Ўзбекистон республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузуридаги фуқаро муҳофазаси институти


Тадқиқотда қўлланилган методиканинг тавсифи



Download 301,29 Kb.
bet7/27
Sana30.03.2022
Hajmi301,29 Kb.
#518493
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27
Bog'liq
Абдиев С. 28.06.2021 й

Тадқиқотда қўлланилган методиканинг тавсифи: Тадқиқотни олиб бориш жараёнида таққослаш ва таҳлилий услублардан фойдаланилди.
Магистрлик диссертациясини ёзиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Давлатимиз раҳбарининг қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, мавзуга алоқадор маҳаллий ва хорижий олимларнинг китоблари ҳамда соҳага оид меъёрий ҳужжатларидан фойдаланилди.
Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти. Орол денгизи билан боғлиқ экологик вазиятни таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган. Орол денгизи билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини камайтириш бўйича тавсиялар экологик вазиятни юмшатишга ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Диссертация ишини назарий ва амалий жиҳатдан ёритиб бериш мақсадида «Agro ilm» илмий журналида “Орол денгизининг қуриб боришининг сабаблари ҳамда кутилаётган салбий оқибатларини юмшатиш чора-тадбирлари” номли мақола ва “Фан, муҳофаза, хавфсизлик” Илмий-амалий журналида “Орол денгизи ва унинг ҳавзасида экологик вазиятни яхшилаш” номли мақола ҳамда “Орол муаммоси жаҳан ҳамжамияти нигоҳида” номли мақола “Муҳофаза +” журналида чоп этилди.
Диссертация ишидан, шунингдек, Орол денгизи билан боғлиқ экологик фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини камайтириш йўлларини такомиллаштиришда фойдаланиш мумкин.
Иш тузилмасининг тавсифи. Магистрлик иши кириш, 8 параграфдан иборат 3 та боб, хулоса, адабиётлар рўйхатидан иборат.

I БОБ. ОРОЛ ДЕНГИЗИНИНГ ҚУРИШИ НАТИЖАСИДА ЭКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ

1.1. Орол денгизининг қуриш сабаблари

Орол инқирози — замонамизнинг энг йирик экологик фожиаларидан бири. Орол денгизини биринчи батафсил текширган буюк олим Лев Семёнович Берг ўзининг “Орол денгизи” (“Аралская море”, 1908) китобида, Орол денгизини дунёда ноёб ва энг манзараси чиройли ва “Дунёда энг кўк осмон тусли” денгиз деб атаган эди. Л.С.Берг Орол денгизини уч йил мабойнида текшириб унинг тиниқлигига, денгиз туби 20-25 метргача кўриниб турувчи табиатига мафтун бўлиб қолган эди. Унинг маълумотича денгиз қирғоқлари, айниқса Амударё ва Сирдарё дельталари қалин ўрмон ва “кўм-кўк яшил қамишзорлар денгизи” билан қопланган. Орол денгизининг атрофини икки улкан дарёлар – Амударё ва Сирдарё дельталари ўз ботқоқликлари, тўқайлари, сон-саноқсиз ҳайвон турлари безаб турган. Орол денгизи акваториясида эса сон-саноқсиз қушлар учуб юрган ва балиқларнинг 30 дан ортиқ тури учраган [29].


Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, иқлимшунос рус олими И.Войков ўзининг Туркистонга бағишланган илмий ишларида (1916) Орол денгизи ҳақида гапириб, Туркистон аҳолиси сонининг кўпайиши ва янги ерларнинг ўзлаштирилишининг кенгайиши натижасида Орол денгизининг акваторияси қисқариши ва қуриши мумкин деган башоратнома сўзларини айтган.
Иқлимшунос олим И.Войков 1916 йилда Орол денгизининг табиий географик хусусиятларини бутун ҳавза билан боғлиқликда қарайди. Л.С.Берг, И.Войков, Е.Мурзаев ва бошқа кўпчилик олимлар Орол денгизининг табиий шароитини бутун денгиз ҳавзаси, яъни Марказий Осиё ўлкаси билан бирга боғлиқликда қарайдилар.
Бабаев А.Г., Алибеков Л.А. ўзларининг “Орол ҳавзаси тоғ-текислик тизимида” (1996) мақоласида ҳам Марказий Осиё тоғ ва текисликларининг табиий географик алоқалари ва уларнинг инсон хўжалик фаолияти таъсири асосида ўзгариши ҳамда уларни халқ хўжалигининг турли соҳаларида мақсадга мувофиқ бошқаришлар баён этилган.
Орол денгизи ва оролбўйи муаммоси олимларнинг, муттахасисларнинг ва кенг жамоатчиликнинг диққат эътиборини жалб қилмоқда. Орол денгизига бағишлаб минглаб илмий мақолалар ва китоблар ёзилган. Биз уларни такрорламаймиз, мақсад фақат қисқача – Орол денгизининг қуриш сабаблари ва унинг экологик оқибатларини ёритишга ҳаракат қиламиз.
ХХ асрнинг 60-йилларидан бошлаб Орол денгизи сатҳининг тез суратлар билан пасайиши бутун бир минтақада – Марказий Осиёда жиддий экологик ва ижтимоий-иқтисодий оқибатларга олиб кела бошлади. Натижада мазкур муммо кўплаб олимлар, мутахассисларнинг тадқиқот объектига айланиб қолди. Бугунги кунда бу муаммолар жуда кескинлашди, бироқ Орол муаммоси моҳиятан тўла ўрганилиши йўқ, муаммонинг баъзи жиҳатлари ҳали ҳар томонлама ўрганилиши, бу соҳада тегишли илмий хулосалар ишлаб чиқилиши лозим.
Амударё ҳавзасида қурғоқ ва бўз ерларни ўзлаштириш 2-жаҳон урушидан кейин бошланиб, Натижада суғориладиган ер майдонлари анча кенгайди. Бунинг учун эса сув хўжалиги объектларини қуришга тўғри келди. Бундай сув объектлари қаторига 1958 йилда қурилган, 400 м3/с ҳажмдаги сувни ўтказиш қобиляти эга Қоракум канали, 1973 йилда қурилган, 195 м3/с ҳажмдаги сув ўтказиш қувватига эга Қарши магистрал канали,
1965 йилда фойдаланишга топширилган 200 м3 сиғимга эга Аму-Бухоро каналлари киради.
Ушбу каналлар қурилиши натижасида экин майдонлари миқдори
2,3 ҳиссага, Қорақум каналига тегишли ҳудудларда эса 3,5 ҳиссага ўсди. Натижада республика ҳудудида етиштирилаётган пахта миқдори
1958-йилдаги 1,2 млн тоннадан, ҳозирги даврдаги 3,2 млн тоннага етди. Суғорма экин майдонларининг кенгайиши, қишлоқ хўжалик экинларининг кўп экилиш натижасида Амударё сувидан фойдаланиш миқдори
39-40 млрд. м3 га етди ва бу кўрсаткич йилдан-йилга ортиб бораяпди. Масалан, 1958 йилда Қорақум каналига Амударёдан 108 м3/с сув олинган бўлса,
1965-йил ушбу кўрсаткич 219 м3/с.га, 1970-йил 330 м3/с.га, 1990-йили
400 м3/с.га етди.
Ҳозирги кунда Қаршига эса Амударёдан 200 м3/с, Аму Бухоро каналига 112 м3/с сув олинмоқда. Қорақум канали ёрдамида суғориладиган пахта майдонлари фақат Туркманистон Республикаси ҳудудида 1958 -йилда 195 000 га ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 1996-йилга келиб 625 000 га етди.
Бундан ташқари Керки станцияси билан Шодлик станцияси оралиғидаги 815 км Амударёдан сув олувчи 20 дан ортиқ каналлар тармоғи мавжуд. Булар қаторига 43 м3/с сув сиғимига эга бўлган Қуларик, 30 м3/с сув оладиган турган Берзен, 38 м3/с сиғимга эга бўлган Саятнаукан ва бошқа каналлар киради. Туямўйин сув омбори ҳамда Тахиатош гидроузели ўртасида 270 м3/с сув олиш қувватига эга Ташсага, 170 м3/с сиғимга эга Пахта Арна, Қиличниёзбой
(81 м3/с). Савятжап (120 м3/с), Сувенлига (130 м3/с) ўхшаган катта суғориш тизимлари мавжуд. Амударё ҳавзасида жойлашган сув тармоқларининг умумий узунлиги 104 000 км.дан ошиб кетди. Ушбу каналларнинг 3 000 км узунликдаги қисми бетон қоплама билан қопланган. Қолган қисмида сувнинг ерга сингиб кетишига қарши чора-тадбирлар амалга оширилмаган.
Амударёдан каналларга олинадиган сувдан ташқари, кўп миқдордаги сув омборларини тўлдиришга сарфланмоқда. Сув омборлари учун олинадиган сув миқдори Амударёнинг ўрта ва қуйи оқимида йилига 13 млрд м3дан ортмоқда.
Шундай қилиб, Амударёдан кўп миқдорда сувнинг суғориш ва бошқа мақсадлар учун олинаётгани оқибатида Қорақум канали атрофида шўрланиш даражаси ортаётган бўлса, бошқа жойларда сув етишмаслиги оқибатида қурғокчилик кузатилиб чўлланиш жараёни кечмоқда.
Қорақум канали атрофида сизот сувлар миқдори ҳаддан ташқари кўпайиши натижасида 280 000 га майдон қишлоқ хўжалик экинлари экишга яроқсиз ҳолга келиб қолиши мумкин. Бу жойларнинг мелиоратив ҳолатини зудлик билан яхшилаш лозим.
1960-1990 йилларда Орол денгизи ҳавзасида суғориладиган ер майдонларининг кўпайиши ва сувга бўлган талабнинг ортиши натижасида, Орол денгизига Амударё ва Сирдарёдан келадиган сув ҳажмининг кескин камайиб кетиши (1960 йилларда 50-60 км3 дан, 1990 йилларда 4-5 км3 гача, ҳатто айрим йиллар денгизга Сирдарёдан умуман сув келиб тушмади) натижада, Орол бўйича халқаро ҳарактерга эга бўлган мураккаб экологик
ва ижтимоий-иқтисодий муаммолар вужудга келди.
Шундай қилиб, 1961-йилдан эътиборан Марказий Осиёда суғоришнинг тез суръатларда ривожланиши муносабати билан унга қуйилаётган сув ҳажми йилдан-йилга камайиб борди, баъзан (1985 ва 2000-2001 қурғоқчилик йиллари) сув мутлақо қуйилмади. Табиий буғланишнинг мунтазам давом этиши туфайли унинг сатҳи кескин тушиб бориши кузатилди. 2004 йил охирида унинг сатҳи 28,5 м (1961 йилда 53 м) мутлоқ баландликда бўлганлиги қайд этилди. Бунинг оқибатида 45 минг км2 майдони қуриб, қуруқликка айланди.
1950 ва 1960 йиллардан бошлаб Марказий Осиё ва Қозоғистонда суғориладиган ерлар майдонини янгитдан кенгайтириш мақсадида қатор қарорлар қабул қилинди. Марказий Осиё ва Қозоғистонда суғориладиган ерлар майдонинг 60-йиллардан бошлаб тўхтовсиз кенгайтирилиши (кийинги
35 йил мобайнида Орол денгизи ҳавасида 3 млн. гектардан ортиқ ер ўзлаштирилди), йирик магистрал канал ва коллекторларнинг қурилиши, улкан сув омборларининг бунёд етилиши (Марказий Осиёда 60 дан ортиқ сув омбори қурилди) регионда мавжуд бўлган барча дарёларнинг жиловланишига олиб келди.
Амударё ҳавзасида энг йирик суғориладиган деҳқончилик майдонлари жойлашган бўлиб, ушбу майдонларда Ўзбекистон ва Туркманистон Республикаларига тегишли 10 млн. гадан ортиқ суғориш мумкин бўлган ер майдонлари мавжуд. Ҳозирги кунда ундан 2,8 млн.га еридан суғорилган ҳолда фойдаланиб келинмоқда. Шундан 1,6 млн.га Ўзбекистон ҳудудига тўғри келади.
Марказий Осиёда суғориладиган ерлар майдони, айниқса Совет даврида тезлик билан ривожланди. Масалан, 1975 йилда 1913 йилга нисбатан суғориладиган ерлар майдони Ўзбекистон - 1485 гектардан 3 млн.600 минг гектарга (102% га), Тожикистон – 347 минг гектардан 567 минг гектарга (63%), Туркманистонда – 318 минг гектардан 819 минг гектарга (158% га) ошди. Кийинчалик ҳам суғориладиган ерлар майдони тўхтовсиз ўсиб борди. Шунга мувофиқ, сув олиш ҳам кўпайиб борди. Буни Туркманистон мисолида ҳам кўриш мумкин (1-жадвал).

Download 301,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish