Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


МИКРО, МАКРО ВА МЕГАДУНЁЛАР



Download 2,81 Mb.
bet142/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

МИКРО, МАКРО ВА МЕГАДУНЁЛАР. Дунё микро–макро–мегадунёлар сифатида, намоён бўлади. У моддий табиатга эга. Моддий дунё, шартли равишда, молекуладан бошлаб, катта жисмлар (мас., қум, тош, ҳашорат, ҳайвон, одам, ер, сайёра, Қуёш,)ни макродунёга, молекуладан кичик зарралар /мас, атом, ядро, оддий зарра ва б./ни микродунёга киритиш мумкин. Микродунёни ташкил этувчи объектларнинг катталиги сантиметрнинг млрд.дан бир улуши атрофида. Узоқ–узоқлардаги объектлар – Галактика, метагалактикалар, пульсарлар, квазарлар–мегадунё таркибига киради.
Микро ва макродунёлар ҳаракат қонуниятлари орасида муҳим фарқ бор. Мас., макродунёда объектлар узлуксиз, микродунёдаги нарсалар уларнинг асосидаги бирликни ифодалайди. Макродунёдаги ноорганик жисмлар термодинамика, оптика, классик механиканинг қонунларига бўйсунади, микродунёда квант механиканинг статистик қонуниятлари хукмрон. Дунёни «макро» ва «микро» соҳаларига ажратиш чегараси Планк доимийси билан ифодаланади. Кўпинча, ёруғлик тезлигига яқин тезлик билан ҳаракатланаётган объектлар микродунё объектлари ҳисобланади.
Макродунё қонуниятларини микродунё ҳодисаларига тадбиқ қилиш мумкин эмас. Бу эса классик физика соҳасининг чегараланганлигини исботлаб, янги физик назарияларнинг /нисбийлик назарияси, квант механика, оддий зарралар физикаси/ пайдо бўлишига олиб келди. Микро–макро–мега дунёларни билишнинг ўзига хос хусусиятларини мутлоқлаштириш, микродунёнинг объективлигини ва билиш мумкинлигини инкор этишга олиб келади.


МИЛЛЬ Жон Стюарт (1806-1873) – инг. файласуфи, психолог, социолог ва иқтисодчи. Ўзи яратган индуктив ва дедуктив мантиқ системаи билан машҳур (“Силлогистик ва индуктив мантиқ системаи”, рус тилидаги таржимаси 1914 йилда нашр этилган); инг. фалсафасидаги анъанавий классик эмпиризмни давом эттирди ва уни позитивизм сифатида ривожлантиради. Конт ва Ардиголар билан бир қаторда XIX асрнинг энг йирик позитивистларидан биридир. М.Ж. таълимотига биноан, фалсафа асосини фақат сезги ва мумкин бўлган сезгилар ҳақидаги тасаввурлар реал мавжуддир, деган фикрни ўрнатувчи психология ташкил этади. Тушунчалар – оддий (тилга, атамаларга оид) номланишлардир.
М.Ж. Аристотель силлогизмини инкор этади. М.Ж. ташқи дунёни – сезгиларнинг имкониятидир, деб таъкидлайди. Билишнинг ягона манбаи – тажриба, билишнинг ижозат этилган ягона услуби – индукциядир; у мантиқий хулосалар ва математик аксиомалар асосида ётади; у сабабларни эмас, балки фақат ҳодисалар қонунларини ўрнатиши керак. М.Ж. Табиат ҳақидаги (тарих фанини ҳам “табиат ҳақидаги” фанлар таркибига киритади) ва руҳ ҳақидаги – психология, “этология”, жамиятшунослик – фанларни фарқлайди, тажрибага асосланган (экспериментал) табиат ҳақидаги фаннинг ҳамда тавсиф билан чекланган усулнинг илк муфассал назариясини ишлаб чиқди.
М.Ж. фикрига кўра, ахлоқ фанининг вазифаси – жамиятни ахлоқий жиҳатдан қайта ташкил қилишдир, яъни индивид ва жамият ўртасида қониқарли муроса ўрнатиш. Ахлоқий қадриятлар туғма, интуитив (ёки априор), ўзгармайдиган эмас, балки аксинча, тажрибага асосланган ва ўзгарувчандир. М.Ж. учун ахлоқий хулқнинг олий мақсади – имкон борича кўпчилик инсонларнинг баҳтли бўлишига эришиш. Ушбу ахлоқий тамойиллардан келиб чиққан М.Ж. Илоҳий моҳиятни диний нуқтаи назардан қабул қилади, аммо фазодаги ҳодисалар, М.Ж.нинг фикрича, худонинг чексиз қудратига ишонч ҳосил қилишни қийинлаштиради.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish