Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet157/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

МЎЪТАЗИЛИЙЛАР – (араб. мўътазила – ажралиб чиққан, узоқлашган) каломдаги йирик оқим. М. VII–IX а.ларда, Дамашқ, Бағдод халифалигидаги диний–сиёсий ҳаётда сезиларли мақомга эга бўлган.
Айтишларича, мазкур оқим тарафдорлари мўътазилийлар бундай номга Басра шаҳридаги Ҳасан ал–Басрий (728 й.да ваф. эт.) ташкил этган тўгаракдан унинг шогирдлари – Восил ибн Ато (748 й.да ваф.эт.) ва Амр ибн Убайдларнинг (761 й.да ваф.эт.) "ажралиб чиқишлари" муносабати билан сазовор бўлганлар.
Муътазилийларга доир манбаларда таъкидланишича, уларнинг бошқа номлар билан мас., ал–адлийун, ал–адлийа, аҳл ал–адл, аҳл ал–адл ва т–та–вҳид, деб аталишлари, уларнинг "беш асосий қоида"лари мўътазилий– Абул Ҳузайл ал–Аллоф (841 ёки 849 й.да ваф эт.) яшаган замонда, узил–кесил, шаклланди. Ушбу асосий қоидалар қуйидагилардан иборат:
I. Адолат (ал – адл): илоҳий адолат инсоннинг ирода эркинлигини тақозо этади, Оллоҳнинг қодирлиги унинг фақат "энг яхши" (ал–аслоҳ) нарсаларнигина ярата олиши ва нарсалар тартиби ва барқарорлигининг азалдан бузилмаслиги билан белгиланади.
2. "Якка худолик" (ат–тавҳид): ягона Оллоҳга, қатъий равишда, ишониш ва кўп худолик ҳамда инсонни худога ўхшатишни инкор этади, балки илоҳий сифатларнинг воқеликда борлиги ва абадийлигини, шу жумладан нутқ сифатини ҳам рад этадики, ундан Қуръоннинг "яратилганлиги" ҳақидаги қоида келиб чиқади.
3. "Савоб ишлар учун, ваъда ва гуноҳлар учун жазо билан қўрқитиш" (ал–ваъд вал– ваъид): бу қоидани, муътазилийлар билан бирга, хорижийлар ҳам қўллаб–қувватладилар, чунки, агар Оллоҳ "бўйсунганларга" жаннат ва "бўйсунмаганларга" дўзах ваъда қилган бўлса, инсоннинг ҳатти–ҳаракатига қараб, унга муносиб мукофот ёки жазо олиш қоидасини пайғамбарнинг "воситачилиги" ҳам, Аллоҳнинг "меҳр ва шафқати" ҳам бузмаслиги лозим.
4. "Манзиллар орасидаги ўртача ҳолат" (ал–манзила байна–л–манзилатайн): катта гуноҳ қилиб қўйган (кабира) мусулмонлар муржийлар фикрига қарама–қарши ўлароқ), динга эътиқод қилувчилар сафидан чиқадилар, аммо кофир бўлиб қолмайдилар (хорижийлар таълим берганидек). Улар икки ўртадаги ўрта манзил ҳолатида қолади. Ушбу қоида биринчи мўътазилийларнинг Ҳасан ал–Ба.ий тўгарагидан чиқишларига сабаб бўлган, чунки, у бундай мусулмонни "мунофиқ", деб атаган эди.
5. "Муносиб яхши амалларга кўтариш ва ёмон амалларни тақиқлаш" (ал – амр би–л–маъруф ва–н–наҳи ани–л– мункар); ушбу мўътазийлар, хорижийлар ва шиалар учун умумий қоида бўлиб, ҳар бир мусулмонни барча воситалар билан ("қилич" – кучини ҳам назарда тутиб) хайрли ишлар ғалабаси ва ёмон ишлар заволи учун кураш олиб боришга чақиришдир. Муътазилийлар бу ишни, одатда, сиёсий масалалар билан боғлиқ равишда олиб қарадилар. Мўътазилийларнинг инсоннинг ирода эркинлиги ҳақидаги таълимотлари уларнинг душманларига муътазилийларни қодирийларга мансубликда айблашларига асос бўлди.
Улар аббосийлардан бўлган халифа Ҳорун ар–Рашид даврида таъқибга учраган эдилар. Аммо, зайдийларга нисбатан очиқ муносабатда бўлган ал– Маъмун ва унинг икки вориси ал– Муътасим ва ал–Воси (813–847) даврида муътазилийларнинг мавқеи халифатликда моҳиятан ўзгарди. Улардан баъзилари юқори лавозимларга сазовор бўлдилар. Мўътазилийлар фаолияти, бошқа ақлий тамойилдаги мутафаккирларники каби давлат томонидан рағбатлантирилди. Қуръон "яратилганлиги" ҳақидаги, мўътазилийлар ва жаҳмийлар учун умумий бўлган, қоида, илоҳиётчиларнинг мавжуд ҳокимиятга хайрихоҳлигини ифодаловчи мезон сифатида қораланар эди. Аммо, халифа ал–Мутаваккил (847–861) ҳукмронлиги даврида мўътазилийлар яна таъқиб остига олиндилар ва давлат ишларида уларнинг ғоявий мавқелари янада сусайди.
Мўътазилийлар сиёсий майдонда бувайҳидлар сулоласи ҳукмронлиги (945–1055) даврида яна пайдо бўлди. Бу даврда, қози Абдужаббор (1025 й.да ваф.эт.) фаолияти билан боғлиқ бўлган, мўътазила мактаби гуллаб–яшнади. Мўътазилийларнинг ғоялари Яман зайдийлари дунёқарашида ҳам ўз аксини топди. XII–XIII а.га келиб, муътазила ғоялари Хоразмга тарқалди. Маҳмуд аз–Замаҳшарий (1075–1144) бу таълимотнинг изчил тарафдори эди. Мўътазилийларнинг ақлий талқинлари ва бир қатор илоҳий–фалсафий таълимотлари, кейинчалик, юзага келган калом оқимлари бўлган – ашъарийлик ва мотуридийликка таянч бўлди. Мўътазилийлар фаолияти юнон фалсафий анъаналари йўналишидаги фалсафий тафаккурнинг шаклланишига ёрдам берди. Бунинг биринчи вакили мўътазилийлар доираларига яқин бўлган ва ал–Мутаваккил ҳукмронлиги даврида улар тақдирини бошидан кечирган файласуф ал – Киндий (801–866) эди.
Мўътазилийлар оқимининг бутун бир тарихи давомида унинг у ёки бу вакилининг номи билан боғлиқ ва бир–бирлари билан рақобатда бўлган, кўплаб гуруҳлар вужудга келди. Мўътазилийларнинг IX–X асрлардаги асосий мактаблари Басра ва Бағдодда бўлган.
Биринчи мактабнинг йирик вакиллари – Муъаммар ибн Аббод (830 й.да ваф.эт.) Абул Ҳузайл ал–Аллоф, ан–Наззом (835–36 ёки й.да ваф.эт), ал–Жоҳиз (868–69 й.ваф.эт.), Абу Али ал–Жуббаий (915 й.да ваф.эт.) ва унинг ўғли Абу Ҳошим (933 й.да ваф.эт) эдилар. Ўзининг Алига хайрихоҳлиги ва аслзодаларга кам аҳамият бериши билан бошқалардан ажралиб турадиган ва Бишр ибн ал–Муътамир томонидан асос солинган Бағдод мактабига Сумам ибн ал–Ашрас (828 й.да ваф. эт.), ал–Мурдор (840 й.да ваф.эт.), Аҳмад ибн Аби Довуд (854 й.да ваф.эт.) ал–Ҳайёт (IX а.) ва ал –Каъбий (929 ёки 931й.да ваф.эт.) ва б. мансуб эдилар. Бу икки мактаб ўртасидаги баҳс––бўлинмас заррачалар, уларнинг сифатлари, бўйи басти, бўшлиқ ва шунга ўхшаш тасаввурни муътазилий Абу Рашид ан–Найсабурийнинг (1024 й.да ваф.эт.), "ал–Масоил фи–л–хилоф байна–л–Басрийин ва–л–Бағдодийин" («Ба.алик ва бағдодликлар ўртасидаги қарама–қарши масалалар") номли китобидан олиш мумкин.
Мўътазилийларнинг якка худолик ақидасини қатъий равишда ҳимоя қилишларидан Оллоҳ моҳияти билан илоҳий сифатлар ўртасидаги, нисбатан бир–бирига тенг бўлмаган, ундаги, ирода ибтидоси ақл ибтидосига бўйсунади, деган хулоса келиб чиқади. Шу билан бирга, муътазилийлар худонинг нариги дунёдалигини қайд қилишса ҳам, у билан яратилган ашёлар ўртасида ҳеч қандай ўхшашлик йўқлигини таъкидлаган ҳолда, холиқ билан маҳлуқ ўртасидаги нисбатни пантеистик руҳда ҳал этадилар.
Маълумки, мўътазилийлар мавжуд бўлмаган нарса ва умуман–яширинган ибтидода, мавжуд бўлиш тушунчаси ёрдамида, ўзларининг борлиқ ҳақидаги қарашларини исломнинг худо тўғрисидаги тушунчаси билан мувофиқлаштиришга ҳаракат қилдилар: маъдумлар, ҳис–туйғу орқали қабул қилинадиган, дунёдан ажратилган, ўзига хос махсус дунё бўлса ҳам, ундан фарқли ўлароқ, макон ва замон сифатларидан маҳрумдирлар ва ашёларнинг "яратилиши" уларнинг мавжуд бўлмаганлик ҳолатидан мавжудлик ҳолатига ўтишидир.
Мўътазилийларнинг, икки хил маънога эга бўлган, маъдум тушунчаси орқали, дунёни яратилганлигини рад этишга бўлган уринишларини уларнинг душманлари фош этдилар. Улар мўътазилийларнинг маъдумларни азалий ва чексиз эканлиги ҳақидаги таълимотларида дунёни замонда яратилмаганлиги хулосасига келганликларини аниқладилар.
Табиий дунё, мўътазилийлар томонидан, жисмлар ва уларнинг сифати абадий шаклланганликларига мувофиқ келувчи, жавҳар (субстанция) ва араз (акциденция) тушунчалари орқали идрок этилди. Жисмларнинг бўлиниш чегараси борлиги ёки йўқлиги масаласида мўътазилийларнинг қарашлари бир–биридан фарқ қилар эди: агар ал–Оллоҳ, унинг издошлари томонидан, бўлиниш "қисмга эга бўлмаган бўлимларга" ва "яккаю ягона жавҳарларга"гина нисбатан қўлланилган бўлса, ан–Наззам ва унинг тарафдорлари эса жисмларни чексиз равишда бўлиниши ҳақида таълим бердилар.
Мўътазилийларнинг билиш назарияси ақлни эътиқоддан афзаллиги ҳақидаги қоидага асосланади. М.нинг ақлий йўналишдаги қарашлари ахлоқий "гўзаллик" (хайрли иш) ва "бадбашаралик" (залолат) ҳақидаги таълимотда ўз ифодасини топадики, унга биноан тушунчалар худо томонидан эмас, балки, бу сўзлар орқали ифодаланилаётган нарсаларнинг объектив хусусиятларини ақлдаги таърифидан келиб чиқади.
М.нинг ақлий йўналиши ўзининг мантиқий давомини машҳур "худосиз" (мулҳид) ибн Ар–Равандий (IX а.нинг иккинчи ярми ёки X а. бошида ваф.эт.) таълимотида топдики, унга биноан, пайғамбарлик ва ваҳийга асосланган барча динлар инкор этилади. Абу ибн Сулаймон, Сумома ибн ал–Ашрас, Исо ас–Сўфий ва б. ҳам ўзларининг ғоявий ижодларида шу йўлдан бордилар.
Мўътазилийлар, сиёсат соҳасида, халифа ёки имом ҳокимиятини, келиб чиқиши жиҳатидан, дунёвий хусусиятга эга эканлигини қайд этдилар.
Ҳозирги даврда мўътазилий ғоялари ақлий йўналишда бўлган мусулмон мутафаккирларини илҳомлантирмоқда. А.имизнинг 80–йилларида "исломнинг сўл оқими" (ал–йасор ал–ислом), ғоявий йўналиш сифатида, шаклланиб, у муътазилийлар таълимотига асосланган.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish