Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet145/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

МИЛЛИЙ МАЪНАВИЙ ТИКЛАНИШ - у ёки бу миллат ҳаётида ўзга мамлакат томонидан содир этиладиган ёвузлик ва зўравонлик йўли билан унинг авлод аждодлари томонидан яратилган мерос, урф-одатлар, анъаналар, қадриятлардан маҳрум этилиши, тарихий хотираси топталиши, миллий ўзлигини англаш чекланиши, манфаатлари, мақсадлари, ҳуқуқлари поймол этилиши ва тарихий тараққиётнинг маълум босқичига келиб эса ўз мустақиллигини қўлга келтириши натижасида миллий ривожланиш борасида ана шу бой берилган имкониятлардан фойдаланиш, ўтмишда яратилган барча моддий ва маънавий бойликларни миллий ривожланишига йўналтирилган умуммиллий фаолиятдир.
Миллий маънавий тикланиш деганда қарамлик ҳолатига тушиб қолган миллатнинг бой маънавий бойликларидан ўз тараққиётида фойдаланишдан маҳрум этилган ва мустақиллигини қўлга киритиш шарофати ила улардан фойдаланган ҳолда тараққий қилишда фаоллик кўрсатишдаги умум миллий ҳаракат тушунилади. Агар миллат қарамлик холатига тушмаган бўлса, миллий тикланиш вазифасини эмас, балки миллий ривожланиш вазифасини изчиллик билан амалга оширади. Миллий маънавий тикланиш миллатнинг қарамлик ҳолатига тушиб қолиши оқибатида ўзининг мавжуд миллий маънавий салоҳиятида фойдалана олмаслиги ва ўз мустақиллигини қўлга киритиши натижасида улардан фойдаланишга қаратилган фаолиятнинг эҳтиёжи сифатида юзага келадиган жараён ҳисобланади. Ҳудди ана шу жараён ўзбек миллати ҳаётида содир этилди. Ўзгаларга қарамлик й.ларида топталиб келинган миллий урф, одат, анъана, қадриятларимиз мустақилликни қўлга киритишимиз шарофати билан яна қайта тикланмоқда, улар бугунги кун миллий маънавий ривожланишимизга асос бўлмоқда.


МИЛЛИЙ ОНГ – миллатнинг мавжуд бўлиши, унинг тарихий тараққиёти ва истиқболи билан боғлиқ омил ҳисобланади. У миллат шаклланишини тараққий этишини ва барқарорлигини таъминлайди.
М.о. миллатнинг ўзи билан шаклланиб келади. Унинг бошқалардан фарқ қилувчи, фақат ўзигагина алоқадор манфаатлари ва мақсадларининг шаклланиши миллий онгни вужудга келишга «мажбур» этади. Шунинг учун ҳам миллий онг, миллат билан мутаносиб равишда, узоқ тарихий даврда, унинг турмуш тарзи, иқтисодий, ижтимоий – сиёсий ва кенг маънавий–маърифий салоҳияти таъсири натижасида шаклланиб келади.
Шундай қилиб, м.о. деб, миллатнинг тарихи, тақдири ва истиқболи билан боғлиқ бўлган, миллатнинг манфаатлари ва муаммоларини ифодаловчи, миллат вакиллари фаолиятига мақсад, йўналишлар берувчи ғоялар, фикрлар системаига айтилади.
М.о.га таъриф берганда, миллатнинг онг салоҳиятига устуворлик бериш билан бирга, унинг фаоллик кўрсата билиш даражаларини ҳам ҳисобга олиш керак бўлади. Яъни, миллатда, унинг мафаатлари ва мақсадларини ифода этувчи онг бўлса–ю, аммо, уни амалга оширишга ҳаракат қилинмаса, миллатнинг онглилиги ўз ифодасини топа олмайди. Шу маънода, миллий онг ҳар бир миллат манфаатлари ва мақсадларини амалга ошириш борасида фаоллик кўрсатиш даражаси ҳам ҳисобланади.
М.о. миллий манфаатларни акс этирувчи омил сифатида, миллатнинг моддий ва маънавий бойликларни ишлаб чиқариш, ўзга миллатлар билан ўзаро муносабатлар жараёнида шаклланиб боради.
Ана шу жараёнда, ҳар бир миллатга хос бўлган хусусиятлар, урф–одат, анъаналар ва қадриятлар шаклланади. Улар миллатни бошқа миллатлардан фарқ қилдириб, миллий манфаат ва мақсадларни юзага келтиришда етакчи омил аҳамиятини касб этади.
Шунинг учун ҳам миллатнинг барча тарихий даврлардаги ижтимоий–сиёсий, иқтисодий ва маънавий – маърифий камолоти миллий онгда ўз ифодасини топади.
Агар м.о. бўлмаса, нафақат миллий урф–одатлар, анъаналар, қадриятлар, балки, улар билан бир қаторда, миллатнинг ўзи ҳам, реал субъект, ижтимоий, этник институти сифатида, мавжуд бўла олмайди. М.о. ва унинг ривожланишигина, оломоннинг миллат даражасига кўтарилишини таъминлайдиган, асосий омили ҳисобланади. Чунки, етук м.о. заминидагина миллий бирлик вужудга келади. Шундагина миллат, яхлит уюшган куч сифатида, тарих майдонига чиқиши мумкин. М.о. миллий манфаат ва мақсадларни юзага келтиради. Ана шулар заминида, миллат истиқболи учун хатарли бўлган, миллий тарқоқлик, уруғ – аймоқчилик, маҳаллийчилик, гуруҳбозлик каби салбий иллатлар барҳам топади.
М.о.нинг ривожланиши давлатнинг барқарор тараққий қилишини таъминлайдиган омиллардан бири ҳам ҳисобланади. Чунки, онги ривожланган миллат, шовинизм, миллатчилик, ўзи билан ёнма–ён яшайдиган миллат ва элат вакилларига нисбатан менсимаслик ёхуд ёвузлик, жоҳиллик каби салбий иллатлар ва мажруҳ руҳиятдан холи бўлади. У ўз манфаатлари ва мақсадларини ўзгалар манфаатларига ҳеч қачон қарама–қарши қўймайди, балки, ўзга миллат вакилларини ўз атрофига бирлаштиришга ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам м.о.ни ривожлантириш демократик давлат сиёсатида етакчи ўрин эгаллайди.
М.о.ни ривожланишида мавжуд ижтимоий тузум, миллатнинг ички маънавий – маърифий салоҳияти ва унинг фаоллиги муҳим аҳамиятга эгадир. Юқорида таъкидланганидек миллат ўзининг шаклланиши жараёнида, ўз яхлитлиги ва ўзига хос бўлган барча омилларни ҳам ривожлантириб боради. Ўз ўрнида ана шу омиллар ҳам миллий онг тараққиётига ўз таъсирини ўтказиб боради. Яъни, ҳар бир миллат м.о. ривожланишида ўз салоҳиятини яратади. Яна ҳам аниқроғи, м.о. ривожланишида таъсир ва акс таъсир жараёни амал қилади. Мана шу жараён миллат абадийлигини таъминлайди.
Афсуски, миллий ривожланишнинг, унинг бошқа муаммолари каби, абадийлигини таъминлайдиган ана шу жараёнлар, нафақат Ўзбекистонда, балки бугунги Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатларида ҳам чуқур ўрганилмаган. Собиқ тоталитар шўролар мустабид тузуми парчалангандан кейинги ўтган давр ва миллий тараққиётнинг жаҳон тажрибаси кўрсатмоқдаки, м.о., менталитет, руҳият ҳар бир инсон онгли ҳаётининг маҳсули сифатида, абадий саналади. У олам ва инсон гўзаллигининг ажралмас бўлагидир.
Ана шу маънода ҳам м.о. шаклланишида кенг маънодаги маънавий – маърифий салоҳиятнинг ўрни ва аҳамияти ошиб бораверади.
М.о. ривожланишининг маънавий асосларини миллий тил, мерос, тарихий хотира, урф–одат, анъаналар, қадриятлар, миллий таълим–тарбия системаи кабилар ташкил қилади. Мана шу омиллардан миллат маънавий озуқа олади, улар орқали, инсон ва миллат ўз–ўзини англайди. Мамлакатимизнинг ўз мустақиллигини қўлга киритиши натижасида, миллатимизнинг м.о. ривожланиши учун катта имкониятлар вужудга келди.

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish