Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet153/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

МУЛОҲАЗА – кишининг нарса, воқеа, ҳодиса ва ҳолатлар ҳақидаги фикри ёки ҳукми. Фикр ёки ҳукм – тафаккурий фаолият тури, одам мияси ва онгининг маҳсули. Бироқ м. онгнинг ён–атрофга, борлиққа муносабати натижасида туғилади. Шунинг учун м.нинг тўғри ёки нотўғрилиги, унинг мавжудликни, борлиқни қандай акс эттириши орқали аниқланади.
М. интуиция билан ҳам боғлиқ. Интуиция нарса, воқеа, ҳодиса ва ҳолатларнинг қандай кечишини бевосита англаши ва олдиндан айтиб бериши мумкин. Бироқ, унинг тагида ижтимоий амалиёт, катта ҳаётий тажриба ётади. Шунинг учун интуиция ҳам, худди онг каби кишининг узоқ йиллик изланишлари ва амалий тажрибаси маҳсули сифатида м.ни юзага келтиради.
Мантиқшуносликда М. қуйидагича тасниф қилинади: 1) тасдиқловчи ёки инкор этувчи м.; 2) якка, жузъий ва умумий м.; 3) шартли, фарқловчи ва қатъий м.; 4) эҳтимолий, мавжудий ва зарурий м..
Агар фикр ҳолатнинг, нарсанинг маълум бир сифатларини тан олишга қаратилган бўлса, у тасдиқловчи м. агар фикр бу сифатларни рад этишга йўналтирилган бўлса инкор қилувчи м. дей.ади.
Нарса, воқеа ва ҳолатлар ўзларининг якка, жузъий ва умумий хусусиятларига эга. Якка хусусият айнан шу нарсага тааллуқли, айнан шу ҳолатда намоён бўлади. Агар бу хусусият бошқа нарсаларга воқеа, ҳодиса ва ҳолатларга ҳам тааллуқли бўлса, у гуруҳга, тоифага, туркумга хос бўлган жузъий хусусиятларни юзага келтиради.
Агар бу хусусият бир гуруҳ, тоифа, туркум доирасидан чиқиб, бошқа гуруҳ, тоифа ва туркумларга ҳам тааллуқли бўлса, у ҳар хил доираларга оид умумий хусусиятга айланади. Бу хусусиятлар ўз кўринишларига мос м.ни уйғотади.
Шартли м. фикрнинг бирор нарса, воқеа, ҳодиса ва ҳолатлар билан шартли тарзда, боғланиб келишидан ҳосил бўлади. Мас., у истаган институтга кириши мумкин эди. Унда м. воқеа–ҳодисаларни бўлакларга ажратиш натижасида ҳам ҳосил бўлади. Мас., у ё яхши билими туфайли, ё яхши хотираси туфайли аъло баҳо олган. Қатъий м. нарса, воқеа, ҳодиса ва ҳолатлар ҳақида чиқариладиган якуний фикр, ҳукм ҳисобланади.
Эҳтимолий м. нарса, воқеа, ҳодиса ва ҳолатларнинг ёки улардаги маълум бир хислатларнинг бўлиш ёки бўлмаслик эҳтимолидан келиб чиқиб, билдириладиган фикрдир. Мавжудий м. ана шу нарса ва ҳолларнинг ёки улардаги маълум бир хусусиятларнинг борлигини тан олган фикрдир. Зарурий м. эса улардаги маълум бир хусусиятларнинг ҳар қандай ҳолатда сақланишини эътироф этадиган фикр ҳисобланади.
М., субъектив нуқтаи назардан – шахсий, гуруҳий, кўриниши нуқтаи назардан – субъектив ва объектив, мавзулари нуқтаи назаридан – илмий, бадиий, диний, фалсафий ва б.га бўлиниши мумкин. М. тушунчасини фалсафанинг билиш назарияси ва мантиқшунослик соҳалари кенг тадқиқ этади.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish