юзага келган экологик фожиа Орол ҳавзасидаги экологик барқарорликнинг ёмонлашишига сабаб бўлди. Жумладан, нафақат ичимлик суви, балки ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг деярли барча жабҳалари учун ҳам сезиларли даражада оби ҳаёт тақчиллиги юзага келди. Шу боис жаҳон ҳамжамияти Марказий Осиё минтақасида дунёдаги энг жиддий экологик фалокат ўчоғи пайдо бўлганини аллақачон тан олган. Шунинг учун ҳам сўнгги бир неча ўн йиллик давомида бутун дунё сайёрамизнинг табиий-иқлим ва сув-экология бўйича барқарорлигини сиёсий жиҳатдан ва давлатлараро муносабатлар билангина чегаралаб бўлмаслигини англаб етди. Чунки ушбу экологик муаммо Оролбўйи ҳавзасида яшовчи кўп миллионли аҳолининг турмуш тарзига сезиларли даражада таъсир кўрсатди. Бу экологик таназзул бир-бирига узвий боғлиқ бўлган ва глобал аҳамият касб этувчи ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг яхлит ҳамда мураккаб мажмуини вужудга келтирди. Бу — фожиа юз берган ҳудуд учунгина хос бўлмай, балки глобал оқибатларга олиб келиши мумкинлигини бутун дунё кўз ўнгида исботлади. Оқими тобора камайиб бораётган дарёлар сувидан борган сари кўпроқ фойдаланилаётгани ва дарё ресурслари камайиб бораётгани ҳамда ўтган асрнинг сўнгги ўн йиллигида ёғингарчиликнинг олдинги даврларга нисбатан сезиларли кам бўлгани минтақада туз ва сувнинг табиий мутаносиблиги бузилишига олиб келди [17].
Денгиз чекиниши натижасида ҳосил бўлган “Оролқум” чўли 5 миллион гектардан зиёд ҳудудни эгаллаб, ўзига туташ жойларга туз ва қум тарқатмоқда. Бу ердан ҳавога кўтарилаётган тузлар 400 километргача, айрим ҳолларда ҳатто 500 километрдан ҳам узоққа етиб бораётгани Орол муаммосининг муаммоси нақадар кенг эканидан дарак беради. Ҳар йили Оролқумдан атмосферага
100 миллион тоннагача чанг кўтарилмоқда. Ўтган асрнинг 80-йилларидан бошлаб бу ердаги чанг бўронлари йилнинг 90 кунидан ҳам кўпроқ даврда кузатилмоқда [53].
Шунингдек, жанубий Оролбўйидаги кўплаб кичик кўллар қуриб қолди ёки саёзликка юз тутди. Бу эса, ўз навбатида, мавжуд тўқайзорларнинг қарийб 90 фоизи йўқ бўлиб кетишига, 800 минг гектардаги қамишзорларнинг қуришига ва бу ерларда илгари доимий қўним топган паррандаю даррандалар сонининг кескин камайиб кетишига олиб келди [54].
Намлик етишмаслиги оқибатида ҳар икки дарёнинг эндиликда собиқ қирғоқ бўйларидаги ўрмонзорлар, дельтадаги кўплаб кўллар чекинди. Оролнинг қуриши ер ресурсларининг камайиши ва тупроқ унумдорлигининг пасайишига ҳам бевосита ва билвосита таъсир кўрсатди. Яйловлар
ва пичанзорларнинг табиий ҳолати тобора ёмонлашиб бораётгани, шўрланаётган янги-янги майдонлар пайдо бўлаётгани ташвишли ҳолатдир.
Денгиз тубининг очилиши ва дарё делталарининг қуриши ҳисобига чўл майдонлари кенгаймоқда. Очилиб қолган 5,5 млн га майдон юзаси майда туз заррачалари билан қопланиб, янги шаклдаги қум қопламаларини ҳосил қилди.
Денгизнинг қуриган қисми катта туз маконига айланиб атроф-муҳитга жиддий хавф солмоқда. Шамол айниқса, сулфат тузларини тўзитиши натижасида Орол бўйига туз ёғини ёғилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра Мўйноқ кенглигида ҳар гектар майдонга 1000 кг, Нукус кенглигида эса 150 кг гача тузли чанг тушади.
Денгиз майдонининг қисқариши, буғланишнинг кўпайиши
ва коллектор-дренаж сувларининг тушиши ҳисобидан, сувининг шўрлиги анча ортиб 10 г/л дан (1965 й), ҳозирги вақтда (2003 й) 70 г/л йтди.
Орол фожиаси, Орол ҳавзасида яшайдиган миллионлаб аҳолининг яшаш шароитига ва ҳаётининг сифатига (турмуш даражасига) салбий таъсир кўрсатмоқда. Орол денгизининг қуриши жуда катта ҳудудда экологик шароитнинг ўзгаришига олиб келди.
Шундай қилиб, Марказий Осиё ҳудудида қум, туз аэрозолларини шамол ёрдамида кўчириб юрувчи кучли янги манба вужудга келди. Дастлабки маълумотларга қараганда йилига атмосферага 75-100 млн. тоннагача чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Денгиз тубидан кўтарилган чанг-туз тўзани атмосфера ифлосланишини орттириб юбормоқда.
Чанг-тўзонларнинг атмосферага кўтарилиши биринчи марта 1975 йили космосдан кузатилган. Чанг-тўзон узунлиги – 400 км, ени эса 40 км бўлиб, радиуси 300 км ни ташкил этади.
Тузларнинг ер юзасига ёғилиши натижасида пахтанинг ҳосилдорлиги
5-15 % га, шолиники эса 3-6 % га пасайиб кетди. Орол бўйига ёғилаётган чанг-туз заррачаларидан умумий миқдор ўртасида 520 кг/га ташкил етиб, тупроқ ҳолати ёмонлашувининг асосий сабабчиларидан бири бўлиб қолди. Қорақолпоғистон Республикасининг суғориладиган майдонларида чанг-туз фраксияларининг ўртача миқдори 250 кг/га дан, Чимбой туманида 500 т гача боради.
Шўрланган қум тузлари Орол бўйидаги 15 минг. га яйловларни эгаллаб бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |