Орол денгизи ҳавзасида экологик инқироз (кризис)нинг ривожланиши (1966-2010 й. даврида). В.А.Рафиқов, Р.Қ.Қамбаров маълумоти бўйича.
3-жадвал
Инқироз
|
1966 й
|
1986 й
|
2000 й
|
2010 й
|
Денгизнинг қуриши натижасида пайдо бўлган шўр “янги” саҳронинг майдони (км2)
|
Йўқ
|
13200
|
38000
|
42000
|
Шўр саҳро чегарасидаги туз, чанглар ва чиқиндилар физик массаси, млн. т.
|
Йўқ
|
500
|
2300
|
3300
|
Шамол олиб чиққан туз ва чанглар тарқалган майдонлар, минг.км2
|
йўқ
|
100-150
|
250-300
|
400-450
|
Шамол билан олиб чиқилган ва қайтиб ерга тушган туз ва чангларнинг кўпайиши кг/га
|
йўқ
|
100-200
|
500-700
|
700-1100
|
Экологик инқироз таъсирига мубтало бўлган зонадаги аҳолининг сони, минг киши ҳисобида.
|
йўқ
|
500-600
|
3000-
3500
|
3500-
7000
|
Амударёнинг юқори оқимидаги ҳудудларда мелиоратив ҳолатнинг ёмонлашиши (Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Самарқанд) II категориядаги ерларнинг кўпайишига олиб келмоқда. Амударёнинг ўрта оқимида жойлашган Туркманистоннинг сув хўжалик туманларида мураккаб мелиоратив ҳолат келиб чиқмоқда. Амударё ва Сирдарёнинг қуйи оқимларида кўпчилик майдонлар қониқарсиз мелиоратив аҳволи билан 3 ва 4 категорияга мансуб ерлар ҳисобланади, шўрланган, кучли шўрланган майдонлар 35-70 % ни ташкил этади.
Тупроқларнинг шўрланиши ҳисобига қишлоқ хўжалик махсулотлари ҳосили Ўзбекистон – 30 %, Туркманистон – 40 %, Қозоғистонда – 33 %, Тожикистон – 19 %, Қирғизистонда – 20 % га пасайиб кетди. Кучланган шўрланган ер ости сувларнинг жойлашиши чўлланиш жараёнини кучайтирмоқда. Амударё ва Сирдарё қирғоқларининг пасайиши натижасида дарёларнинг қуйи қисмида сув тошқинларини камайтириб юборади. Бу ўз навбатида тўқай ўсимликлари майдонларини қисқаришига, илгари унумга бой бўлган ўтлоқи-ботоқли тупроқлар, унумсиз ўтлоқ тақир чўл, қумли тупроқларга айланишга олиб келади.
Орол бўйининг санитар - эпидемиологик аҳволи ниҳоятда оғир, аҳолини марказлаштирилган тоза сув билан таъминлаш 29-67 % ни ташкил этади. Сутэмизувчи ҳайвонлар ва қушлар камайиб кетди. Қуриган майдонлар аҳоли учун хавфли касалликларни тарқатувчи кемирувчилар билан тўлиб бормоқда. Амударё ва Сирдарёнинг қийи оқимларида сувнинг сифати ёмонлашди ҳамда ичиш учун яроқсиз бўлиб қолди. Экологик тизимлар, ўсимлик ва ҳайвонлар чуқур инқирозга учраяпти.
Энг ёмон аҳвол Жанубий Оролдир. Ушбу минтақа ўз ичига шимолий ғарбий Қизилқум, Зарунгуз, Қорақум, Жанубий Устюрт ва Амударё делтаси каби ландшафт комплексларини олади. Аҳолининг ярми ифлосланган очиқ сув ҳавзаларидан фойдаланади.
Қорақолпоғистон Республикаси аҳолиси умумий касалланиш даражаси 1990 йилга нисбатан туғма анемия касаллиги – 6,8 мартага, юрак хасталиги - 8,7 мартага, гипертония касаллиги – 17 мартага, ошқозон ичак кассаллиги –
5 мартага, буйрак тош касаллиги – 17 мартага, асаб касаллиги – 12 мартага, сурункали артрит – 3,8 мартага, нефрит – 18 мартагача кўпайган.
Бу Ўзбекистон вилоятлари кўрсаткичларига нисбатан – 6 марта кўпдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |