Магистрант: Абдиев С.
Научный руководитель –Бердиев К
5А640103 – «Безопасность населения в чрезвычайных ситуациях»
Научный руководитель Қ.Бердиев
Магистрант С.Абдиев
МУНДАРИЖА
|
|
КИРИШ
|
|
I БОБ. ОРОЛ ДЕНГИЗИНИНГ ҚУРИШИ НАТИЖАСИДА ЭКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ
|
15
|
1.1. Орол денгизининг қуриши сабаблари
|
15
|
1.2. Орол денгизи ва унинг ҳавзасида ҳозирги кунда юзага келган экологик вазият
|
23
|
|
I боб бўйича хулоса
|
30
|
II БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА ОРОЛ ДЕНГИЗИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЭКОЛОГИК ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ
|
31
|
2.1. Орол денгизи билан боғлиқ экологик фавқулодда вазиятлар турлари
|
31
|
2.2. Экологик фавқулодда вазиятлардан аҳолини ва ҳудудларни муҳофазалаш бўйича тадбирлар
|
38
|
2.3. Орол денгизи ва унинг ҳавзасида экологик фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чора-тадбирлари
|
44
|
|
II боб бўйича хулоса
|
50
|
III БОБ. ОРОЛ ДЕНГИЗИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЭКОЛОГИК ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТ ОҚИБАТЛАРИНИ КАМАЙТИРИШ
|
51
|
3.1. Орол денгизи ва унинг ҳавзасида экологик вазиятни юмшатиш борасида олиб борилаётган халқаро ҳамкорлик
|
51
|
3.2. Экологик фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини камайтириш бўйича илғор хориж тажрибаси
|
65
|
3.3. Орол денгизи билан боғлиқ экологик фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини камайтириш
бўйича тавсиялар.
|
74
|
|
III боб бўйича хулоса
|
79
|
ХУЛОСА
|
80
|
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
|
83
|
КИРИШ
Магистрлик диссертациясининг мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги. Табиат, жамият ва инсон ўртасида маълум мутаносиблик қонуниятлари мавжуд. Ушбу қонуниятларга риоя қилмаслик пировард натижада экологик мувозанатнинг бузилишига олиб келиши мумкин. Мавжуд табиий ресурслардан тўғри фойдаланмаслик, айниқса хўжасизларча фойдаланиш табиат ва атроф – муҳитдаги тенглик
ва мутаносибликнинг издан чиқишига сабаб бўлади [27]. Натижада, дунё мамлакатларининг айрим ҳудудларида бебаҳо бўлган ер, сув, ҳаво ифлосланиб, яроқсиз ҳолга келиб қолмоқда ва айрим ўсимлик, ўрмон ҳамда ҳайвонот дунёси турлари қисқариб кетмоқда.
Шундай экологик муаммолардан бири Орол денгизи билан боғлиқ муаммо бўлиб, ушбу муаммо ҳозирги кунда халқаро миқёсга кўтарилди.
Денгизнинг қуриб бориши билан боғлиқ бўлган экологик тангликни бир қанча йўллар билан, масалан, ўрмон мелиорацияси усули билан пасайтириш мумкин.
Бугунги кунга келиб Орол денгизининг қуриб бориши сабабли 5,5 млн гектарга яқин туби очилиб қолди, шундан 700 минг га майдони енгил таркибли тупроқлардан иборат бўлиб, улар кучли дефляцияга дучор бўлмоқда[67]. Очилиб қолган майдон йилдан йилга кенгайиб, тузга бой бўлган тупроқлар очилиб бораяпти. Бу эса атмосферанинг ифлосланиши билан боғлиқ муаммони юзага келтирди.
Орол денгизининг қуриган тубидан ҳар йили атмосферага шамол оқими билан бирга 75-100 млн. тоннагача қум ва чанг кўтарилаяпти, бу эса Оролбўйи минтақасида экологик тангликни вужудга келтирмоқда [96]. Орол денгизининг қуриши оқибатида Оролбўйида шўрланиш жараёни кескин кучайди, бу эса ҳар йили 100 млн. тоннагача бўлган туз ва чангнинг ҳавога кўтарилишига олиб келмоқда, экологик танглик кучаймоқда, маҳаллий аҳоли ичида ҳар хил касалликлар тарқалиши кўпайди. Қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги пасайди, чўлланиш жараёни кучайди. Орол денгизининг қуриши натижасида юзага келадиган салбий оқибатлар шунчалик чуқур
ва қайтарилмаски, бу катта минтақадаги деярли барча тирик жонзодга жиддий ҳавф туғдириши мумкин.
Орол денгизининг қуриши натижасида Амударёнинг қуйи хавзасида охирги 20 йил ичида қамишзорлар 760 минг гектардан 100 минг гектаргача камайди, ўрмонларнинг майдони 3 марта қисқарди. Мавжуд ҳайвонларнинг 173 туридан ҳозирги вақтга келиб фақат 38 тури сақланиб қолди, 26 турдаги қушлар йўқолиб кетди [8].
Ҳозирги кунда Орол денгизининг қуриган тубидаги дефляция жараёнини пасайтирадиган, чанг ва тузнинг ҳавога кўтарилишини камайтирадиган усуллар жорий этилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |