Ўзбекистон республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузуридаги фуқаро муҳофазаси институти



Download 301,29 Kb.
bet13/27
Sana30.03.2022
Hajmi301,29 Kb.
#518493
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   27
Bog'liq
Абдиев С. 28.06.2021 й

Ҳавонинг ифлосланиши. Орол денгизининг сувдан бўшаган ҳудудидан йилига 100 млн тонна чанг, туз ва заҳарли моддалар кўтарилиши натижасида атмосфера ҳавоси ўзгармоқда. Ҳосил бўладиган чанг бўронлари аҳоли ўртасида сурункали бронхит, бронхиал астма, сил ҳамда янги турдаги специфик ва носпецифик касалликларнинг ортишига сабаб бўлмоқда [39].
Аҳоли яшайдиган жойларда ҳавони бузадиган заводлар қурилди, чиқиндилар эса сув ҳавзаларига оқизилди. Натижада, ер, сув ва ҳаво заҳарланди. Албатта бунинг натижасида инсон организми, авлод касалга дучор бўлади. Ўрта Осиёда экологиянинг салбий оқибатлари таъсирида туғилаётган гўдаклар касаллигини миқдори 130 мингтага етди. Орол бўйида қорин тифи касаллиги 30 баробарга ортди. Сариқ касаллик 7 баробарга ортди. Экологик вазиятнинг ёмонлашуви Орол денгизи хавзасидаги 35 миллионга яқин аҳолининг турмуш шароитига, уларнинг саломатлигига бевосита
ва билвосита салбий таъсир кўрсатди.
Шундай қилиб, Орол денгизи ҳалокати оқибатида юзага келган вазиятлардан бири бу аҳоли генофонди ва саломатлигига таъсир бўлди.
Вақт ўтган сари Орол фожеаси кун сайин мураккаблашиб бораверди. Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти ва Туркманистоннинг Ташовуз вилоятининг ҳар гектар ерига йилига 600-700кг.дан туз қумли чанглар ёғила бошлади. Заҳарли моддалар чиқити таркибида 100 хилдан ортиқ заҳарли моддалар мавжудлиги аниқланди [24].
Денгизнинг чекиниши натижасида чўлланиш жараёни кучайиб, ҳаво “Мўътадил денгиз” ҳароратидан “Кескин континентал” даражага ўзгарди.
Тупроқ ифлосланиши. Охирги 10-15 йил давомида Ўзбекистонда пестицидлар ва минерал ўғитларни ишлатилиши кескин камайди. Ўзбек ҳукумати ва тадқиқот институтлари мақтовга арзигулик ҳаракатлари туфайли интеграциялашган ўсимлик муҳофазаси практикаси киргизилди ва заҳари камроқ кимёвий ва биологик ўсимлик муҳофазасига ўтилди. Ҳозирда ҳайдаладиган ерларда пестицидлардан фойдаланиш даражаси 0.4 кг/га ташкил этади, Совет эраси пайтларида бу кўрсаткич 15-19 кг/га бўлган. Шунга қарамасдан, ўғит ва пестицид қолдиқларидан тупроқ ифлосланиши кўпгина вилоятларда муаммо бўлиб қолмоқда. Мисол учун DDT4 қолдиқлари билан заҳарланиш Андижон ва Фарғона вилоятларида максимал мумкин бўлган миқдордан 2.4 дан 6.1 мартагача ошади. Ишлатилмаётган, маълум йўсинда зарарсизлантириладиган ёки йўқ қилинмоқ даркор бўлган эски пестицидлар ҳажми 1,500 тоннани ташкил қилади. Туз ва токсик заррачаларни Орол денгизи очилиб қолган ҳавзасидан чанг тўзонлари билан тарқалиши ер ва сув сифатини сақлаш бўйича ташвиш уйғотади, ҳамда инсон соғлиғига тўғридан-тўғри хавф туғдиради.


Download 301,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish