Ўзбекистон республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузуридаги фуқаро муҳофазаси институти



Download 301,29 Kb.
bet16/27
Sana30.03.2022
Hajmi301,29 Kb.
#518493
TuriДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27
Bog'liq
Абдиев С. 28.06.2021 й

Кўкалазорлаштириш. Кўкаламзорлаштириш атроф муҳит ҳолатини яхшилашда муҳим ўрин тутиб, экологик ҳолатга қуйидагича таъсир кўрсатади:
атмосфера таркиби ва ҳолатини яхшилайди. Кўкалазорлаштириш орқали ҳаво таркибидаги учувчан органик бирикмалар миқдорининг камайишига эришилади. Ҳавода кислород миқдори ошади битта катта дарахт ёки 40м2 майдондаги кўкалам битта одамнинг кислородга бўлган талабини тўлиқ қондиради [61].
Бундан ташқари баъзи дарахтлар ўзларидан ҳаво таркибидаги микробларни ўлдириш хусусиятига эга бўлган моддаларни ажратади [62].
- одамларга ижобий психологик таъсир кўрсатади ва кўкаламзорлаштиришга рағбат уйғотади.
- шовқиндан ҳимоя қилади. Дарахтзорлар шаҳар шароитига хос бўлган шовқин билан “ифлосланиш”нинг камайишига хизмат қилади.
- ҳаво ҳароратини мўтадиллаштиради. Микроиқлимни юзага келтиради. Бу эса ўз навбатида энергияни тежашга хизмат қилади [63].
Баъзи ўсимликлар тупроқ таркибидаги тузларни яхши ўзлаштиришлари ҳисобига тупроқ шўрланишининг олдини олишга хизмат қилади.
Кўкаламзорлаштиришнинг экологик ҳолатга ижобий таъсир кўрсатадиган бир қанча омиллари мавжуд бўлиб, улар экологик ҳолатни мукаммал даражага етказувчи асосий восита бўлмаслиги мумкин, лекин унинг бошқа тадбирлар билан биргаликда олиб борилиши экологияни яхшилашда муҳим ўрин тутади.


2.3. Орол денгизи ва унинг ҳавзасида экологик фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чора-тадбирлари
Ўзбекистон Республикасида Орол денгизи ва унинг атрофида экологик вазиятни яхшилаш борасида халқаро ҳамкорлик доирасида кўплаб ишлар амалга оширилди. Шу билан бирга ташқи инвестициялар ва ички имкониятлардан келиб чиқиб республика ҳудудида ҳам бир қанча ишлар амалга оширилди. Жумладан, «Атроф-муҳит гигиенаси бўйича миллий ҳаракатлар дастури», «Биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича Миллий стратегия ва ҳаракатлар Дастури», «Қурғоқчилик ва чўлланишга қарши кураш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури», «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури», «Қайта тикланувчан энергия бўйича Миллий стратегия», «Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича давлат дастури» ва бошқа муҳим ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда. Бу ишларни амалга оширишда БМТнинг Тараққиёт дастури доирасида республикамизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан самарали фойдаланиш соҳасидаги институционал салоҳиятни кучайтиришга йўналтирилган дастурлар қўл келмоқда.
Мазкур Дастур доирасида биологик хилма-хилликни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда қайта тикланувчан энергия манбаларини ва энергия тежайдиган технологияларни татбиқ этиш, шунингдек, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган экологик сиёсат натижасида мамлакатимизда атроф-муҳит сифати яхшилашга қаратилган ишлар миқдори борган сари ортмоқда. Хусасан, мустақиллик йилларида ифлослантирувчи моддаларнинг атмосферага чиқарилиши 2,1 баробарга, ифлосланган чиқинди сувлар ҳажми 2 баробарга, пестицидлардан фойдаланиш миқдори беш мартага камайди. Кўплаб экин майдонларида пахта ўрнини дон, сабзовот ва картошка сингари қишлоқ хўжалик экинлари эгаллади. Пахта якка ҳокимлигига барҳам берилиб, бугунги кунда пахта майдонлари умумий экин майдонларининг 30% ини ташкил қилмоқда [42].
Оролбўйи минтақаларида экологик вазиятни яхшилаш мақсадида олиб борилаётган кўплаб тадбирлар қаторига миллий қўриқхона, боғ, буюртмахона ва экомарказлар ташкил этилишларини киритиш мумкин.
Ишлаб чиқилган барқарор ривожланишнинг умуммиллий стратегиясида ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантиришдан ташқари, атроф-муҳит муҳофазаси бўйича миллий дастури доирасида табиий заҳиралардан оқилона фойдаланиш ва бу борадаги ишларни изчил кучайтириб бориш йўли билан аҳоли учун яхши турмуш шароитини яратишга интилишнинг устуворлиги аниқ белгилаб қўйилган. Бу борада олиб борилган ишларга 2013-2017 йилларга мўлжалланган атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракат дастури, Ўзбекистон Республикасида чўлланишга қарши курашнинг миллий дастурларини киритиш мумкин [23].

Download 301,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish