Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet146/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

МИЛЛИЙ ЎЗ–ЎЗИНИ АНГЛАШ – ҳар бир миллат (элат)нинг ўзини реал мавжуд субъект, муайян моддий ва маънавий бойликларни ифодаловчиси, ягона тил, урф – одатлар, анъаналар, қадриятлар ва давлатга мансублигини, манфаатлар ҳамда эҳтиёжлар умумийлигини тушуниб етишларидир.
Миллий ўз–ўзини англаш миллат шаклланиши муайян, нисбий, юқори босқичининг мезони ҳисобланади. Миллат ўзига хос бўлган урф–одатлар, анъаналар, қадриятларни шакллантириши ва давлат атрофига бирлашиши мумкин. Аммо, унинг м.ў.а. даражасига кўтарилиши мураккаб жараён ҳисобланади. Чунки, у миллат вакиллари муайян манфаатларидан, умуммиллий манфаатларни устун қўя билишлари билан боғлиқдир.
М.ў.а. миллий онгдан фарқ қилади. Миллий онг ҳар миллатнинг ягона тили, урф – одатлари, анъаналари, қадриятлари ва маънавиятининг пастдан юқорига, оддийдан мураккабга томон ривожланиб боришининг муҳим мезони ҳисобланади. Ўз навбатида, миллий онгнинг ривожланиб бориши ҳар бир миллатнинг ўз–ўзини англаш даражасига кўтаради.
Миллий онг миллатнинг ўзига хослиги асосида ривожланиб боришидаги кўрсаткич бўлса, м.ў.а., манфаатларни ҳимоя қилишда ҳаракатга келувчи, ички маънавий– руҳий салоҳиятдир.
М.ў.а. реал куч сифатида, миллат шаъни қадр–қиммати, обрў–эътибори, ор–номуси поймол этилганда ёки миллатнинг моддий ва маънавий манфаатларига зид, иккинчи бир томондан, зўравонлик ҳаракатлари юзага келган ҳолларда намоён бўлади. Шаъни, қадр–қиммати, ор–номуси, обрў–эътибори, қадр–қиммати ва манфаатлари поймол этилган миллат вакиллари, қайси лавозимда хизмат қилиши, бой ёки камбағал бўлишидан қатъий назар, ягона умумиллий куч бўлиб бирлашадилар ҳамда ўзлигини ҳимоя қиладилар.
Шундай қилиб, м.ў.а. миллат манфаатларини ҳимоя қилувчи омил ҳисобланади.
Бундан ташқари, у фақат миллат манфаатларини ҳимоя қилиш билан чекланмайди, шунингдек, миллатни «ҳаракатга» келтиради ва бирлаштириб туради. Хусусан, миллат тараққиёти жараёнида, иқтисодий, ижтимоий–сиёсий соҳаларда юзага келадиган муаммоларни ҳал қилишда, миллий ўз–ўзини англаш омили миллатни бирлаштиради ва умумий мақсадлар сари ҳаракатга келтиради. У ҳар андай миллат учун етакчи белги ҳисобланиб, ўзининг қудратли салоҳияти билан миллат учун зарур, асосий, ўзига хос белгилари системасида етакчи ўринни эгаллайди.
М.ў.а. миллат абадийлигини таъминлашнинг ҳам муҳим омилидир. Чунки, бу салоҳият миллатнинг ўзига хослигини ва манфаатларини ҳимоя қилиб туради.
М.ў.а. у ёки бу миллатни ўзга миллатлардан ажралиб кетишига олиб келмайди, балки ўзлигини англаган миллатларнинг маърифатли ҳамкорлигининг мустаҳкамланиб боришига ёрдам бериб бораверади.
М.ў.а. қанчалик мустаҳкам бўлса, унинг ўз муаммоларини ҳал қилиш имконияти ҳам шунчалик кенгайиб боради. Шунинг учун ҳам, мустақиллик шароитида, ўзбек халқининг ўз–ўзини англашини ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўз–ўзини англаган миллатнинг миллий бирлиги ҳам мустаҳкам бўлади. Миллий бирлик, ўз навбатида, миллат абадийлигининг барқарор муҳим шарти ҳисобланади.
М.ў.а. масаласини, собиқ мустабид шўролар тузуми шароитида, ўрганишга йўл қўйилмаган. Чунки, уни ўрганиш миллатлараро норозиликни келтириб чиқариши мумкин эди. Аммо, бу миллатларнинг м.ў.а. жараёнини тўхтата олмади. Аксинча, у зимдан шаклланиб, ривожланиб бораверди ва охир–оқибатда тузумнинг емирилишини тезлаштирди.
Бугунги кунда ўзбек миллатининг ўз–ўзини англаши жадал суръатларда ўсиб бормоқда ва бунинг натижасида миллий тикланишимиз, миллат сифатида жаҳон цивилизациясида муносиб ўрнимизни эгаллаш имкониятларимиз кенгаймоқда.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish