Ўзбекистон республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузуридаги фуқаро муҳофазаси институти



Download 301,29 Kb.
bet11/27
Sana30.03.2022
Hajmi301,29 Kb.
#518493
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27
Bog'liq
Абдиев С. 28.06.2021 й

I БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСА

1958 йилда 400 м3/с ҳажмга эга бўлган Қоракум канали, 1973 йилда


195 м3/с ҳажмдаги сув ўтказиш қувватига эга Қарши магистрал канали,
1965 йилда 200 м3/с сиғимга эга Аму-Бухоро канали ва бошқа каналларнинг қурилиши, ушбу каналлар қурилиши натижасида экин майдонлари миқдори 2,3 ҳиссага ошиши ҳисобига Орол денгизига келиб қуйиладиган сув миқдорининг кескин камайиб кетишига сабаб бўлди. Натижада Орол денгизи чекиниб катта ҳудудлар қум ва тузли чўлга айланди.
Орол ва оролбўйи ҳудудида балиқлар турлари, сутэмизувчи ҳайвонлар ва қушлар камайиб кетди. Қуриган майдонларда аҳоли учун хавфли касалликларни тарқатувчи кемирувчилар кўпайди. Амударё ва Сирдарёнинг қуйи оқимларида сувнинг сифати ёмонлашди ҳамда ичиш учун яроқсиз бўлиб қолди. Экологик тизимлар, ўсимлик ва ҳайвонлар чуқур инқирозга учради.
Орол бўйида санитар - эпидемиологик вазият кескинлашиб кетди. Аҳолини марказлаштирилган тоза сув билан таъминлаш 29-67 % ни ташкил этди.
Қорақолпоғистон Республикаси аҳолиси умумий касалланиш даражаси 1990 йилга нисбатан туғма анемия касаллиги – 6,8 мартага, юрак хасталиги - 8,7 мартага, гипертония касаллиги – 17 мартага, ошқозон ичак кассаллиги –
5 мартага, буйрак тош касаллиги – 17 мартага, асаб касаллиги – 12 мартага, сурункали артрит – 3,8 мартага, нефрит – 18 мартагача кўпайган.
Бу Ўзбекистон вилоятлари кўрсаткичларига нисбатан – 6 марта кўпайиб кетди.
Буларнинг барчаси инсон саломатлигига ва мамлакат хавфсизлигига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Бу эса ўз навбатида Орол денгизи билан боғлиқ экологик фавқулодда вазият турларини, экологик фавқулодда вазиятлардан аҳолини ва ҳудудларни муҳофазалаш бўйича олиб борилаётган тадбирларни ўрганишни тақозо этади.
II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ОРОЛ ДЕНГИЗИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЭКОЛОГИК ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ
2.1. Орол денгизи билан боғлиқ экологик фавқулодда вазиятлар турлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
28 декабрдаги “Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги 1027-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 октябрдаги “Табиий, техноген ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар тўғрисида”ги 455-сонли қарорларига мувофиқ, Орол денгизи билан боғлиқ куйидаги экологик турдаги фавқулодда вазиятлар юзага келиш мумкин:
тупроқ ва ер остининг токсикантлар, оғир металлар, шунингдек, пестицидлар ва бошқа заҳарли химикатлар зарарланиши;
ер юзаси ва ер ости сувларининг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши оқовалари: одамларнинг заҳарланишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган таркибида оғир металлар, ҳар хил заҳарли химикатлар бор бўлган чиқиндилар ва бошқа зарарли моддалар билан экстремал юқори даражада ифлосланиши;
бинолар, муҳандислик коммуникациялари ва уй-жойларнинг емирилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган сизот сувлар даражасининг ошиши;
сув манбалари ва сув олиш жойларининг зарарли моддалар билан ифлосланиши оқибатида ичимлик сувнинг кескин етишмаслиги билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар.
Маълумки, экологик фавқулодда вазиятлар инсоннинг табиий жараёнларга аралашуви ва бу аралашувнинг кенгайиб ва чуқурлашиб бориши туфайли юзага келади. Шундай вазиятлардан бири Орол денгизи билан боғлиқ вазият бўлиб, бугунги кунда у умумбашарият муаммосига айланиб бормоқда. Инсоннинг хўжалик фаолияти йилдан йилга кучайиб бориши натижасида қўриқ ерлар ўзлаштирилмоқда, завод-фабрикалар қурилиб, янги шаҳарлар сони кўпайиб бормоқда, хилма-хил кимёвий моддаларнинг қўлланилиш доираси кенгаймоқда. Шаҳарларнинг ўсиши, янги ерлар ўзлаштирилиши фаолиятининг назоратдан четга чиқиб кетиши эса, табиатда мавжуд бўлган мувозанатни бузмоқда ҳамда нохуш экологик вазиятни вужудга келтирмоқда. Экологик мувозанатнинг бузилиши туфайли жаҳон маданиятига солинадиган хавф-хатарни қатор олимлар ядро уруши хавфидан кейин иккинчи ўринга, ҳатто баъзи олимлар уни биринчи ўринга қўймоқдалар. “Орол муаммоси мамлакатимизга ёки Марказий Осиёгагина тааллуқли бўлиб қолмай, жаҳоншумул муаммо ҳамдир. Орол бўйидаги экологик вазиятнинг мушкуллашуви оқибатида бутун ер куррасига таъсир қилиши мумкин” [25].
Совет даврида амалга оширилган сиёсат туфайли йиллар оша мустаҳкамлашиб борган пахта яккахокимлиги Ўрта Осиё, айниқса Ўзбекистонда табиат мувозанатининг бузилишига, сув манбалари дарёлар ўзанларининг камайиб кетишига сабаб бўлди. Пахта майдонлари йилдан йилга кенгайтирилди. 1980-1987 йиллар ичида пахта майдонлари 12%га ортди, яъни 230 минг гектарга кўпайтирилди. Республикада сув омборларининг сонини кўпайтиришга алоҳида эътибор берилди. Суғориш майдонлари кенгайиши ҳисобига 5 миллиард куб метр сув бекордан бекорга буғланиб кетди. Бу ҳолат Орол денгизини қуришига олиб келди. Натижада.

Download 301,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish