Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet147/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

МИЛЛИЙ ҒУРУР – ҳар бир миллатнинг ўз–ўзини англаши натижасида содир бўладиган ички руҳий кайфият. Бу туйғу ўз она замини, авлод–аждодлари томонидан қолдирилган моддий–маънавий меросдан, ўз миллатининг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаларидан, ўзга миллатлар олдидаги қадр–қиммати, обрў–эътибори билан фахрланиш ҳиссиётидир.
М.ғ. ўз миллатининг чинакам фидойиси бўлган ҳар бир инсонга хос бўлган ички руҳий туйғудир. Ўз миллатини севадиган ҳар бир инсон, унинг ютуқлари, обрў–эътибори билан фахрланади, унинг муаммоларига бефарқ қараб тура олмайди.
М.ғ.и юксак инсон, ўз элига, миллатига жонкуяр бўлади, унинг муваффақиятлари билан ич–ичидан фахрланади, қувонади.
М.ғ. ҳар бир инсонда, ўз миллатининг моддий–маънавий меросини ўзлаштириш, урф–одатларини, анъаналарини, қадриятларини, тарихини мукаммал билиш ва уни ўзга миллатларники билан қиёслаш натижасида шаклланади ҳамда унда ўз миллатига меҳр–муҳаббатини ошириб боради.
Ўз миллатининг маънавий мероси, қадриятлари, урф–одатлари, моддий ва маънавий бойликларни яратишдаги ютуқларининг, ўзга миллат вакиллари томонидан эътироф этилиши, унинг бошқа миллатлар томонидан такрорланмайдиган, ўзига хос хусусиятларига юксак баҳо берилиши ана шу миллат вакили бўлган инсонда ўз миллатидан фахрланиш туйғулари, юксак даражада намоён бўлади.
М.ғ.и мустаҳкам бўлган миллат вакилларининг бирлиги ҳам мустаҳкам бўлади, бундай миллатни қурол кучи билан енгиш мумкин, аммо маънавий–руҳий жиҳатдан синдириб, енгиб бўлмайди.
Унинг ички руҳий қудрати, миллат қаддини кўтаришнинг енгилмас салоҳияти сифатида сақланиб қолади ва эртами ёки кечми миллатни ривожлантиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлади. Бунга жаҳондаги миллатлар ривожланиши тарихидан кўплаб ёрқин мисолларни келтириш мумкин.
Шундай қилиб, м.ғ., ҳар бир инсоннинг ўз миллати ютуқлари, тарихи, қадриятлари, ўзга миллатлар олдидаги обрў–эътиборидан фахрланиш кайфияти бўлиши билан бирга миллат бирлигини ва келажагини таъминлашнинг муҳим омилидир.
Ўзини миллатнинг вакилиман, деб ҳисоблайдиган ҳар бир инсон авлод–аждодларимиздан олган, бетакрор, бой моддий ва маънавий меросдан, уларнинг жаҳон цивилизациясига қўшган муносиб ҳиссаларидан, чинакам ватанпарварлик, халқпарварлик, Ватан озодлиги йўлида кўрсатган жасорат ва мардлигидан фахрланади ҳамда уларнинг анъаналарини давом эттириш руҳиятига эга бўлади.
Бугунги кунда, жонажон Ватанимизнинг ўз мустақиллигини қўлга киритиши, унда яшаётган ҳар бир миллат вакилининг миллий ғурурини оширди, унинг қаддини кўтарди ва унда, ўз халқи, она замини, авлод–аждодлар олдидаги, миллат манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича, масъулиятни ҳис қилиш руҳини шакллантирмоқда.
М.ғ. туйғуларининг илдизлари жуда мустаҳкамдир. Чунки, бу она заминимизда жаҳон цивилизациясига улкан ҳисса қўшган аждодлар яшаганлар ва ўзларидан битмас – туганмас мерос қолдириб кетганлар. Улардан фан, маънавият, санъат, давлатни ташкил қилиш, уни идора қилиш ва б. соҳаларда, олган улкан мерос миллий ғуруримизнинг гултожи ҳисобланади. Мустақиллигимиз шарофати ила улар яна ҳам сайқаллашиб, миллатимиз қадрини тиклашга хизмат қилиб келмоқда.
Мас., ўзбек миллатининг ўз Ватани мустақиллигидан фахрланиш туйғуларининг ўсиб бориши, янги жамият қуриш жараёнида вужудга келган муаммоларни вазминлик билан ҳал этиш ва Ўзбекистоннинг жаҳондаги обрў–эътиборини мустаҳкамлашнинг омили бўлиб хизмат қилади. Чунки, м.ғ. фақат фахрланиш кайфияти эмас, у шунинг билан бирга, миллат тақдири, келажаги йўлидаги масъулликни ҳис эта билиш туйғуси ҳамдир.
Миллат вакилларининг, миллат келажаги йўлидаги масъуллигининг ошиб бораётганлиги унинг жаҳонда яна муносиб ўрин эгаллаш имкониятини беради.
Мустақиллик йилларида, миллий туйғунинг яна ҳам мустаҳкамланишига хизмат қиладиган, муваффақиятлар қўлга киритилди. Улар миллий–маънавий тикланишимиз, замонавий технологияга асосланган саноат ишлаб чиқаришининг вужудга келиши, жумладан, миллий қадриятларни тарбиялашнинг давлат сиёсати даражасига, миллий курашимизнинг жаҳон спортининг бир тури даражасига кўтарилиши, тараққиётимизнинг муҳим шарти–миллий яратувчилик кайфиятининг турмуш тарзига айланиши ва б. соҳалардаги ютуқлар м.ғ.имизни кучайтиради ҳамда миллатимизнинг келажакка ишончини мустаҳкамлайди.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish