Ўзбекистон республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузуридаги фуқаро муҳофазаси институти



Download 301,29 Kb.
bet12/27
Sana30.03.2022
Hajmi301,29 Kb.
#518493
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27
Bog'liq
Абдиев С. 28.06.2021 й

Биохилма-хилликнинг бузилиши. Кейинчалик Оролбўйидаги кўплаб кичик кўллар ҳам қуриб қолди ёки саёзликка айланди. Бу эса, ўз навбатида, қарийб 90 % тўқайзорларнинг йўқ бўлиб кетишига, 800 минг гектардаги қамишзорларнинг қуришига ва бу ерлардан қўним топган парранда-ю даррандаларнинг қирилиб кетишига олиб келди [36].
2002 йилга келиб Орол денгизи сувнинг тузлилик даражаси 70-75 г/л.га етди. Натижада денгиздаги балиқларнинг деярли барча турлари қирилиб келди [55].
Биологик ресурсларнинг ноёб генетик фонди ҳисобланган ҳамда ўсимликларнинг янги навларини ва ҳайвонлар авлодларининг яратилишида селекция ишларининг асосини ташкил этувчи, доривор препаратларнинг муҳим қисмини яратишда қўлланиладиган Ернинг биологик хилма-хиллиги йўқотилиши ташвишли ҳол ҳисобланади. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирги пайтда ҳар йили 10-15 минг тур ўсимлик йўқолиб кетмоқда. Мазкур жараён шу йўсинда давом этадиган бўлса, сайёрамизда миллионлаб йиллар давомида шаклланган биологик хилма-хилликнинг қарийб ярми яқин 50 йил ичида йўқолиши мумкин [37].
Тупроқ шўрланиши. 1980-чи йилларга келиб Республикада ҳар гектарга сарфланадиган сувнинг ўртача миқдори 17-18 минг куб метрнинг ташкил этди, яъни нормадагидан икки барабар ортиқ сарфланди. Марказий Осиёда энг йирик Туямўйин сув омбори Султон Санжар туз кони устига қурилди. Оқибатда шўр сув Хоразм ерларида оқа бошлади, натижада Хоразмда экологик вазият жуда ёмонлашди. Республикада сув омборлари хисобига шўрланган ерлар 1млн.643минг.800гек. ташкил этди. Булар асосан: Сирдарёда - 22,6 % Андижонда - 23,1 % Наманганда - 47,9 % ташкил қилди. Табиатдан ваҳшийларча фойдаланилди.
1994 йилга келиб Орол денгизидаги сувни 32,8 м., сув ҳажми 400 куб., сув юзасининг майдони 32,5 кв.км. тушиб қолди. Сувнинг минераллашуви
2 баробарга ортди, бунинг натижасида экин экиладиган ерларнинг сифати бузилди. Озиқ - овқат маҳсулотлари етиштирилиши чекланди. Ўрта Осиё, Қорақалпоғистон ва бутун Ўзбекистон учун экологик кулфат бошланди.
Орол денгизининг қуриши оқибатида жуда катта ҳудудларда шўрланиш кузатилди. Шўрланишнинг кучайиши, иқтисодий ва ижтимоий оқибатлар билан биргаликда, қишлоқ хўжалик экинларининг кескин камайиб кетишига олиб келади. БМТнинг Ривожланиш дастурига биноан 50 фоиздан ошиқроқ суғориладиган ҳудуд шўрланган, ўшандан 5 % кескин шўрланган. Шўрланган ерлар 2,179 минг га (ёки суғориладиган ерни қарийб 52 фоизни) ташкил этади, 665 минг га ўрта миқдорда шўрланган ерлар (16 фоиз) ва 168,9 минг га кескин шўрланган ерлар (3,93 фоиз). Ўзбекистоннинг Саҳроланишга қарши кураш бўйича БМТ Конвенцияси Миллий ишчи гуруҳини маълумот қилишича шўрланишдан деярли 53 фоиз (2,279 минг га) суғориладиган ерларга зарар етади, шу жумладан бу ҳудудни 47 фоизи ўрта ёки юқори миқдорда шўрланган [56].
Ерости сувларини кўтарилиши ва илдиз зонасида тузларнинг тўпланиши иккинчи даражали шўрланишга сабаб бўлади. Керагидан ортиқ миқдор суғориладиган сув билан тузни ювиб чиқариш сизот сувларнинг кўтарилиши ва ботқоқлашиш хавфини кучайтиради. Ўзбекистонда шўрланган тупроқ бошқаруви ҳамда кескин шўрланган ва ботқоқлашган ерлар, шу жумладан биодренаж ва биотозалашга оид муҳим илмий тадқиқот ва экспериментлар мавжуд. Бундай тадқиқот ишлари кенгайтирилиб, шўрланган ерларнинг кенг миқёсда реабилитациясини олиб бориш талаб этилади.
Орол денгизи ҳавзасини қуриганини ва тўпланган тузлар, чиқиндилар
ва тупроқ заррачаларининг тарқалишини дарахт ўтказиш йўли билан тўхтатишга ҳаракат қилинди. 1.3 млн. гектардан зиёд туби очилиб қолган ҳавза Ўзбекистон ҳудудида жойлашган. Орол денгизи қуриган ҳавзасида ҳимоя қилиш вазифасини бажарувчи дарахтларни экиш суръатлари ўтган 15 йил давомида 15-20 минг гектарни ташкил этади. Қишлоқ хўжалигида ишлатилиши мумкин бўлган ҳудудларнинг шўрланиши йирик муаммолардан бири бўлиб, 340 млн. га ҳудудни қамраб олади [56].
Қозоғистон ва Ўрта Осиёда суғориш мумкин бўлган 50-60 млн. га ер мавжуд бўлиб, сув заҳираси 8-10 млн.га ерга етади [57].
Натижада Оролбўйи ҳудудининг ижтимоий-экологик ҳолати ўзгарди. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, Қорақалпоғистон Республикасида қулай экологик вазиятли зоналар умуман йўқ. Ғоят оғир (кескин) экологик вазиятли зонада
22 маъмурий тумандан иккитаси (Бўзатов ва Шуманай туманлари - 308,3 минг га; аҳолиси - 59,2 минг киши) жойлашган, бу ерда республика аҳолисининг атиги 4 % яшайди, Мўйноқ тумани – майдони - 3675,8 минг га. 27,8 минг киши яшайдиган экологик кулфат (фалокат) зонаси деб эълон қилинган. Республиканинг қолган 12116,3 минг гектар майдони, ёки 1331,1 минг киши яшайдиган ҳудуди фавқулодда экологик вазиятли зона деб эътироф этилган [58].
Кимёвий моддаларни керагидан ортиқ фойдаланиш натижасида салбий таъсир янада ортди. 70 - 80 йилларга келиб ҳар йили республика қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган заҳарли кимёвий моддалар миқдори 100 000 тоннага етди. 1967 йилда Гербицидлар ва Пестицидларнинг 27 тури ишлатилган бўлса, 1980 йилларга келиб уларнинг тури 80 тага етди. Ўша даврда Ўзбекистонда гектарига 54 килограммдан ортиқ ҳар хил кимёвий воситалар қўлланиларди. Бу эса собиқ Иттифоқ даврида қўлланилган миқдордан 25-30 баробар кўп эди. Қўлланилган минерал ўғитлардан азотнинг 35-40, фосфорнинг 15-20 фоизгача миқдори ўсимликлар томонидан ўзлаштирилар, қолган қисми сув билан денгизда чўкинди ҳосил қиларди [59].
Олимлар томонидан бундай заҳарли моддалардан келадиган бундай хавф АЭСларнинг радиоактив чиқиндиси хавфидан 9 баробар кўп бўлиши мумкин деб баҳоланди.
Пахта етиштиришда катта миқёсда кимёвий моддалар қўлланилиши, самарасиз ирригация ва яроқсиз дренаж тизими туфайли ифлосланган ва шўр сув кўп миқдорда қайта ерга сизиб кетишига олиб борди. Натижада чучук сувга янада кўпроқ ифлословчи моддалар тушди. Барча суғориладиган ерларнинг қарийб 50 фоизи шўрланган, деб таснифланди, суғориладиган ерларнинг тахминан 5 фоизи (213.000 гектар) юқори даражада шўрланган.
Етарли миқдорда табиий ўғит бермаслик, экинлар алмашлаб экилмаслиги ва тупроқ шўрланиши баробар ер ҳосилдорлигига таъсир қилмоқда. Охирги йилларда бир гектар ернинг пахта ҳосилдорлиги Хоразм вилоятида 20 фоиз ва Қорақалпоғистонда 30 фоиз пасайди Орол денгизининг кўриб бориш кимёвий пестицид ва табиий тузлар концентрациясининг ошиб боришига олиб келяпти, сўнг бу моддалар кўл тубидан шамол билан кўтарилиб саҳроланишга ҳисса қўшяпти.
Саноат чиқиндилари ва тупроқнинг кенг миқёсда ўғит, пестицид ва қишлоқ хўжалиги кимёвий моддалар(жумладан ДДТ)дан фойдаланиш оқибатида ифлосланиши туфайли сувнинг ифлосланиши кўп инсон саломатлигининг бузилишига олиб келмоқда.

Download 301,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish